“Пайғамбар афандимиз с.а.в. сўзларига риоя қилар, амалда қўлларди..”

“Пайғамбар афандимиз с.а.в. сўзларига риоя қилар, амалда қўлларди..”
267 views
16 November 2014 - 11:19

(Ҳакима Ойдин Солиҳнинг сўнги кунлари ҳақида)

Буюк чиноримиз кўчди. Хонадонимизнинг таянчи, кўнгил олувчи, ораларимизни тузалтувчи, авф қилувчи онамиз. Илдизлари мустаҳкам эди. Мевалари ширин-ширин, доллари узун, файзли. Бу дунёни иймони мустаҳкам бир ҳолда тарк этди. Вазифа тугади, нафас кесилди. Боши ўнг тарафга бурилган, ҳатто биз ҳам билолмадик, сассиз садосиз вафот этди. Ўлимидан бир неча кун аввал ўзини бошқа бир оламда ҳис қилар, қўлларини юқорига кўтарган ҳолатда “ол мени” дерди. Кафани тайёр, сочиғи тайёр, тобути тайёр. Қуритилган атири ва мушки-анбари тайёр.. Ҳаёти ўрнак бўлгани каби ўлими ҳам ўрнак бўлаётганди.

Менинг гўзал Ойдин онам. Ҳар доим ўзи курашган даъво йўлида бу фоний дунёга кўз юмди. “Нега овқат емаслигимни тушунасан, шундайми?” – деди бир куни. “Оч ҳолда кўз юмиш учун”. “Раббимга оч қовушиш учун”. Ойдин онам Раббисига оч қовушди. Ўнинчи очлик кунида дафн қилинди. ИншаОллоҳ ифторини қабрида қилади.

Сўнги уч кун сув ҳам ича олмади. Умид қиламанки сувсиз қолган бу Карбало саҳроси ёнғинини қабри бошидаги чашманинг орқасига ёзилган шу ояти карима сўндиради: “Раббилари уларга покиза бир ичимлик беради”.

12

Ҳамда уйқусиз вафот этди Ойдин онам. Неча кун ва неча тун ухламади, оғир имтиҳонларда сабр қилди, Оллоҳдан рози бўлганди. Абадий зиёрат масканига буткул риёзат ичида, нафсини мағлуб қилган ҳолда, мартабалари устун бўлган руҳи олий ила вафот етди. Ҳаста вақтида бир куни “шаҳид бўлишни жуда истадим, бўлмади”, – деди. Таъбир жоиз бўлса уч ҳалифа шаҳид бўлганини эслатиб ўтмоқчиман. Ҳазрати Абу Бакр розияллоҳу анҳу эса ётоғида вафот этганди. Чунки у зотан Сиддиқ эди, шаҳодатдан ҳам юксакроқ Сиддиқ мақомида эди. Мен ҳам ажз ва фақр ила, Оллоҳга бўлган ҳусни зон ила айтаманки, иншаОллоҳ Ойдин онам ҳам бу даврнинг Сиддиқ мақомига эришди. Пайғамбар афандимиз с.а.в. сўзларига риоя қилар, амалда қўлларди. Содиқа эди. Қанча муҳим сифатларига шоҳид бўлдим. Энг гўзал сифатларидан бири эса исрофгарчиликдан нафрат қилиши эди. Исрофгарчиликка ошкора қарши эди, ундан жаҳли чиқарди. Соғ вақтида Қуръон ўқирди, хаста вақтида эса Қуръонни тингларди, баъзи оятларга йиғларди, бугунги ҳаётимизга оид мисоллар келтирар эди. Бундан бир неча йиллар илгари яқин бир дўсти унга кафан ҳадия қилганди. Вафот этганида ўлчадилар, бичдилар ва бу кафан кичкина, бўлмайди дедилар. Қуриганди жоним Ойдин онам, кичрайганди. Бу дунёнинг заррасини ҳам ўзи билан олмаганди. Кафани ортиб ҳам қолишини билолмадилар. Раббим биларди, шунинг учун ҳам қисқа бир кафан сақлашни насиб қилганди. Кафанига қуритилган атир сепганимизда бир келин каби бўлди. Кафанлар ичида шундай тўғри ётардиларки, сабр қилиб саломатга эришганди.

Жасади сабот ва матонат тимсоли эди. Шу онда ҳаммамиз уни  инжа бир “Алиф” харфига ўхшатдик. Рабби ҳузурида ҳали ҳам қуллик вазифасини адо этаётгани билиниб турарди. Покиза бир тарзда қовушди Раббисига, аҳли ҳам бунга шоҳид. Ишонаманки, Раббим ҳам бунга шоҳид.

Ҳозир уйимизда чуқур бир ҳузун, катта бир бўшлиқ бор. Асло ўрни тўлмайди. Юмшоқ насиҳатлари, сўнг кунларигача жоним деб, қизим деб хитоб қилишлари асло унитилмайди. Руҳини акс эттирувчи, асраб-авайлагани, зикир билан экиб парваришлагани, жуда севгани боғчаси қайта жонланирмикан? Бўйни эгилиб қолган ғунча гуллари биздан шикоятчи бўлмасмикин?

Ҳа Ойдин онам ҳақиқий бир олима эди, мужоҳида бир аёл эди. Шу қадар шафқатли, марҳаматли, сидқи-дилдан онам ўрнига қўйганим қайин волидам эди. Оллоҳ рахмат қилсин.

Инна лиллаҳи ва инна илайҳи рожиъун, Ва инна ила Роббина мункабилун.

Келини Ҳожар Дулкор Солиҳ

Туркия туркчасидан ўзбекчалаштирилдиi

https://www.facebook.com/aidinsalih?notif_t=page_invite_accepted

 

windows 10 kaufen office 2019 kaufen office 365 kaufen windows 10 home kaufen windows 10 enterprise kaufen office 2019 home and business kaufen office 2016 kaufen windows 10 education kaufen visio professional 2019 kaufen project 2019 kaufen project 2016 kaufen visio 2016 kaufen windows server 2012 kaufen windows server 2016 kaufen windows server 2019 kaufen betriebssysteme office software windows server softhier instagram türk takipçi satın al instagram türk beğeni satın al instagram görüntülenme satın al instagram otomatik beğeni satın al facebook türk beğeni satın al facebook sayfa beğenisi satın al facebook türk takipçi satın al twitter türk takipçi satın al twitter türk beğeni satın al twitter retweet satın al youtube türk izlenme satın al youtube türk abone satın al takipçi hilesi