Хоразмда ҳокимлик йиғилишида ҳақоратланган фермер ўзини осди

Хоразмда ҳокимлик йиғилишида ҳақоратланган фермер ўзини осди
278 views
21 October 2014 - 19:48

presaonline.com_1Хоразм вилоятининг Ҳазорасп туманида пахта планини бажармагани учун туман ҳокимлиги мулозими томонидан ҳақоратланган фермер Ҳабибулло Эгамбердиев уйига қайтгач, ўзини осди. Ҳазорасп тумани ҳокимияти расмийлари фермерга тазйиқ ўтказишганига оид иддаоларни кескин рад этмоқда.

17 октябрь куни рўй берган бу ҳодиса ҳақида исми айтилмаслигини сўраган ҳазорасплик бошқа бир фермер 21 октябрь куни Озодликка хабар йўллади.

Бу манба иддаосича, туман ҳокимлиги раҳбарларининг пахта режасини бажариш талаби билан Эгамбердиевга мунтазам ўтказган тазйиқлари унинг жонига қасд қилишига сабаб бўлган.

– У 16 октябрь куни пахта топширди. Ҳокимиятдаги йиғилишда планни бажармагани учун гап эшитди. Кейин уйига борган, тунда ҳамма ухлаган пайтда боғидаги дарахтга ўзини осган, – дейди ҳазорасплик фермер.

Ҳазорасп тумани Ички ишлар бўлимининг навбатчиси Мухомон қишлоғида фермер ўзини осиб қўйгани фактини тасдиқлади. Унга кўра, бу ишни ҳозир туман прокуратураси тергов қилмоқда.

Ҳазорасп тумани ҳокимиятидагилар эса фермерга тазйиқ ўтказилганига оид иддаоларни кескин рад этди.

– Йиғилиш бўлади, фермерларга пахтани топширинглар, деб уларга айтилади. Лекин, на руҳий ва на жисмоний тазйиқ ўтказилади. У 16 октябрь кунги мажлисга келмаган ҳам эди, – деди Ҳазорасп тумани ҳокимияти расмийларидан бири.

Шунингдек, Ҳазорасп туманининг Дўстлик жамоа хўжалигида ҳам 19 октябрь куни яна бир фермер ўзига ўт қўйган ва қаттиқ куйиш жароҳати билан касалхонага ётқизилгани айтилмоқда. Озодлик манбалари иддаосича, бу фермер ҳам маҳаллий ҳокимлик вакилларининг босимига чидай олмай ўз жонига қасд қилган.

Лекин, Ҳазорасп тумани Ички ишлар бўлими расмийлари бу ҳолатни тасдиқламади.

Ўзбекистонда фермерларнинг ҳокимлик вакиллари босимига чидай олмай ўз жонига қасд қилиши ҳоллари тез-тез учрайди.

Шу йилнинг июнь ойида Наманган вилояти, Чуст тумани, Баймоқ қишлоғилик фермер дала шийпонида ўзини осган эди.

Озодликка хабар берган норасмий манбанинг марҳум яқинларига таяниб айтишича, жонига қасд қилган чустлик фермерлиги билан боғлиқ муаммолари қаршисида ожиз қолган.

Ўзбекистонда маҳаллий ҳокимликларнинг зўравонлиги инсонлар ўлимига сабаб бўлгани ҳоллари кўп бўлишига қарамай, ҳаётдан кўз юмган фермер ёки хўжалик раҳбарлари қариндошларига босимлар ўтказилиб, бу жиноятлар жамоатчиликдан сир тутиб келинади.

Манба: ozodlik

Porno Gratuit Porno Français Adulte XXX Brazzers Porn College Girls Film érotique Hard Porn Inceste Famille Porno Japonais Asiatique Jeunes Filles Porno Latin Brown Femmes Porn Mobile Porn Russe Porn Stars Porno Arabe Turc Porno caché Porno de qualité HD Porno Gratuit Porno Mature de Milf Porno Noir Regarder Porn Relations Lesbiennes Secrétaire de Bureau Porn Sexe en Groupe Sexe Gay Sexe Oral Vidéo Amateur Vidéo Anal

windows 10 kaufen office 2019 kaufen office 365 kaufen windows 10 home kaufen windows 10 enterprise kaufen office 2019 home and business kaufen office 2016 kaufen windows 10 education kaufen visio professional 2019 kaufen project 2019 kaufen project 2016 kaufen visio 2016 kaufen windows server 2012 kaufen windows server 2016 kaufen windows server 2019 kaufen betriebssysteme office software windows server softhier instagram türk takipçi satın al instagram türk beğeni satın al instagram görüntülenme satın al instagram otomatik beğeni satın al facebook türk beğeni satın al facebook sayfa beğenisi satın al facebook türk takipçi satın al twitter türk takipçi satın al twitter türk beğeni satın al twitter retweet satın al youtube türk izlenme satın al youtube türk abone satın al takipçi hilesi