Хоразмда одамлар кўчага чиқишди

Хоразмда одамлар кўчага чиқишди
108 views
14 November 2014 - 13:26

1Хоразм вилоятидаги манбамизнинг хабар беришича 2 кундан бери хоразм вилояти боғот тумани Хитой қишлоғи ахолисининг аксарияти аёллардан ташкил топган бир гурух оломон норозилик намойиши ўтказмоқда.

Бу намойишчиларнинг асосий мақсади газ йўқлиги ва хокимият идорасидан газ талаб қилаётганидир. Бу йил қиш эртароқ ва совуқроқ келганига халқ чидай олмай кўчага чиқишга мажбур бўлишган.

Намойиш иштирокчиларидан бирининг сўзларига кўмир олай деса кўмирнинг сифати йўқ ва одамлар уни олишдаги кўз бўямачиликлардан безиб кетишган.

Бир тонна деб олаётган кўмирининг 700 кг дан ошмаслиги ва уни олгандан кейин унинг ярими тош ва ҳеч нарсага ярамайдиган кўмир кукуни экан. Бу ғалаённи эшитган аввалдан юрагидан шикоят қилиб келган туман ҳокими Рўзибой Бекчановнинг мазаси қочиб туман шифохонасига тушган.

ЎХҲ ахборот бўлими