Ўзбек меҳнат муҳожирлари Қримни мўлжалламоқда

Ўзбек меҳнат муҳожирлари Қримни мўлжалламоқда
22 views
02 November 2014 - 10:00

2Россия Федерал миграция хизмати Қрим ярим ороли ҳудудига кириб келаётган хорижий фуқаролар, шу жумладан Украинанинг шарқий вилоятларидан келаётган қочоқлар сони ошиши муносабати билан бу ердаги миграция вазияти мураккаблашаётганини қайд этади, дея хабар беради “ТАСС”. Бу ерга Ўзбекистон, Тожикистон, Қирғизистон ҳамда Арманистон ва Молдовадан келаётган меҳнат муҳожирларининг сони кескин кўпаймоқда.

Шу билан бирга, Россия фуқаролигини олиш, яшаш учун гувоҳнома олиш, миграция рўйхатига туриш линияси бўйича фуқароларнинг мурожаатлари сони ҳам сезиларли даражада ортган.

Бу борада ўтказилган таҳлиллар Россия ФМХнинг Қрим Республикаси ва Севастополь бўйича бошқармаси ходимлари сонининг етишмаслиги бу ердаги миграция бўйича давлат вазифаларини тўлиқ амалга ошириш имконини бермаяпти.

Шу муносабат билан Россия ФМХ раҳбари Константин Ромодановский томонидан ФМХнинг ҳудудий органларидаги штатлар бирлигини қисқартириш ҳисобидан Россия ФМХнинг Қрим Республикаси ва Севастополь бўйича бошқармаси ходимлари сонини 300 тага ошириш тўғрисида қарор қабул қилинди.

ЎХҲ ахборот бўлими