Юз берди, содир бўлди

Юз берди, содир бўлди
61 views
12 November 2014 - 20:57

Қуйидаги шеър 1986 йилда ёзилган эди, аммо кеча содир бўлди бу шеър, у 9 ноябр 2014 йилда юз берди: кетди менинг Ойдиним, қандай кетиш мумкинлигини менга кўрсатди.

СЕН КЕТГАНДА

Кетганда,
Бир аёлдай кетсанг эди,
Нозу фироқ этсанг эди…

Йук, бунақа кетмайдурсан сен,
Нозу фироқ этмайдурсан сен.

Сен кетсанг боғлардай кетасан,
Вақт ўтган сари юк солиб.
Сен худди тоғлардай кетасан,
Узоқлашган сари юксалиб.

Фиғонсиз, фарёдсиз ва тилсиз,
Чексиз бир ватандай кетасан !

1986
Мухаммад Солих