Хоразмлик кекса журналист Ражаббой Бобожон вафот этди

Хоразмлик кекса журналист Ражаббой Бобожон вафот этди
170 views
06 November 2014 - 7:36

171

Ўзбекистон радиосининг Хоразм вилоятидаги мухбири бўлиб 40 йил ишлаган, хабарларининг долзарблиги ва ўткир публицистикаси билан кўпчиликнинг эътиборига тушган урганчлик журналист Ражаббой Бобожон 5 ноябрь куни 77 ёшида вафот қилди. “Озодлик” радиоси жамоаси кекса журналист вафоти боис унинг яқинларига ҳамдардлик изҳор қилади.

Ражаббой Бобожонов 1937 йилда Хоразм вилоятининг Урганч шаҳрида туғилган.

Қирқ йил давомида Ўзбекистон радиосининг Хоразм вилоятидаги махсус мухбири бўлиб хизмат қилган.

– Зил-замбил “репортер” магнитофони билан отам Питнакдан¸ Дўсимбийгача¸ Моноқдан Овшаргача бўлган масофани пикап “Москвич”да кезиб репортажлар ҳозирлар эди, деб эслайди унинг журналист ўғилларидан бири, ҳамкасбимиз Шуҳрат Бобожон.

Радио бошловчиси Қодир Махсумов “Хоразмдаги мухбиримиз Ражаббой Бобожонов биз билан жонли алоқада¸ ассалому алайкум Ражаббой оға ” дейиши билан Ражаббой Бобожон доим баланд овозда “Ваалайкум ассалом, Қодиржон”, деб репортажни бошлаган.

“Отам уйдаги улкан магнитофондаги ош ейдиган лаган катталигидаги ленталарни ацетон билан ëпиштириб монтаж қилар эди. Ленталардаги респондентлар овози эса текстга туширилиши лозим эди. Менга зўрға бўйим етадиган улкан магнитофон тугмаларини босиб ўчириш каби зерикарли вазифа тушар эди. Отам лентадаги овозларни эшитиб жумлама-жумла машинкада чиқиллатар эди. Монтаж бўлган якуний маҳсулот эса зудлик билан Урганч аэропортига етказилар эди. Учувчилар лентани Тошкент аэропортидаги махсус қутига ташлашар эди. Радио ходимлари эса бу лентани олиб эфирга қўйишар эди. Тошкентдан 1000 км узоқликдаги Хоразмдан ëзилган лавҳа икки соат ичида эфирга узатилар эди”, деб эслайди Шуҳрат Бобожон.

Ражаббой Бобожоннинг ўғиллари ҳам ота касбини танлаган.

Шуҳрат ва Ҳурмат Бобожонлар бир неча йилдан бери “Озодлик”да ишлайди, Қудрат Бобожон эса, мустақил журналист.

Ражаббой оғани Хоразмдаги оддий шоликор деҳқон ҳам, партком котиблари ҳам яхши таниган. У киши пенсияга чиққанидан кейин ҳам Ўзбекистондаги долзарб муаммолар ҳақида хорижий радиоларга интервью бериб келган.

Озодлик радиосига берган интервьюларидан бирида Ражаббой ота диктатура ҳақида шундай фикр билдирган эди:

Ражаббой ака билан суҳбат

windows 10 kaufen office 2019 kaufen office 365 kaufen windows 10 home kaufen windows 10 enterprise kaufen office 2019 home and business kaufen office 2016 kaufen windows 10 education kaufen visio professional 2019 kaufen project 2019 kaufen project 2016 kaufen visio 2016 kaufen windows server 2012 kaufen windows server 2016 kaufen windows server 2019 kaufen betriebssysteme office software windows server softhier instagram türk takipçi satın al instagram türk beğeni satın al instagram görüntülenme satın al instagram otomatik beğeni satın al facebook türk beğeni satın al facebook sayfa beğenisi satın al facebook türk takipçi satın al twitter türk takipçi satın al twitter türk beğeni satın al twitter retweet satın al youtube türk izlenme satın al youtube türk abone satın al takipçi hilesi