Ўзбек ҳакими Ойдин Солиҳ вафот этди

Ўзбек ҳакими Ойдин Солиҳ вафот этди
162 views
11 November 2014 - 7:05

1

“Анъанавий тиббиёт устози” сифатида танилган Ўзбекистонлик Ойдин Солиҳ дунёнинг бир қанча мамлакатларидан 10 мингдан ортиқ инсонга соғлик, табиий яшаш тарзи ва покиза ҳаёт кечириш борасида таълим берди.

Анадолу Давлат Хабар Агентлиги – Анкара 

Ислом тиббиёти соҳасида олиб борган ишлари билан танилган Ўзбекистонлик ҳакима Ойдин Солиҳ вафот этди.

35 йил мобайнида Ислом тиббиёти соҳасида фаолият олиб борган ва 20 йилдан бери оиласи билан Туркияда яшаган 71 ёшли Ойдин Солиҳ пешинга яқин Истанбулдаги уйида ҳаётдан кўз юмди.

2011 йили Солиҳ шогирдлари тарафидан ташкил қилинган Истанбул табиий соғлик Институти раҳбари ва айни пайтда Ойдин Солиҳнинг шогирди бўлган Фарук Гунинди АА муҳбирига берган шархида Ислом тиббиёти асосларини замонавий тилда изоҳлаган Ойдин Солиҳнинг Туркияда ва дунёнинг турли мамлакатларида жуда кўплаб шогирдлари ва муҳлислари борлигини, соғлик, табиий ҳаёт борасида 10 мингдан ортиқ издошлари борлигини билдирди.

Гунинди Ойдин Солиҳнинг Украина, Ўзбекистон, Олмония, Норвегия, Саудия Арабистони, Англия ва Сурияда фаолият олиб борганини ва сўнги 5 йил ичида Туркиянинг бир қанча ҳудудларига ташриф буюрганини таъкидлади.

Ойдин Солиҳнинг энг катта муваффақияти “Инсонларнинг қалбига кира олганлиги” эканини билдирган Гунинди марҳуманинг ўз издошлари билан бевосита мулоқотда бўлганлиги таъкидлади. Ойдин Солиҳнинг телевизион дастурларда қатнашишдан кўра конференцияларда инсонлар билан бевосита мулоқот қилишни афзал билгани ҳақида гапирган Гунинди устозининг инсонлар билан тўғридан-тўғри мулоқот қила олиш учун микрофондан ҳам фойдаланмаганини тилга олди.

Россияда тиббиёт, Ўзбекистонда биология соҳасида таълим олган Солиҳнинг муваффақиятли бир ҳакима сифатида Ислом динини танлаганини билдирган Гунинди Ойдин Солиҳнинг Ислом тиббиёти манбаларига мурожаат қилиб бутун умрини ушбу манбаларни инсонларга етказишга бағишлаганини билдирди,
Ўзбекистон муҳолифати лидери Муҳаммад Солиҳнинг рафиқаси бўлган Ойдин Солиҳ 2007 йилда нашр қилинган “Ҳақиқий тиббиёт” номли китобида бугунги кунимиздаги инсонларнинг яшаш тарзи, покиза ҳаёт кечиришнинг аҳамияти ва согълиққа зарар берувчи одатлар ҳақида ёзаркан бу одатлардан қутилиш йўллари ҳақида тавсиялар беради.

Манба: Анадолу Давлат Хабар Агентлиги 

Anadolu Ajansi