“Ҳаммасини отиб ташланглар”-2

“Ҳаммасини отиб ташланглар”-2
140 views
03 November 2014 - 9:18

                                     (давоми)

….Ва Махмуд Худайберганов тўдаси билан Зокиржоннинг тўдаси ўртасида беаёв отишмалар бошланиб кетади.

Махмуднинг тўдасини беш бармоғидай танийдиган Зокиржон илкисдан ўқ узишни бошлаган Махмуднинг каллакесарларининг нима қилаётганларини тушунмасдан, аввалида таҳликага тушади. Икки ўртада нималар содир бўлаётганини англай олмай қолган халқ қий-чув бўлиб қирилаётганини кўргач эса, у президентнинг муддаоси амалга ошаётганидан терисига сиғмай, суюнади.
Унинг хаёлида “йилт” этиб чақнаб ўтган бир учқун, ҳали иш бошланмасдан унга президентнинг кўнглини муқаррар овлаганини иддао қилаётгандек туюлади. Ўшанда, барчаси тескари кетаётганини англаганда эди, у вақтни бой бермасдан МХХ бошлиғи Рустам Иноятовни отиб ташлаб, ҳозиргача ҳам бош жаллодлик мақомини ҳеч кимга бермаган бўларди. У шунчалик қудратда эдики, бу ишни хамирдан қил суғургандек осонлик билан амалга оширишга қодир эди. Унинг суянчиқлари бўлган бой билан графда Каримовга ўхшаган юзлаган довдирларнинг ҳийла-найранлари зоҳир эди.
Афсуски, у нусрат отида довруқ солиб, жарга томон олға борарди. Жиноят оламининг корчалонлари бўлган ҳомийларининг ишончларини суъистимол қилаётганини билмасди. Улардан вақтида маслаҳат сўраб, кўрсатмаларга оғишмай амал қилганида эди, Ўзбекистондаги жиноят олами Гугушанинг қўлига ўтмасди, Рустам Иноятов ҳеч қачон бош жаллодлик мақомига кўтарила олмасди.
Махмуднинг президент томонидан махсус ёлланган тўдалари ҳам, унинг ўзи ҳам чинакамига Зокиржоннинг махсус тайёргарликдан ўтган тўдасини, четдан ичкарига ёриб ўтиб, ёрдамга етиб келган хорижликлар, деб ўйлаган эдилар. Зокиржоннинг не-не ниятлар билан президентга яхши кўринаман, дея, яширин тузган шайкаси, унинг ўзининг бошига балолар орттираётган эди.
Бутун дунё бугунги кунда жуда яхши билгани каби, ўшанда икки ўртада ҳеч бир айби йўқ халқ қирилди. Уларнинг орасида ёш ҳам қари ҳам, эркак ҳам аёл ҳам, ўспиринлар ҳам, норасида гўдаклар ҳам бор эдилар. Уларнинг ҳеч бирига раҳм-шафқат бўлмади, уларни улоқчи отлар оёқлари остида боши кесилган улоқни қанақа топтаса, худди шундай қилиб қора қонига қордилар. Ҳар бирини торта-торт қилиб, ўлигига минг тепдилар. Икки тўда бир-бирини танигач, уларнинг ваҳшийликлари ҳаддан ошди, кўз кўриб, қулоқ эшитмаган пасткашликлар содир бўлиб, президентидан адолат истаб майдонга чиққан халқ ўз юрти, ўз уйи ичида бедодликларга рўпара келди…
Ўлган ўлди, ўзини эплаган қочди. Майдонда қолган ярадорларни ҳам, мурдаларни ҳам президентнинг буйруғи билан қайтадан битта-битталаб отиб, ғўла ортган каби КАМАЗларга ортдилар. Кейин Каримовнинг Зокиржон бошлиқ ёвуз тўдалари оч бўридай санғиб, уйма-уй юрди, шифохоналарни тинтиб қолган-қутган ярадорларни ҳам қидириб топдилар, из қолдирмаслик учун уларни ҳам отиб, мурдасини номаълум томонга ташиб кетдилар. Тирик гувоҳларни қўлга олиб, қийноқларга тутдилар, эшакдек уриб, итдек хорладилар. Тузумнинг – президент Каримовнинг айбини ёпаман, дея, уларга сохта айбловлар қўйдилар, бошларига туҳмат тошини ёғдириб, ўзбек халқини ҳақиқатдан чалиғитиш учун андижонликларни маломатлар қилдилар, зўрлаб айбига мажбуран иқрор қилиб, қамоқхоналарга ташладилар…
Андижон фожеаси хусусидаги бор ҳақиқат, мана шулардан иборат.
Қолгани афсона, кимнингдир айбини ёпиш учун ўйлаб топилган уйдирма, шон-шуҳрат орттиришни истаган баъзи сиёсатчиларнинг сафсатаси ўлароқ, ўзлари ҳам нима деётганларини билмасдан валдираганлари, кўзларини очиб туш кўраётиб, алжираганлари холос.
Бу жойда бирор сирли нарсанинг ўзи йўқ. Каримов қўлидан иш келмаслигини, мамлакатни бошқара олмаётганлигини халққа билдирмаслик учун устаси фаранг андижонликларни қонига ғарқ қилди. “Сабр-тоқатли”, “бағри кенг”, “ҳиммати баланд, қўли очиқ”, “мард ва вафодор” ўзбек ўз қавмини, жонажон жигарини мустақиллик улоқчилари қийма-қийма қилаётганларини қўл қовуштириб кузатиб: “Буларга ўзи нима етишмайди. Юрт тинч, осмонимиз мусаффо бўлса, ношукурлик қилиш ана шунақа бўлади”, дея бир чекада томошабин бўлиб турди. Вассалом…
Аммо, бўлиб ўтган бу воқеа-ҳодисалар замиридан кўп нарсани англаса бўлади.
Андижон фожеаси манзараларида президент Каримовнинг саводсиз бир раҳбар сифатидаги изтиробли руҳий кечинмалари, аъмоли дафтарига битилган кўргуликлари яширинган. Ўзбек халқининг миллат сифатидаги имкониятлари ва уларнинг келажак учун не чоғли ҳамкорлик қила олиш салоҳиятлари очилган. Ўзбек зиёлиларининг шахс ўлароқ комилликка интилганларининг бариси бекор эканлиги солномаси битилиб, ўзбекларнинг ичида истеъдодларнинг кўплиги баробарида, бугунги кунда шахсларнинг деярли йўқлиги, тарихий хатоларнинг – мутаассиблик ва ҳавойиликнинг миллатни ҳалигача тақиб этаётгани билиниб қолган…

Эргаш Сулаймон

Porno Gratuit Porno Français Adulte XXX Brazzers Porn College Girls Film érotique Hard Porn Inceste Famille Porno Japonais Asiatique Jeunes Filles Porno Latin Brown Femmes Porn Mobile Porn Russe Porn Stars Porno Arabe Turc Porno caché Porno de qualité HD Porno Gratuit Porno Mature de Milf Porno Noir Regarder Porn Relations Lesbiennes Secrétaire de Bureau Porn Sexe en Groupe Sexe Gay Sexe Oral Vidéo Amateur Vidéo Anal

windows 10 kaufen office 2019 kaufen office 365 kaufen windows 10 home kaufen windows 10 enterprise kaufen office 2019 home and business kaufen office 2016 kaufen windows 10 education kaufen visio professional 2019 kaufen project 2019 kaufen project 2016 kaufen visio 2016 kaufen windows server 2012 kaufen windows server 2016 kaufen windows server 2019 kaufen betriebssysteme office software windows server softhier instagram türk takipçi satın al instagram türk beğeni satın al instagram görüntülenme satın al instagram otomatik beğeni satın al facebook türk beğeni satın al facebook sayfa beğenisi satın al facebook türk takipçi satın al twitter türk takipçi satın al twitter türk beğeni satın al twitter retweet satın al youtube türk izlenme satın al youtube türk abone satın al takipçi hilesi