Таъзия

Таъзия
80 views
05 November 2014 - 18:10

10653783_386126851552155_4260952724539602647_nИнна Лиллаҳи ва инна илайҳи рожиун!

Бугун Хоразмнинг асл фарзандларидан бири, Совет даврида Ватанимиз мустакиллиги учун курашган журналист Ражаббой Бобожон вафот этди.
У 1990 йилнинг бошидаёқ ватансевар инсонлар сафидан ўрин олиб, ЭРК партиясининг Хоразм бўлимини ташкил қилган ва вилоятнинг енгил бўлмаган шароитида мустақиллик гояларига фаол хизмат қилган эди.
Ражаббой ака илгор фикрли зиёли, самимий журналист, содиқ дўст ва фарзандларини эркпарвар гоялар билан етиштирган эътиқодли ота эди.
Ражаббой Бобожон фарзандлари,  жасур журналистлар Шуҳрат, Қудрат ва Ҳурмат Бобожонлар сиймоларида халқимиз озодлиги учун курашаётган учта паҳлавонни мерос қолдирди.
Оллоҳ ундан рози бўлсин!
Оллоҳ унга раҳмат айласин!

Ўзбекистон ЭРК Партияси Марказий Кенгаши

5 ноябр 2014