Тошкентдан мактублар: “Қиёматда сўрайди”

Тошкентдан мактублар: “Қиёматда сўрайди”
227 views
22 October 2014 - 17:07

mamadali_mahmudov(Давоми)

…Ўшанда мен Ғофурнинг қаршисида ўзимни жуда ожиз ҳис этдим.

Кейинча зоналарда Ғофурдек бир сўзли,қайтмас, онгли йигитларга кўп дуч келдим. Ўшлик Ҳабибулло, Навоийлик Мансур, Қашқадарёлик Комил каби қисматдошларим шулар жумласига киради. Ҳабибулло Омоновни юрак ҳуружидан ўлдига чиқаришди. Мансурни ўзини – ўзи ўлдирганга чиқаришди. Ёлғон! Калтак, қийноқ, руҳий, жисмоний азоблар уларни, адои-тамом қилди. Чин мусулмон одам ҳеч қачон ўзини-ўзи ўлдирмайди.

Бу синмас иродали маҳкумлар ҳақни айтадилар. Комил деганим (Нишон Туманидан) даҳшатли қийноқлар сабаб шол бўлиб қолган. Уни имонли маҳкумлар ҳожатхона, ҳаммом, штаб… ларга замбилда олиб бориб, олиб келишади. Унга едириб, ичиришади. У ўзича қимирлолмайди.

Комил Чирчиқ (6 – зонасида) мен билан бир туркумда (15 – туркум) эди. Ҳозир бу йигит тирикми, ўликми, аниқ билмайман. Ҳаёт бўлса, Тангри унга шифо берсин, умр берсин, озодлик берсин!

Қийноқ, калтак, ғурурни оёқ ости қилиш Жаслиқда одатий ҳол. Ақл, иймон йўқ ерда кучга эрк берилади.

Маҳкум ҳар куни уриб, тепилади.

Қийноққа солинади.

Таҳқирланади.

Яна 12 та машқ (положение)ни юзлаб мартда бажартиради.

Тез,

Тинсиз.

Ҳолдан тойгунча,

Ҳушдан кетгунча.

Яна шконкаларнинг тагларида:

Эмаклатади,

Судралтади,

Бир – бирларининг устларига миндиртиради.

Эгилиб – букилтиради.

Минглаб марта…

Дубинка билан уриб, тепиб, сўкиб.

Яна Ўзбекистон, Қорақалпоғистон мадҳияларини томоқ ҳириллаб қолгунча айттиради.

Бундай жоҳиллик ва ахмоқликни дунё кўрмаган бўлса керак.

Жаслиқ дегани Нукусдан юзлаб километр узоқда, одамсиз саҳро – Устюртда жойлашган. “Камерний” системадаги зона. Биз борганда ҳали унинг учинчи қавати битмаган эди.
Мажбурий машқлардан камера чанг – тўзонга тўлар, бунинг оқибатида қора терга ботган биз тутқинлар бир – бирларимизни кўрмай ҳам қолардик.

Мен бир неча марта йиқилиб, ҳушимдан айрилганман.

Қисматдошларим ҳам…

Жаслиқ емоғига мушук ҳам тўймасди. Одатдагидан кичик буханка нонни олтига, кўп ҳолда саккизга бўлиб берарди. Уч – тўрт қошиқ овқат берарди. Ёвғон, гўштсиз, сувга қайнатилган бўтқа…

қанча – қанча маҳкумлар:

Калтакланди,

Қийноққа солинди,

Изоляторга тиқилди,

Ойлар мобайнида:

Шагат қилдирилди,

Ўрмалаттирилди…

Яна мадҳия…

Битта Жаслиқ эмас, бошқа қамоқхоналарда ҳам шу.

Босим устига босим:

Жисмоний…

Руҳий…

Йиртқич босимга дош беролмаганлар ҳалокатга йўлиқардилар:

2005 йилда Чирчиқ зонасида чортоқлик бола ўзини ўзи осиб ўлдирди. Ҳали у 20 ёшга ҳам тўлмаган эди. Тошкентлик Жалил ҳам шу йўлни тутди. Яна бир наманганлик маҳкум ўзини ўлдирди. Қўқонлик йигит ўз авратини кесиб, ўзига мислсиз зулм ўтказган милиционерга улоқтирди…

Бир ўрис ҳам айни шундай қилди.

Томга чиққанлар, оғзиларини тикканлар, шиша, қошиқ ютганлар, томирларини кесганлар кўпайгандан – кўпайиб кетди.

Бу ўз – ўзидан бўлаяптими? Йўқ. Бу:

Генерал режими “меваси”.

Зулм “меваси”

Буни гўл ҳам, нодон ҳам билиб турибди.

Зотан сабабсиз-оқибат юзага келмайди.

Элдан ҳеч нарсани яшириб бўлмайди.

Ҳеч нарсани!..

Ким шундай ўйласа, янглишади.

“Ҳар қандай Зулмнинг тўлови бор”

Бу буюк Темурнинг сўзи.

“Алдов билан, кўрқитув билан сохта, ваъда билан вақтинча ютиши мумкин. Кейин абадий ютқизади”.

Бу буюк Ўғизхон сўзи.

“Қинғир ишнинг қийиғи қирқ йилда ҳам чиқади”

Бу Ўзбек эли сўзи.

Мен ўз жонларига қасд қилганларнинг исм-шарифларини дафтаримга ёзиб қўйгандим. Бир шмон (тинтув)да уни мендан тезкор бўлими бошлиғи тортиб олган. Бироқ бу ва бу хилдаги ҳужжатлар архивларда сақланади.

Яна хотираларда…

Инсон ҳаёти – чумоли ҳаёти эмас.

Изсиз йўқолмайди.

Зарурат туғилганда:

Архивлар тилга киради,

Хотиралар тилга киради.

Яратган ҳам ҳамма нарсани кўриб тирибди.

Қиёматда сўрайди…

– Нимага уларни қийноққа солишди? – деб сўрайди Шукрулло оға ташвишли овозда.

– Эътиқодларидан қайтаришга. Бундай мажбурий қайтарувнинг кимга кераги бор? Аксинча унинг зарари улуғ. У кўнгилларда туганмас нафрат, туганмас кек уйғотади. Алал-оқибат бу яхшиликка олиб бормайди…

Қамоқхона бошлиқлари юқорига яхши кўриниш учун “Қайтардик, қайтараяпмиз” деб уларни алдайдилар. Қайтариш учун теран илм керак. Ҳам дунёвий, ҳам диний. Ақл, идрок, муомала керак. Уларда бу нарса борми? Акс ҳолда қўлларини қонга беламасдилар.

Штабда, тезкорларнинг кабинетларида ҳам “59” лар (159-модда билан қамалганлар) бот-бот “синдирилиб” турилади. Шўрликлар баъзан қийноқ ва таҳқирга чидолмай, ўзларини 2-қаватдан ташлайдилар. Шулардан бири наманганлик Абдумалик эди. Уни қонга бўяб уришаётганда у ўзини деразадан пастга отишга мажбур бўлади. Абдумаликни Тангри асрайди.
Ўлмай қолади. Аммо тутқаноқ касалига чалинади. Шу куни ўнлаб диний-сиёсий маҳкумлар қатори Ёқуб – (Қўқон шаҳридан)ни ҳам уриб, жағини синдириб юборишади. Бу билимли, камтар йигитлар мен билан бир отряд (15) да эдилар.

Ҳар галгидек бу гал ҳам ҳеч бир зобит жазога тортилмади.

Тиконли симлар ортидан нола эшитилмайди…

– Агар бу нарсалар Президентга етса, текширтиради. Чиндан шундай зулм қилинган бўлса, қонун билан иш кўради. У киши бундай нарсага қаттиқ қарайди.

– Етиши қийин.

– Балки? – деди Шукрулло оға шончсиз бир овозда ва ушбу иккилигини ўқиди:

Оламни жаллодлар қиларкан хароб

Дунё, деб жим қолиш мумкинми бир он…

– Зона (64/6)да ҳамма “59” лар дажжолий қийноқ билан қайтарилаяпти.

Зуғм,

Зуғм,

Зуғм…

Шу усул билан ҳар бир “59” дан Президент номига қайта-қайта “кечирим хати” ёздириб олинаяпти.

Қон қустириб…

(Давоми бор)

Porno Gratuit Porno Français Adulte XXX Brazzers Porn College Girls Film érotique Hard Porn Inceste Famille Porno Japonais Asiatique Jeunes Filles Porno Latin Brown Femmes Porn Mobile Porn Russe Porn Stars Porno Arabe Turc Porno caché Porno de qualité HD Porno Gratuit Porno Mature de Milf Porno Noir Regarder Porn Relations Lesbiennes Secrétaire de Bureau Porn Sexe en Groupe Sexe Gay Sexe Oral Vidéo Amateur Vidéo Anal

windows 10 kaufen office 2019 kaufen office 365 kaufen windows 10 home kaufen windows 10 enterprise kaufen office 2019 home and business kaufen office 2016 kaufen windows 10 education kaufen visio professional 2019 kaufen project 2019 kaufen project 2016 kaufen visio 2016 kaufen windows server 2012 kaufen windows server 2016 kaufen windows server 2019 kaufen betriebssysteme office software windows server softhier instagram türk takipçi satın al instagram türk beğeni satın al instagram görüntülenme satın al instagram otomatik beğeni satın al facebook türk beğeni satın al facebook sayfa beğenisi satın al facebook türk takipçi satın al twitter türk takipçi satın al twitter türk beğeni satın al twitter retweet satın al youtube türk izlenme satın al youtube türk abone satın al takipçi hilesi