Исёнчиларнинг сайлови

Исёнчиларнинг сайлови
62 views
02 November 2014 - 12:56

Бугун Россия тарафдори бўлган Луганск ва Донетск исёнчилари “халқ кенгашлари” аъзолари ва президент сайлаш учун “овоз” бермоқда.

Москва бу сайловни тан олишга таёрлигини билдирди.Украина ҳукумати, АҚШ, Европа Иттифоқи ва БМТ эса сайловларни “ғайримашру” деб атади ва унинг натижалари тан олинмаслигини билдиришди.

Америка Қўшма Штатлар ва Европа Иттифоқи Россиянинг бугунги позициясининг Минскда имзоланган “тинчлик келишуви”га зид эканини айтмоқда.

Қўлбола “Луганск Халқ Республикаси” президентлиги лавозимига тўрт номзод орасида ҳозирги “раҳбар” Игорь Плотницкий ҳам бор.
Қўлбола “Донецк Халқ Республикаси” даги президентлик лавозимига эса иқтидордаги раҳбар Александр Захарченко ва яна икки номзод даъвогар.
Сайловлар исёнчилар ва ҳукумат қўшинлари ўртасида эришилган “ўт очишни тўхтатиш” ҳақидаги битим бузилаётган бир пайтда бўлиб ўтаяпи.
БМТ томонидан эълон қилинган сўнгги маълумотларга кўра, Украина шарқида етти ойдан бери давом этаётган тўқнашувларда 4035 одам ўлдирилган. Қурбонларнинг 300 нафардан ортиғи сўнгги 11 кун ичида ҳалок бўлган.

Хабар бўлими