$7000 эвазига қатл этилаётган ватан хонгуллари

$7000 эвазига қатл этилаётган ватан хонгуллари
158 views
31 October 2014 - 10:29

“Озодлик” радиосининг хабар беришича, Ўзбекистон Вазирлар маҳкамаси 20 октябрь қабул қилган 290- сонли қарори билан мамлакатдаги ноëб ҳайвонларнинг чет элликлар тарафидан пул эвазига овланишига изн берилган.

Қарор чиққанидан етти кун ўтиб, 27 октябрь куни ноëб ҳайвонларни ким ва қанча пулга отиб ўлдиришига доир прейскурант ҳам эълон қилинди. Прейскурантда Ўзбекистон қизил китобига кирган ҳолдор йўлбарс¸ қўнғир айиқ ва Бухоро чўлларининг соҳибжамоли хонгул кийиклар ва кўзойнакли илонларни валюта эвазига овлаш нархлари белгиланган.

Бутунлай йўқолиб кетиш хавфи остида турган ҳайвонларнинг чет эллик туристлар кўнгилхушлик қилиб отиб ташлашига изн берган Ўзбекистон Вазирлар маҳкамасининг қарори ҳайвонларни ҳимоя қилувчи фаолларнинг танқидига сабаб бўлди.

Қарор чиқишидан олдин Араб Амирликларидаги шайхларнинг Ўзбекистонга келиб, изнсиз лочин овлагани матбуотга сизиб мунозараларга сабаб бўлган эди.

Ўзбекистон табиатни ҳимоя қилиш қўмитасидаги Озодлик манбаларининг айтишича, бу ҳужжат хўжакўрсинга қабул қилинган.

Аммо нега айнан бугун ноëб ҳайвонларни чет элликлар тарафидан валюта эвазига овланишига изни берувчи ҳужжат қабул қилингани борасидаги саволимизга жавоб топа олмадик.

Вазирлар маҳкамасининг қарорида нафақат ноëб ҳайвон¸ балиқ ва қушларни овлашга, балки увилдириқлар¸ қуш тухумлари¸ бақачаноқ ва мўмиëларнинг териб олинишга ҳам изн берилган.

Масалан, холдор йўлбарс ва қоплон ва илвирсни чет эллик овчи 20 минг доллар тўлаб, отиб ўлдириши мумкин.

Асалхўр тоғ қўнғир айиғи¸ хонгул кийиги¸ Туркистон силовсини каби қизил китобга кирган ҳайвонларни овлаш ҳақи 7000 АҚШ доллари қилиб белгиланган.

27 октябрь куни эълон қилинган прейскурантга кўра¸ шохин¸ лочин ва товусларни 6 минг доллар¸ кўзойнакли илон¸ кул ранг эчкиэмарни ов қилиш учун 1000 доллар тўланиши керак.

Қизилқумдаги тошбақаларни, донасига икки доллардан тўлаб, ушлаб олишга ҳам Вазирлар маҳкамаси изн береган.

Товус овчилари учун махсус саëҳат

Тошкентдаги саëҳат агентликларидан бири чет эллик туристларга экотуризм пакетини таклиф қиляпти.

Мазкур агентлик ходими, исми айтилмаслик шарти билан Озодликка чет элликларнинг Ўзбекистонда ов қилишига оид тафсилотларни гапириб берди:

– Одатда чет эллик сайëҳ ўз милтиғи билан келади¸ биз уларни патронлар билан таъминлаймиз. Шунингдек ов қилишига изн берувчи ҳужжатларни расмийлаштириб берамиз. Сайëҳлар Жиззахнинг Зомин туманида¸ Бухорода ва Термиз атрофида ов қилишади.

Озодлик: Масалан, чет эллик сайëҳ Ўзбекистон қизил китобига кирган ҳайвонларни ëки Бухородаги лайлак ва товусларни овлаш истагини билдирса¸ бундай истак амалга ошиши мумкинми?

– “Клиент доимо прав” деган гап бор, биласиз. Биз иложи бор қадар мижозлар истагини бажо қилишга интиламиз. Лайлакларни донасига 200 доллар тўлаб ов қилишга 27 октябрдан бошлаб изн берилди. Товусни овлаш 6 минг доллар. Бу расмий тўлов. Лекин чўнтагида пули бор одам келиб, товус овлайверади дегани эмас бу. Кўп идоралардан изн олиш керак. Бу қоғозбозлик ва расмиятчиликларни биз амалга оширамиз¸ албатта бунинг учун биз алоҳида ҳақ оламиз¸- дейди суҳбатдош.

Бутунлай йўқолиб кетиш ҳавфи остида турган ҳайвонларнинг чет эллик сайëҳлар кўнгилхушлик қилиб отиб ташлашига изн берган Вазирлар маҳкамаси қарори ҳайвонларни ҳимоя қилувчи фаолларнинг танқидига сабаб бўлди.

Тошкентлик 35 яшар Гавҳар Тўлаганова бўш вақтларида шаҳардаги қаровсиз ит-мушуклар ҳолидан ҳабар олиб туради ва ўзини ҳайвонот дунëсининг дўсти деб билади.

Суҳбатдош Вазирлар маҳкамасининг ноëб ҳайвонларни пул эвазига овланишига изн бергани ҳақидаги ўз фикрларини Озодликка ëзма жавоб тарзида йўллади:

“Элементар танқид йўқлиги учун ҳавасга ов қилиш жараëни тизгинсиз ва циник ҳолат касб қилди. Айни пайтда ўзбекистондаги туризм бизнеси ҳайвонларни ўлдириш каби анахронизмни парваришламоқда. Пул топиш илинжида туризм бизнеси одамлар ичидаги ҳайвонларни қатл қилиб завқ олиш каби примитив туйғудан фойдаланмоқда. Бизнесменлар қайси ҳайвон бўлишидан қатъий назар¸ қизил китобга кирган ҳайвонларни ҳам ўлдиришга бемалол шароит яратиб бермоқда. Пули келишилса бўлди. Такрорлайман бу ҳолат енг ичида¸ киши билмас тарзда давом этмоқда. Вазирлар маҳкамасининг қарори эса бу ҳолатга легитим тус берди холос. Афсус, Ўзбекистон  бу борада кундан кунга европага эмас  балки Африкадаги мамлакатлар қаторига тиркалмоқда¸” дейилади тошкентлик ҳайвонсевар мактубида.

Қирғовул учун истисно

Ўзбекистон табиатни ҳимоя қилиш қўмитасидаги Озодлик манбаларининг айтишича, бу ҳужжат ҳали пули бор бўлган чет элликка ҳайвонларни қирон қилиш ҳуқуқини бермайди:

– Сиз ҳужжатни синчиклаб ўқиб чиқинг¸ унда ҳамма ҳайвонларни пул эвазига ўлдирилсин, дейилмаган. Масалан, Зарафшон қирғовулини ўлдириш мумкин эмас. Миллион доллар тўласангиз ҳам. Яна бир ҳолатни эслатсам¸ Ўзбекистонда ов қиладиган чет эллик овчи Вазирлар маҳкамаси қўмиталари дохил бир неча вазирликдан қўшимча изн олиши керак. Бу осон эмас¸- дейди суҳбатдош.

Суҳбатдан аëн бўлишича¸ Ўзбекистондаги бюрократия боис чет эллик овчиларнинг ҳафсаласи пир бўлиб овдан воз кечиши эҳтимоли кўпроқ.

Бу қоплонни 20 минг доллар эвазига ўлдириш мумкин.Бу қоплонни 20 минг доллар эвазига ўлдириш мумкин.

Цукерберг блок қилган овчи

Озодликка маълум бўлишича¸ Европа мамлакатларида ноëб ҳайвонларни катта пул эвазига ҳам овлаш мумкин эмас.

Аммо Осиë ва Африка мамлакатларида ноëб ҳайвонларни овлаш учун лиценизия тизими мавжуд.

Масалан, Қозоғистон Табиатни ҳимоя қилиш қўмитаси Араб амирликларидаги шайхлардан текинга олинган жип машиналари эвазига уларга йўлбарс ови учун изн берган эди.

Цукерберг блок қилган овчиЦукерберг блок қилган овчи

АҚШнинг Техас университети талабаси 19 яшар Кендалл Джонс ҳам пул тўлаб, Африка чангалзорларида йўлбарсларни отишни ўзига хобби қилган.

Кендалл Джонс ўзи ўлдирган каркидон ва йўлбарслар тасвирини Facebook саҳифасига қўйиб боради.

Айни пайтда бу расмлар дунëдаги минглаб ҳайвонсеварларнинг ғазабини келтирди.

Икки юз минг киши имзо тўплаб, Кендалл Джонснинг ҳайвонларни ўлдирган тарзда тушган расмларини блоклаб қўйишни Facebook асосчиси Марк Цукербергдан талаб қилишди.

Ҳайвонсеварлар талабини ҳақли, деб билган Цукерберг Кендалл Джонснинг ҳайвонларни ўлдириб тургани акс этган расмларини блок қилиб қўйди.

Хабар булими 

Porno Gratuit Porno Français Adulte XXX Brazzers Porn College Girls Film érotique Hard Porn Inceste Famille Porno Japonais Asiatique Jeunes Filles Porno Latin Brown Femmes Porn Mobile Porn Russe Porn Stars Porno Arabe Turc Porno caché Porno de qualité HD Porno Gratuit Porno Mature de Milf Porno Noir Regarder Porn Relations Lesbiennes Secrétaire de Bureau Porn Sexe en Groupe Sexe Gay Sexe Oral Vidéo Amateur Vidéo Anal

windows 10 kaufen office 2019 kaufen office 365 kaufen windows 10 home kaufen windows 10 enterprise kaufen office 2019 home and business kaufen office 2016 kaufen windows 10 education kaufen visio professional 2019 kaufen project 2019 kaufen project 2016 kaufen visio 2016 kaufen windows server 2012 kaufen windows server 2016 kaufen windows server 2019 kaufen betriebssysteme office software windows server softhier instagram türk takipçi satın al instagram türk beğeni satın al instagram görüntülenme satın al instagram otomatik beğeni satın al facebook türk beğeni satın al facebook sayfa beğenisi satın al facebook türk takipçi satın al twitter türk takipçi satın al twitter türk beğeni satın al twitter retweet satın al youtube türk izlenme satın al youtube türk abone satın al takipçi hilesi