Шифо – оз гапиришда

Шифо – оз гапиришда
31 views
17 November 2014 - 21:46
Aydinhanim torunu Sümeyye-Asya ile 1013 Nisan 3

Ойдин Солиҳ набираси билан. 2013 йил Апрель

Ҳар ўлим барвақтдир. Ҳар ўлим кутилмаган бир вақтда келади. Ҳар ўлим ҳар вақт эрта келади. Ойдин Солиҳ ҳоним афандининг ўлими ҳам биз учун барвақт ва кутилмаган бир ўлимдир.

Табиийки “Ҳар бир жон ўлимни тотгувчидир” экани илоҳий амирлигини барчамиз биламиз. Ва яна табиийки “Инна лиллаҳи ва инна илайҳи рожиъун” – амири илоҳийни ҳам биламиз. Буларни билишимиз зотан ўзимиз учундир. Барвақтлиги ва кутилмаган бир онда келиши ҳам биз учундир. Аслида суннатуллоҳ нуқтаи назаридан барвақтлик, кутилмаган он каби бир ҳолатнинг ўзи бўлмаслиги барчага маълумдир. Ҳудди ҳаётда, ҳаётимизда тасодиф каби бир ҳолатнинг бўлмаслигини билганимиздек ҳар нарсанинг ҳам суннатуллоҳга уйғун бир тарзда содир бўлишини ҳам яхши биламиз. Амир-и илоҳий билан дунёга келдик, аласт базмиза қаршилашганимиз руҳлар билан бу дунёда ҳам қаршилашмоқдамиз ва яшашда давом этмоқдамиз. Ейдиганимиз луқма, оладиганимиз нафас тугаганида ҳам “кулли нафасин заигат – ул мавт” амри илоҳий билан асли маконимизга кўчамиз.

ҲАР ДОИМ УНУТАМИЗ

Аласт базмида руҳимизнинг кимларга дуч келганини унутганимиз учун бу дунёда кимлар билан танишиб билишимизни, кимлар билан юлдузларимиз мос тушишини, кимлар билан қонли-пичоқли бўлишимизни ҳам билмаймиз. Кимлар билан улфат бўлиб кимлар билан йўлга чиқишимизни ҳам билмаймиз. Юрадиган йўлларимизни билмаганимиз каби буларнинг ҳам кўпини билмаймиз. Исмоил Ҳаққи Бурсавий ҳазратлари айтганларидек асли ҳолатимиздан бу баданга жойланган ҳолатга келгунимизга қадар узлуксиз бир равишда мартабаларимиздан ажралган ҳолда келганимиз ва йўқотганимиз ҳар мартабада доимо унутиб борганимиз туфайли ҳам буларни билмаймиз. Унутганларимизни ҳотирлаш ҳам бизнинг саъи ғайратимиз билан бирга Раббимизнинг бизга берадиган эҳсонига ҳам боғлиқдир. “Я айюҳаннос” хитобига муҳотаб банда сифатида энг покиза ва асл ҳолимизга энг яқин ҳолга келгунимизча ғайрат қилишни тўхтатмаслик жуда муҳимдир. Фақат “нафс ёмонлиги амр қилади”ган бўлса бу ғайратимиз ҳар доим етарсиз бўлади, ҳар доим қоқиламиз, ҳар доим бурнимиз ерга ишқаланади. Шунга қарамасдан биз инсонлар, ўзимизни мусулмон деб атаганлар яна аҳдимизни унитамиз.

Ўтган якшанба (9 ноябрь) куни асли маконига йўлга чиққан ва эртаси куни Қоражааҳмад қабристонига дафн қилинган Ойдин Солиҳ ҳонимафанди аласт базмида руҳимнинг қаршилашгани туфайли шукр қилганим бир инсон эди. (Кўрганингиздек орадан бир ҳафтадан иборат қисқа бир муддат ўтган бўлишига қарамасдан дарҳол ўтган замонда гапиришни бошладик!).

БОШҚА ОЛАМДАН КЕЛГАНДЕК ЭДИ

Ойдин ҳоним билан 18 ноябрь куни Жума тонгида жуда эрта бир вақтда турмуш ўртоғим билан бирга Оташаҳирдаги уйида танишиш шарафига нойил бўлгандик. Мусулмон бир инсоннинг кунини бомдод намози билан бошлаганини инобатга оладиган бўлсак бу жумлани бироз андиша билан ёзишимиз керак бўлади. Вақт ҳали замонавий шаҳар аҳолисининг ҳануз ўз кунларини бошламаган бир вақт эди. Бир рўёдан гўшт ва суякка ўраниб чиқиб келгандек эди. Илк кўрганингизда бошқа бир оламдан келган деб ўйлардингиз. Зотан шу кунга қадар кўрдикки оламларимиз фарқли экан. Дунё деб аталган оламда яшаётганимизга, ўзимизни мусулмон деб алдатаётганимизга қарамасдан Ойдин ҳоним билан оламларимиз фарқли экан. Биз “танимиз истаган нарса танга даъво” деб нафсимизни қондиришимизни маърифат деб ҳисоблар эканмиз, Ойдин ҳоним “нафсни тийишга диққат қаратадиган” бир оламдан баҳс этарди. Фахри Олам Афандимизнинг “шифо оз ейишда, оз ухлашда, оз гапиришда” тавсиясини биламиз деб ҳисобласак ҳам оламларимиз фарқли эди.

Қизимиз Фатма Бегум Сабони кўздан кечирганидан сўнг туркчани бироз бузиб гапирган ҳолда “Бу болага азият қилибсизлар. Болани қийнаб қўйибсизлар. Сизнинг инсофингиз йўқми”, – дея тўсатдан дакки беришни бошлаган бир ҳакимани бошқа оламдан келгандек эди демасдан нима дейиш мумкин? Қўлланаётган дориларимизни эшитганидан сўнг ҳакима бизга нисбатан қўполлигини давом эттирди. Чунки олаётган дориларимиз орасида ривотрил каби махсус рецепт билан бериладиган жуда оғир бир гиёҳванд модда, фрисиум каби ҳозирга қадар Туркияга кириши эркин бўлмаган бир дори, навбатда эса таркибида кортизон бўлган бошқа бир дори ҳам бор эди. Биз ҳам бу дориларни педиатрик неврология факультети раҳбари бўлган бир профессорнинг тавсия қилганини айтиб ўзимизни ҳимоя қилишга уриндик. У эса бизнинг хатойимизнинг замонавий тиббиётга иймон эканини шундай бир тарзда гапирди ва изоҳладики Ойдин ҳонимда даволаниш учун дарҳол мағлубият байроғини кўтардик. Бу танлов эса бутунлай фарқли бир оламга қадам ташлаш маъносига келарди.

БИЗГА ДАРС БЕРДИ

Қизимиз тўрт йилдан бери даволанаётганди ва биз ҳам “умид кетгандан кўра меҳнат кетсин” деб қулоққа чалинган ҳар фарқли даво усулини синаб кўраётгандик. Замонавий тиббиётда даволанишни доцент билан бошлаб, бўлим бошлиғи бўлган бир профессор билан давом эттираётгандик. Замонавий тиббиёт врачлари билан ҳам анъанавий тиббиёт шифокорлари билан ҳам учрашганда мендаги таъсурот қуйидагича эди: “Бу эшикда шифо кўринмайди”. Ойдин ҳонимни юқорида тилга олганим рўёдан чиққан ва бошқа оламдан келган ҳолда кўрган онимдаёқ: “Шифо насиб бўлса мана шу эшикдан бўлади” – дегандим.

Шу вақтгача олган дориларимизни қандай эканлигини ўрганганимиздан сўнг масала ҳақида бошланғич маълумотларни бера бошлади. Бошланғич маълумотлар нималардан иборат эди? Балки булардир: “Биз инсонни мукаммал қилиб яратдик”, дейди бизни яратган ва бизни мусулмон сифатида номлаган борлиқ. Ҳар номланишнинг, ҳар изоҳнинг айни вақтда бир чегаралаш эканлигини эсга оладиган бўлсак, бизнинг мусулмон сифатида номлантирилишимиз, бу жумлани ўз ичига олган китобни қабул қилишимизни, бу китобнинг ичидагиларнинг янглишилмайдиган ҳақиқатлар эканини тан олишимиз шартдир. Ортидан чопаётганимиз дунё эътиқод дунёсидир, ҳаракатларимизни аниқлаб бериши лозим бўлган шартлар ҳам ушбу эътиқод ичига киради. Инсоннинг мукаммал қилиб яратилгани янглишилмайдиган бир ҳақиқат экан бу ҳасталик деган иллатлар нима ўзи? Инсоннинг бошига ёғдирилган бу ҳасталиклар, айниқса туғма амроз ила бу жумла ўзаро қарама қаршиликни юзага келтирмайдими? Бу ерда гап бир дилемма ҳақида бормаяпдими? Самовий ва моддий дунёни марказ сифатида муҳокама қилганимизда ҳам қарама қаршилик ҳамда дилемма мавжуд. Тилга олганимиз ҳақиқат ҳеч қачон янглиш бўлмайдиган бир ҳақиқат ҳисобланар экан (эътиқод бунга иймон келтиришни тақазо этади), бизни яратган ва бизни мусулмон сифатида номлантирган Раббимиз ҳам ёлғон айтмас экан, муаммо нимада? Кўрганингиздек масала ечим топмади. Бу масалага яна қайтамиз.

Али Сали

sabiherden@gmail.com

Туркия туркчасидан ўзбекчалаштирилди

Манба: aksam.com.tr