Ёлғон диктатураси “акахонлик”сиз яшайоладими?

Ёлғон диктатураси “акахонлик”сиз яшайоладими?
70 views
30 October 2014 - 14:25

Ер юзида инсоният пайдо бўлганидан бери ўғрилик ва ўғрилар  бор. Лекин хеч қайси замонда ва хеч қайси маконда,  ҳозирги мустақил Ўзбекистонимизда бўлаётганидек, ўғрилик ва ўғрилар қонун  устиворлигини таъминлашга масъуллар томонидан  ҳимоя қилинмаган. Аксинча, улар ҳалқ ғазабига учраб қаттиқ жазоланганлар,  бир умир эсларидан чиқмаслиги учун, бошқа одамлар кўрганларида ўғри эканлигини дарров билишлари учун қўл ёки қулоқ-бурунлари кесилган даврлар ҳам бўлган.  Биз ҳозирги кунда ҳам  ўғрилар ҳудди ана шундай жазоланиши керак демоқчи эмасмиз.  Лекин улар ўзларининг жиноий қилмишлари туфайли рағбат ва имтиёз  эгалари бўлмасин. Ҳуқуқни муҳафоза қилувчи органлар ўғриларни ҳимоя қилишса, ўз паноҳларига олиб, “йўқ бу одамлар ўғри эмаслар” деб уларнинг химоялари учун қонунни ҳам ўғрилар фойдасига ўзгартириб қалқон қилишса, бундай жамият қандай аталади, бундай қонун ҳимоячиларини кимлар деб аташ мумнин?

А.Фаттахов таъсис қилган сохта “Акбар-Азизий” ва “Тошкент-12” корхоналарининг тўрт йил мобайнида воситачилик ниқоби остида “Ўзпахтасаноат”нинг пулларини талон-тарож қилиши ва бу ишга президент маслахатчиси бўлган Тоҳиржон Иминовнинг акахонлик қилишдай жиноий иши  мисолида Ўзбекистон прокуратурасининг бу иш юзасидан билдирган фикирларига назар соламиз: Менинг бу иш юзасидан 2008 йилдан бери шахар ва Бош прокуратурага, ДСҚга қилган ёзма мурожаатларимни прокуратуранинг расмий жавоблари билан қиёслаб бермоқчиман. “Акбар-Азизий” корхонаси 1996-йили А.Фаттахов тамонидан таъсис қилинган, лекин биринчи марта ДСҚ ходимлари тамонидан 2002-йили  текширув ишлари олиб борилган ва текширув жараёнига  2002-2001-2000 йилларининг иш фаоляти олинган, 1997-98-99-йиллари эса хеч қачон кўрилмаган. Мен бу тўғрида ДСҚга маълумот берганман, улар текширув ишларини олиб бориш учун руҳсат сўраб Назорат қилувчи органлар фаолиятини муофиқлаштирувчи Республика Кенгашига мурожат қилишган, лекин текширувга руҳсат беришмаётганини ўз вақтида расман маълум қилишган. ДСҚнинг берган жавобларидан бирида шундай этиборли жумлалар бор:“Шикоят аризада келтирилган масалалар ҳуқуқни муҳафоза қилувчи органлар тамонидан қўзғатилган жиноий иш доирасида кўриб чиқилиши мумкин.”дейилади. ДСҚнинг яна битта жавобида А.Фаттаховга тегишли бўлган ҳар иккала “Акбар-Азизий”да 2004-йили май ойида “Тошкент-12”да 2008-йили апрель ойида ДСҚ ва Чилонзор тумани прокуратураси тамонидан текширув ишлари олиб борилган ва ҳар иккала корхонасида ҳам ноқонуний ҳаракатлари аниқланиб Республика МЖТКсининг бир неча моддалари бўйича айибдор деб топилган.

Албатта яна акахони жонига оро кириб сувдан қуриқ чиққан. Лекин прокуратура бу ҳақда лом-мим демайди, аксинча шу йилларни келтириб, текширув ўтказилганини маълум қилиб натижада ҳеч қандай ноқонуний ишлар аниқланмади деб расмий жавоб берган.

Прокуратуранинг кейинги қилган ишлари олдида бу иши ҳолва бўлиб қолди. Мен А.Фаттаховнинг иккита сохта корхонасига акахонлик қилган Т.Иминов ва унинг талон-тарож қилинган давлат пуллари тўғрисидаги мурожат билан Президент Девонида прокуратура ишлари юзасидан қабул қилаётган Мурат Азимов қабулида бўлганимда у менга бундан кейин Т.Иминовдай обрўли одамнинг шаънига тўғри келмайдиган гаплар битилган шикоятлар билан ҳеч қачон ҳеч қаерга  мурожаатлар қилмаслигимни, мабода мурожаат қилган тақдиримда ҳам ҳеч қачон чора кўрилмаслигини айтди. Менинг биттагина “Нега?”-деб берган саволимга жаҳли чиқиб

“ ҳозироқ чиқиб кетинг иккинчи сизни бу ерда кўрмай, бу ерга бошқа келманг” деб  маҳсус хизмат одамини чақириб  шундай олий даргоҳдан мени ҳайдаб чиқарди.

2012-йили Бош прокуратурада Бош прокурорнинг 10-бошқарма катта прокурори 1-даражали юристи Б.А.Каримов ҳузирида ҳам шу иш юзасидан қабулида бўлганимда бу иш кўриб чиқилганини ва мен бошқа ёзмаслигим кераклигини уқтирди. Шунда мен қўлимга Конституция китобини олиб менга шу китобдаги 30чи модда асосида жавоб беришларини илтимос қилдим.Б.А.Каримов эса қўлимдан Конституция китобини олиб  биз бу китоб асосида иш юритмаймиз деб Призидент табаррук қилиб ўпиб боши узра кўтарган китобни улоқтириб юборди, ва яна фикрини тўлароқ намаён етиб прокуратура Т.Иминовга қарши жиноий иш оча олмаслигини баён қилди.

Қонунан эътироф этилиб, аслида ҳаракатда бўлмаган, хизмат бурчини бажармаган, аксинча қонунларни беписантларча чеккалаб ўтиб жуда катта миқдордаги банк пулларини ўзлаштирган одамларни “обрўли одамлар” деб  улуғлаб жиноий иш оча олмаган қонунбузарларга паноҳ бўлаётган проқурорларни ҳуқуқни муҳофазо қилувчилар деб бўлармикан?

А.Фаттаховникига ўҳшаган сохта корхоналар кўпайиб кетиб, уларда директор лавозимида ишлаётган одамларнинг баъзилари ўзлари қилаётган ишлар воситачилик ниқобидаги  жиноят эканини билиб қолиб, бу тўғрида проқуратурага маълумот беришган. Лекин маълумот берган одамларнинг ўзлари сохта айбловлар билан узоқ йилларга қамалиб кетишган. Бу тўғрида “Акбар-Азизий” корхонасида директор лавозимида ишлаб турган Ф.Негманов гапириб берганида мен ҳайрон қолган эдим. Орадан йиллар ўтиб бугунги кунда унинг қанчалар ҳақ бўлганига гувоҳ бўлиб турибман.

Мустақилликнинг дастлабки йилларидан бошлаб акахонлик илдиз отабошлади. Сўз эркинлиги ўрнини тобора ёлғон эркинлиги эгаллаб борди. Ҳақиқатга нисбатан  ёлғон устуворлиги ўрнатилаборди.   Президент девони совет давридаги марказқўм вазифаларининг барчасини ўзлаштириб олди. Марказқўм, сиёсий бюро бошчилигидаги совет давлатини емирган ёлғон президент девони тизилмаларида ўз ҳукмронлигини орттираборди. Ёлғон диктатураси ўрнатилди.

Лекин мамлакат ободлиги, ҳалқ фаровонлиги йўлида камарбаста бўлиб хизматда турган мутахасислар ҳам борки, уларнинг борлиги учун бугун Ўзбекистон – Ўзбекистон бўлиб турибди. Анашу одамларнинг мамлакатдаги тартибсизликларга, қонунбузарликларга чек қўйиш йўлида амалий ҳаракатга тушишларига ишонаман.

НЕГМАНОВА  Ч.С.