Марказий Осиё давлатлари иқтисоди рубль курсининг пасайишидан зарар кўрмоқда

Марказий Осиё давлатлари иқтисоди рубль курсининг пасайишидан зарар кўрмоқда
87 views
22 October 2014 - 11:56

экономический-кризисҒарб санкциялари Россия рубли қийматини АҚШ долларига нисбатан 20% қадрсизланишига олиб келганлиги ортидан Марказий Осиё давлатларида озиқ-овқат махсулотлари ва ёқилғи нархлари ўсишда давом этмоқда. Бу ҳақда Eurasianet нашри эълон қилган таҳлилий мақолада сўз боради.

“Жорий йил сентябрь ойидан бошлаб рубль курсининг кескинлик билан пасайиб кетиши Россия импорти ва пул ўтказмаларига боғлиқ бўлган Марказий Осиё давлатлари иқтисодиётига салбий таъсир қилди. Рубль ортидан маҳаллий валюта қиймати ҳам пасая бошлади. Бу эса кенг истеъмол учун мўлжалланган импорт махсулотлар нархининг ошишига олиб келди.

Йил бошидан бери рублнинг долларга нисбатан курси 20%га пасайди. Бунда эса ғарбнинг Москвага қарши санкциялари ҳам муҳим роль ўйнади. Сентябрь ойида рубль қийматининг пасайиб боришини бевосита нефть нархининг тушиб кетганлиги билан изоҳлаш мумкин. Бу эса ўз навбатида Марказий Осиё давлатлари миллий валбталари қийматига ҳам таъсир кўрсатди.

1Хусусан, Бишкекда озиқ-овқат махсулотлари нархи сўнги 12 ой ичида 20-25%га ошди, – дейди Қирғизистон Республикаси иқтисодиёт ва антимонополия сиёсати вазирлиги Шимолий минтақалараро бошқармаси бошлиғи Зайниддин Жумалиев. Унинг фикрича бу ҳолат Россиядан мпорт қилинадиган ёқилғи-мойлаш махсулотлари нархининг ошганлиги билан боғлиқ.

Бундан ташқари Россияда ҳудудида миллионлаб меҳнат муҳожирларига эга бўлган Ўзбекистон, Тожикистон ва Қирғизистонда Россиядан пул ўтказмалари ҳажмининг пасайиши кузатилди. Сўнги йилларда ҳорижий пул ўтказмалари Қирғизистон ЯИМ нинг 30%ни, Тожикистон ЯИМ нинг эса 50%ни ташкил қилган. Рубль курсининг пасайиб кетиши оқибатида Россиядаги меҳнат муҳожирлари эндиликда ўз мамлакатларига юбориш учун қўлларидаги рублга олдингидан камроқ доллар сотиб оладиган бўлишди.

Жорий йилнинг биринчи чорагида 2009 йилдан бери илк маротаба пул ўтказмаларида бундай қисқариш кузатилди. Оврўпа тикланиш ва тараққиёт банкининг маълумотларига кўра бунинг асосий сабаби Россия иқтисодиётининг пасайиб бориши билан боғлиқ бўлиб бундан сўнг вазият янада ёмонлашиши мумкин.

“Рублнинг зайифлиги ҳорижий ишчиларнинг даромадлари пасайишига олиб келмоқда, бу эса ўз навбатида уларнинг мамлакатлари иқтисодиётида акс этмоқда”, – дейди “Ренессанс капитал” инвестбанкининг Россия ва МДҲ бўйича иқтисодчиси Олег Кузьмин.

Октябрь ойида Халқаро Валюта Жамғармаси (ХВЖ) 2014 йилда Қирғизистондаги истеъмол нархларининг 8%га, 2015 йилда эса 8,9%га ошиши мумкинлигини маълум қилганди. Бу кўрсаткич 2013 йилда 6,6%ни ташкил қилган. Шундай динамика Қозоғистон ва Тожикистонда ҳам кузатилади. Ўзбекистонда эса ХВЖ хисоб-китобларига кўра, инфляция “икки хонали сон” даражасида қолади.

Иқтисодий беқарорлик тўлқини таъсир қилмайдиган ягона давлат – бу Туркманистон саналади. Чунки Туркманистон ўзининг асосий экспорт махсулоти бўлган табиий газни аниқ белгиланган нархда Хитойга сотмоқда.

Бундан ташқари, ЯИМ ўсиши бўйича прогнозлар ҳам бутун минтақа давлатлари учун анча пасайган. Шунга қарамасдан бу борадаги кўрсаткичлар 2008-2009 йилги жаҳон молиявий инқирози пайтидагига нисбатан анча яхшироқ. Таъкидлаш жоизки бу ҳам Украинадаги вазиятга боғлиқ. ОТТБнинг қайд қилишича Украинада вазиятнинг ёмонлашиши Марказий Осиё минтақасида ҳам узоқ муддатли салбий оқибатларни юзага келтириши, ҳатто минтақа озиқ-овқат хавфсизлигига ҳам таъсир қилиши мумкин”, – дейилади мақолада.

ЎХҲ ахборот бўлими