Ўзбекистон Олий суди очиқ судга  холис кузатувчиларни киритмади

Ўзбекистон Олий суди очиқ судга  холис кузатувчиларни киритмади
92 views
18 November 2014 - 9:15

222

Олий суд раисининг ўринбосари томонидан,  (14 йилга озодликдан махрум этилган вояга етмаган  Абдурахимов Бахриддинжонга  нисбатан чиқарилган суд хукмига), -нисбатан киритилган протест асосида, 2014 йилнинг 13 ноябр куни соат 10-00га, Олий судда очиқ суд мажлиси тайинланган эди.

Ушбу жиноят иши юзасидан  ҳимоячи-қонуний вакил бўлиб қатнашиб келаётган  Бахром Абдурахимов, мазкур жиноят иши Қашқадарё суд-хуқуқ тизими корчалонлари томонидан қасддан қалбакилаштирилганлигини аниқ далиллар билан исботлаб берган.

Бахром Абдурахимов  ва АЛЬЯНС хуқуқ ҳимоячилари  Саёра Хакимова, Елена Урлаева, Жахонгир Шосалимов, Шухрат Рустамов , Абдуразоқ Содиқов, Алиқул Саримсоқовлар,  айтилган вақт, соат 10-00га Олий суд қабулхонасига келишиб , Олий суд қабулхонасида руйхатдан ўтдилар. Аммо шу захотиёқ, Oлий суд қабулхонасида ғалағовур бошланиб кетди  ва суд соат 15-00га тайинланганлигини рукач қила бошлашдилар. АЛЬЯНС хуқуқ ҳимоячиси Елена Урлаева қабулхона мулозими Бахтиёр акадан, суд соат 15-00 қолдирилиши сабабини сўраганида, мулозим Бахтиёр ака, хонада Бахром Абдурахимов йўқлигидан фойдаланиб, -“суд соат 15-00га тайинланган эди, сизларни Бахром Абдурахимов алдаб олиб келиб сарсон-овора қилибди”  -дея иғво уруғини сочишга харакат қилиб кўрди,  аммо Бахром Абдурахимов қабулхонага кириб, -“суд котиби , менга суд соат 10-00га тайинланган, вақтини ўзгартириб бўлмайди деган эди ва телефон мулоқоти ёзилган” -деб исботлаб берганидан сўнгра , мулозим мум тишлаб қолди.

111

Шу куни соат 15-00 да, Олий суд хохишига зид ўлароқ, яна ҳам Бахром Абдурахимов яқин қариндошлари ва АЛЬЯНС хуқуқ ҳимоячилари билан бирга Олий суд қабулхонаси ҳузурида ҳозир бўлдилар ва шунинг туфайли Олий суд  судни бошлашни  икки соатга пайсалга солди.

Бахром Абдурахимов ва унинг кузатувчилари  тинмай суд бошланишини талаб қилаверганидан сўнгра, суд котиби Б.Султонов чиқиб, -“суд ёпиқ усулда ўтказилади ва судга фақат ва фақат Бахром Абдурахимов киритилади, бошқа хеч ким кирмайди” -деб эълон қилди.

Бахром Абдурахимов унинг қариндошлари и холис кузатувчи хуқуқ ҳимоячилари, -“Олий суд нима сабабдан, судни  ёпиқ ўтказмоқчи, ахир бу Ўзбекистон Жиноят-процессуал қонуни нормасига зид харакат-ку, агарда Олий суд , судни ёпиқ ўтказмоқчи экан, мархамат ушбу хақда қонун нормалари асосида асослантирилган ажрим чиқарсин” -дея талабни қўйганида,  суд котиби Б.Султонов бирор-бир аосос топа олмасдан, -“буни мен билмайман суд раиси билади” -деган важ билан Олий суд биноси ичкарисига икки соатга кириб кетди.

Кунни совуғида, эрталаб соат 08-30дан буён Олий суд олдида совуқда жунжикиб ўтиришган Бахром Абдурахимов ва унинг яқин қариндош ва холис кузатувчилари, соат 18-ларга келишиб чидай олмасдан, суд бошланишини ёки бўлмаса ёпиқ суд ўтказилишини асослаб берилишини Олий суддан талаб қила бошладилар.

Бахром Абдурахимов ва холис кузатувчиларга, хеч қандай совуқ  ёки  иғво ёхуд бахоналар таъсир этмаслигини тушунди шекилли, соат 18-00да суд котиби  Б.Султонов чиқиб суд қолдирилганлигини эълон қилди.

Бунинг сабаби сўралганида, суд котиби Б.Султонов  Бахром Абдурахимовга юзланиб: -“Ўғлингизни Поп туман суди уйга чиқариб юборган экан-ку, буни биз билмас эдик, мана шу холатни суд яхшилаб ўрганиб чиққанидан кейин  суд бошланади” -деди.

Бахром Абдурахимов;  -” ЖИБ ПОП туман суди, вояга етмаган Бахриддинжон Абдурахимовнинг ишини, Ўзбекистон Республикаси Жиноят-процессуал Кодексининг 548-моддаси тартибида, Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 90-моддасида назарда тутилган имтиёзлар асосида, жазо турини енгилроғига алмаштирган ва бу хақда олти ойдан буён, Олий судга , Президент Девонидан, Халқ сўзи, Инсон ва қонун, Ўзбекистон овози газеталаридан кўплаб хат ва шикоятлар келган, қандай қилиб билмасликларинг мумкин,  қолаверса жазо турини енгилроғига алмаштириш билан бугунги кўриладиган ишнинг хеч қандай боғлиқлиги  йўқ-ку” -деб котибдан сўраганида , котиб билмадим ака деб жавоб берди.

Шунда, Бахром Абдурахимов,  демак сизлар; -“ўғлингизни уйдан қайтариб яна қамоққа тиқиб қўйиш қўлимиздан келади” -демоқчисизлар, шу йўл билан мени қўрқитиб адолат курашидан тухтатмоқчисизлар” -деган гапига, суд котиби бирор сўз айтмасдан, орқага бурилиб орқасига қарамасдан кетди  ва Олий суд ичкарисига издан йўқолди.

Бахром Абдурахимов ва Альянс хуқуқ ҳимоячилари, Олий суд ҳам  хақиқат ошкор бўлишидан чўчишмоқдалар ва шуниг учун ҳам холис кузатувчиларни  ва хуқуқ ҳимоячиларини ҳар қандай йўл ва усул билан бўлсада  судга киришларига ва хақиқат ошкор бўлишидан қўрқаяпти

Альянса матбуот маркази. 2014 йил 17 ноябрь. Тошкент Ўзбекистон.