Жиззах вилоятининг яна бир ҳокими…

Жиззах вилоятининг яна бир ҳокими…
332 views
07 November 2014 - 8:06

Ушбу мавзу 2009 йилдан бери давлат режаларини бажармай келаётган Жиззах вилояти Зарбдор туманининг ҳокими Эргаш Ғайбуллаев хақида. Бу ҳоким учун давлат режаларидан кўра шахсий режалари ва унинг жазмани Н.Жумаеванинг хохиш истаклари устун туради. Жумладан, қуйидагиларни сизларга маълум қилмоқчимиз.

Гапнинг пўст калласини айтганда, туманда шунақа фермерлар борки, улар 10, ва хатто 20 гектарлаб белгиланган режадан ташқари томорқадан яширинча фойдаланиб ўзларининг манфаатларини кўзлаб экин экишади. Бу майдонлар туман ер майдонларини тақсимлаш режасида курсатилмайди. Текширувчилар у ерга олиб борилмайди. Борганларининг эса оғизлари мойланади. Жумладан:

1.“Босим Нодир” , Ғофур Кўнишиев Тўлқин чорва “Бўстон” СИУ худудида “Тақалтўпи” Йўлдош Қурбонов СИУ худудида жойлашган. Мазкур фермер хўжаликлари туман ҳокими Э.Ғайбуллаевнинг арзандаси Ботир Бўрибоевга қарашли, ҳар бир ф/х. да 20 гектардан режадан ташқари томoрқа мавжуд. Жаъми Б.Бўрибоевнинг ихтиёрида туман хокими Э.Ғайбуллаевга тегишли 100 гектардан зиёд томорқа мавжуд.

2.“Чаррос юлдузи”, “Адхам чорваси”, “Низомиддин чорваси”, “Имонқулов Одил” чорва фермерлари “Юксалиш” СИУ худудида жойлашган бўлиб, уларнинг барчаси туман ҳокими Э.Ғайбуллаевнинг эркатойи Илҳом Эргашевга қарашли. Улар чорва фермер саналсада, аслида озуқа экинлари ўрнига 20 гектарлаб томорқа экилади. Хуллас, бу хўжаликлар хам И.Эргашев ихтиёрида бўлиб, туман хокими Э.Ғайбуллаевга тегишли 100 гектардан зиёд томорка мавжуд.

3. “Носир Шерзод”, “Фуркат даласи” ф/х. лари “Нурафшон” СИУ да “Сардорбек Саидаббос” ф/х. Зарафшон СИУ да жойлашган бўлиб, бу хўжаликларни Тангиров Абдуғани юритади, лақаби Максим. Бу йигитнинг ихтиёрида ҳам туман хокимига тегишли 100 гектардан зиёд томорқа мавжуд.

4. “Жанговул Юқори хосил даласи” ф/х. лари Парда Умурзоқов СИУ да жойлашган
бўлиб, улар хам туман хокими Э.Ғайбуллаевнинг арзандаси И.Эргашевга тегишлидир.

5. Шу йилда “Оқбулоқ” СИУ да очилган “Лочинбек Одина” боғдорчиликка ихтисослашган ф/х раиси Кўчканов Ином хисоблансада, ерга туман ҳокими Эргаш Ғайбуллаевнинг жазмани Наргиза Жумаева эгалик қилади.

6.“Бозорали Жуман”, “Яширин Илдиз”, “Чорва Самараси”, “Ориф Мъаруф самараси” ва бундан ташқари 5-6 та ўзига тегишли ф/х мавжуд бўлган МАНПЎЛАТ мафия, яъни Пўлат Кенжаевнинг айни кунда Сутбулоқ қишлоғи ва бошқа Зарбдор туман қишлоқлари ахолисининг кўплаб фуқороларининг таморқаларини зўравонлик билан тортиб олиб фойдаланиб келмоқда.
Бундай имтиёзлар фақат юқорида кўрсатилган эркатойлар учун бор, бошқалар эса бундай имтиёздан маҳрум қилинган.

П.Кенжаев туман хокими Э.Ғайбуллаевнинг ночор қолганда зўровонлик йўли билан унинг манфаатларини химоя қилувчи шахсдир. П.Кенжиевнинг ёрдами билан 2010 йилда “Тиғириқ” ф/х нинг раиси Й.Бозорбоевнинг оиласини зўравонлик йўли билан бир йўла 5 та ўғилларини қаматиб, хонавайрон қилган. Хозирги кунда худди шундай усул билан Э.Ғайбуллаев фермер Г.Тўраевага таъзийқ ўтказиб, уни хонавайрон қилишга харакат қиляпти.

Яна бир гап, 2013-йил лойихадаги намунали 36-та уйга хашар йўли билан Банкка пул тўланган, хақиқатда эса 35-та уй қурилиб, 1 та уйнинг пули Жиззах вилояти Курилиш Банкидан Э Ғайбуллаев топшириғига биноан қайтариб олинган. Худди шундай фирибгарлик 2014 йилда хам содир этилган бўлиб, кейинги хашар йўли билан пули тўланган 41 та уй ўрнига хақиқатда 40 та уй қурилган ва биттасининг пули яна ҳоким Э.Ғайбуллаевнинг топшириғига асосан Банкдан қайтариб олинган.

Э. Ғайбуллаевнинг жазмани Жумаева Наргиза сохта диплом билан бир неча йил боғча мудири бўлиб ишлаган. Бу ишларни хоким Э.Ғайбуллаев яшириб юрган. Айни вактда Н.Жумаева Жиззах Давлат Педагогика Институти талабаси хисобланади.

Яна шуни малум қиламизки, Н.Жумаева Зарбдор Агро Банкидан 3 та крeдит олган. Шундан биттасини ўз номига расмийлаштириб,талаба кредитини олган, қолган икктасини бошқа шахслар номига расмийлаштирилиб, олинган кридитлар Н.Жумаевага тегишли бўлсада, у олган крeдитларни негадир мактаб, коллеж директорлари, ташкилот рахбарлари ва фермерлар тўлаган.
2013-йилда Н.Жумаева Агро Банк бошлиғи Исомиддинга қўнғироқ қилиб иккта фермерлар номини айтиб уларнинг хисоб рақамидаги маблағларни намунали лойиха асосида қурилган уй жойга ўтқазиб беришни талаб қилган. Банк рахбари бу фермерларнинг инкассаси борлини айтганида Наргиза унга бақириб: “ …

“ Агар ишлашни хоҳласанг ўтказасан, акс холда бошингга итнинг кунини соламан”,ишлатгани кўймайман” деб сўкиниб, бақириб хақоратлаган. Кечки мажлисда ҳоким Банк бошлиғига тўсатдан томдан тараша тушгандек: “ Ишдан кет”, деб бақириб берган. Жазмани қурғур Банк рахбарини хокимга аллакачон ёмонлашга улгурган экан. Мана бир неча йилдирки “Жазманниниг зўри, банк бошлиғининг шўри”, қабилида зуғм давом этиб келмоқда, Банк бошлиғига кун йўқ. Худди шундек зуғумни Н. Жумаева туман Кадастр хизмати бошлиғи Шерзод Икромовга ўтказиб, уни ишдан хайдаб юборди.

Юқоридагилардан ташқари Ишатов Ровшан ва озуқа омухта ем корхонаси бошлиғи Курбонбеков Эшдавлатлар ҳоким жазманиниг топшириғини бажаришга доим хозиру нозир бўлиш билан бирга туман хокими Э.Ғайбуллаевнинг ғазначилари хисобланади.

Янги қурилган коттеж олдидаги 24-умум талим мактаб директори Каримова Сохибани кўғирчок рахбар дийиш мумкун. Аслида рахбарликни Н.Жумаева бошқаради ва жуда кўп йўқ ишчилар номидан ойлик маоши олиб туради.

Н.Жумаева на фақат мактабда, балки бутун зарбдар туманида рахбарлик қилади.
Н.Жумаева дугонаси билан янги йўлдаги санаторияда дам олганларида улар дам олишлари учун Зарбдор шифохонаси профсоюз қумитаси раиси Мустафоқул Мовланович ўз пластик карточкасидан улар ўрнига санатория хисоб рақамига пул тўлаган.
“Митти зрапча” ф/х. рахбари Гулчехра Тўраеванинг қандай фазилати Н.Жумаевага ёқмаганини билмадик ку лекин ўшанда вилоят иқтисодиёт бўлими бошлиғи бўлиб ишлаган пайтда Э Ғайбуллаев Г.Тўраеванинг Г.Тўраеванинг Миср Араб Республикасига Ўзбекистоннинг илғор фермер ташаббус кўригида лауреат бўлиб, бориб келган пайтдан бошлаб унга қарши тишини қайраб, Банкдан Г.Тўраеванинг хисоб рақамидаги маблағларни олиб қўйган. 2009-йилда Э.Ғайбуллаев Зарбдор туманига хоким бўлганидан бошлаб Г. Тўраевага таъзийқни кучайтириб, 2010 йилда Г.Тўраеванинг устидан жиноят иши қўзғаттириб уни ҳибсхонага тиққан, лекин асос бўлмаганлиги учун у хибсхонадан озод қилинган.

Шундан кейин хоким Э.Ғайбуллаев ўзининг “химоячилари” сурункали давлат режаларини бажармай келаётган қолоқ ф/х лари раислари Г.Якубова, Х Қўчкарова ва О. Нороваларгни ишга солиб, Г.Тўраева устидан тухмат ва бўхтонлардан иборат шикоятлар ёзишни буюрган. Натижада уларнинг таъзийқларига қарши Г.Тўраеванинг ёзган шикоятига асосан Н.Жумаевага нисбатан жиноят иши қўзғатилган бўлиб, жиноят иши қандайдир номаълум сабабларга кўра Зомин туман Прокурорига утказилиб, хозирги кунда ҳеч қандай тергов харакатлари олиб борилмаяпти. Бу холатдан туман ҳокими Э. Ғайбуллаевнинг жазаваси тутиб, 16.10.2014йилда тумандаги барча мутассади рахбарларни йиғиб хуффиёна мажлис ўтказиб, мажлисда очиқдан очиқ Г.Тураевага нисбатан жиноят иши қўзғатишни талаб қилиб, солиқ идораси бошлиғига: “Битта фермерга жиноят иши қўзгата олмасаларинг палонни еб юрибсанларми ?”, деб ҳақорат килган. Бу хақоратдан кейин солиқ идораси бошлиғи мажлисдан чикиб кетган.

Зарбдор туман прокрори Я.Салохиддинов, туман ИИБ Бошлиғи Б. Умаров тумандаги барча маххалла раислари, мутассади рахбарлар Жиззах вилоят хўжалик судининг кўплаб судялари Э.Гайбуллаевга: “ Қўйинг, сизга ярашмайди бу ишингиз, у аёл ку, уч нафар фарзанднинг онаси ку, ярашиб қўя қолинг”, деганига Э. Гайбуллаев: “ Йўқ, мен барибир

Г.Тўраевани йўқ қиламан, қаматаман”, деган фикридан қайтмади.
Ушбу муаммо хақида давлатимизнинг барча хуқуқни химоя қилувчи идораларига мурожаат қилиб хабар берганмиз. Хатто Олий Мажлис депутатлари О.Маматов ва Ғ.Омонқуловларга хам ёзма мурожаатлар тақдим этилган. Лекин улар хам бу муаммони хал қила олмаслигига амин бўлдик. Ушбу натижасиз харакатлардан хулоса қилиб айтганда, туман хокими Э.Ғайбуллаевнинг хақиқатан хам Президент И.Каримовнинг ёнида юрган Атаев исмли шахс мавжуд бўлиб, уни қаттиқ химоя қилаётган экан.

Туман хокими Э.Ғайбуллаев Атаевнинг химоясидан фойдаланиб, Г.Тўраеванинг давлатдан ижарага олган 42,8 гектар ер майдонига чанг солиб, вилоят хўжалигига даъво ариза киритиб, биринчи босқич судининг 4.09.14 кунги қарори билан Г.Тўраеванинг ф/х ёпилди. Ушбу Қарор апелляция тартибида вилоят хўжалик судида 22.10.14 куни кўрилиб, биринчи босқич судининг Қарори ўзгаришсиз қолдирилди. Лекин шу кунгача суд Қарорини Г.Тўраевага беришдан бош тортишмоқда.
Аслида туман бўйича 45 та ф/х юзасидан даъво ариза киритлган, лекин қолган ф/х тақдири ханузгача хал қилинмаган, фақат Г.Тўраеванинг ф/х тугатилган, яъни фуқароларнинг қонун олдидаги тенглиги қўпол равишда бузилган.

Э. Ғайбуллаев 6 йилдан буён Г.Тўраевага нисбатан тазйиқ ўтказиб, уддасидан чиқа олмаганидан, ярашса яхши бўлар эди.

“Йиқилган курашга тўймайди”, дейди доно халқимиз, ха шундай. Э. Ғайбуллаев курашга тўймай, эркак бўла туриб, аёл кишини кураш майдонига чакирмоқда, яъни туман хокими аёл кишига қарши майдонга чиқмоқчи.

Бу курашда томонларнинг вазн тенглига қоидаси инобатга олинмаган. Ушбу курашни “Озодлик” радиосининг “Бахс майдони” рукнида ёритилишни истаймиз.

Хурмат билан:

/А.Саримсоқов/ тел: 99894.341,53,77.

/ Ш.Рустамов / тел: 99890.353.19.31.

Porno Gratuit Porno Français Adulte XXX Brazzers Porn College Girls Film érotique Hard Porn Inceste Famille Porno Japonais Asiatique Jeunes Filles Porno Latin Brown Femmes Porn Mobile Porn Russe Porn Stars Porno Arabe Turc Porno caché Porno de qualité HD Porno Gratuit Porno Mature de Milf Porno Noir Regarder Porn Relations Lesbiennes Secrétaire de Bureau Porn Sexe en Groupe Sexe Gay Sexe Oral Vidéo Amateur Vidéo Anal

windows 10 kaufen office 2019 kaufen office 365 kaufen windows 10 home kaufen windows 10 enterprise kaufen office 2019 home and business kaufen office 2016 kaufen windows 10 education kaufen visio professional 2019 kaufen project 2019 kaufen project 2016 kaufen visio 2016 kaufen windows server 2012 kaufen windows server 2016 kaufen windows server 2019 kaufen betriebssysteme office software windows server softhier instagram türk takipçi satın al instagram türk beğeni satın al instagram görüntülenme satın al instagram otomatik beğeni satın al facebook türk beğeni satın al facebook sayfa beğenisi satın al facebook türk takipçi satın al twitter türk takipçi satın al twitter türk beğeni satın al twitter retweet satın al youtube türk izlenme satın al youtube türk abone satın al takipçi hilesi