Қалбаки  тадбиркор  ва унинг  акахони  қилмишларидан

Қалбаки  тадбиркор  ва унинг  акахони  қилмишларидан
24 views
19 November 2014 - 18:55

А.Фаттахов таъсис қилган “Акбар-Азизий” ХКсига 1997-йилдан бошлаб анча йиллар давомида бухгалтеря ҳисобот ишларини, жумладан қвартал ва йиллик ҳиоботларини, аудит текширув ишларини унинг яна бир яқин дўсти Шаробиддин ака олиб борган. Шаробиддин аканинг Андижоннинг Қорасувида каттагина ҳовли уйи бор. Тошкент шахрида эса Ҳамза метро бекатининг ёнида икки хонали квартираси бор. Бектемир тумани Бек-шоссе 70 да ҳовли уйи бор, у асосан шу уйида яшайди. “Сен менга дўстингни айт, мен сенга кимлигигни айтаман”деганларидай А.Фаттаховнинг ҳамма дўстлари ҳам тўғри йўлни қўйиб эгри йўлдан юрадиган ўзига ўхшаган одамлардир. Бу дўcти ҳам ўз соҳасининг мутахасиси бўлиб А. Фаттаховнинг ўғрилигини тушиниб,кўра-била туриб, ўғирлигига шерик бўлиб, моддий манфаат олиб, унинг ҳамма бухгалтеря ҳисоботларини айниқса аудит текширувларидан ўтказиб, айбини, ўғирлигини яшириб, бухгалтерия ҳисобот ҳужжатларини тўғрилаб берган. Шаробиддин ака штат жадвалида рўйҳатдан ўтмаган, Фаттахов у билан алоҳида ҳисоб-китоб қилган.

aa

А.Фаттахов

Фаттаховга тегишли бўлган иккита “Акбар-Азизий” ва “Тошкент-12” сохта корхоналарининг 1997-2000-йиллар давомида Ўзпахтасаноатнинг жуда катта миқдордаги пулларини ўзлаштирганлиги тўғрисида ёзган( 26.09.2014.) мурожаатимни икки ой давомида қонун ҳимоячилари бир-бирига сансоларлик билан жўнатиб охир-оқибат жўялироқ жавоб беришди. Хусусан Чилонзор тумани ДСИ бошлиғи ўринбосари Х.Н.Шарапов ўзиниг расмий жавобида Фаттаховнинг “Тошкет-12” корхонасида камерал назорати ўтказилиб, натижада солиқ қонунчилиги бузилганини маълум қилиб, Назорат қилувчи органлар фаолиятини муофиқлаштирувчи Республика Кенгашининг Чилонзор тумани бўйича ҳудудий камиссиясига “Тошкент-12” корхонасида режадан ташқари текшириш ўтказиш учун буйиртма киритилганини билдирган. Лекин бу билан А.Фаттаховнинг энг катта жиноий иши кичгинагина жинояти соясида кўринмай қолиб кетмаслиги керак.

Унинг катта жиноятига эса иккинчи сохта “Акбар-Азизий” корхонасида 1997-98-99-2000 йиллари Ўзпахтасаноат ва Тошполиграфкомбинат ўртасида воситачилик ниқоби остида юритган иш фаолияти киради. Шу йиллар қонун ҳимоячилари тамонидан бир вақтнинг ўзида “Акбар-Азизий” ва “Тошкент-12” сохта Корхоналарига нисбатан жиноий иш очилиб қиёсий текширувлар олиб борилмас экан, бошқача текширувлар бир тамонлама ҳисобланиб унинг катта жинояти ёпиқлигича қолиб кетаверади. “Акбар-Азизий”га акахонлик қилган Тоҳиржон Иминовнинг бугунги кунда фаолият юритаётган “Алском” суғирта компанияси одамлар орасида лаънатланяпди.

Куни-кеча тасодифан почта ходимлари билан суҳбатлашганимда улар “АЛСКОМ” суғирта компанияси тўғрисида жуда норози бўлиб, ҳақоратли сўзлар билан тилга олиб жуда бўлмағур компания экан дейишди. Мен бунчалар ғазабланишнинг сабабини сўраганимда уларнинг раҳбари Сергели тумани телефон тармоқлари бошлиғи Собиров ишчиларининг ҳаммаларига “Алском” суғирта компанясининг барча суғирта турлари бўйича пул тўлашга мажбур қилган. Натижада катта норозиликлар келиб чиқиб қонун ҳимоячилари аралашувида мажбурий тўловга барҳам берилиб, Собировнинг ишдан олиб ташланиши билан тинчиган экан. “Алском”нинг барча суғирта турларига пул тўлаш фикри албатта Собировнинг ўзидан чиқмаган бўлса керак. Сариқ чақа ҳам фойда келтирмайдиган бундай тўлов тури учун Собировнинг ўзини ҳатарга қўйишга ҳожати йўқ албатта. Бундай фойда фақатгина “Алском”нинг раҳбари Т.Иминов учун керак, бу фақат унга хос ишдир. Чунки Т.Иминов панада туриб иш бажаришга ўрганиб қолган, бунга мисолни дўсти А.Фаттаховнинг иккита сохта корхоналарига акахонлик қилганлиги тимсолида ҳам кўрганмиз. Бу воқеа 2013 йилда бўлиб ўтган бўлса ҳам почта ходимлари худди бугун бўлгандай нафрат ва ғазаб билан эслашди.

“АЛСКОМ”нинг суғирта турлари:

1)Ўзингиз ва яқинларингиз ҳаёти ва соғлигини турли бахтсиз ҳодисалардан суғирталаш;

2)Автотранспорт эгаларининг фуқоролик жавобгарлигини мажбурий ва автотранспортни ихтиёрий суғирталаш.

3)Уй-жой, далаҳовли ва бошқа тур мулкларингизга ўт кетиши, газ портлаши, табиий офатлар каби турли хавфлардан суғирталаш.

bb

Т.Иминов

Т.Иминовнинг давлат маслаҳатчиси бўлиб ишлаётган пайтида дўсти А.Фаттаховнинг иккита сохта корхонасига қилган акахонлиги ва А.Фаттаховнинг акахони қаноти остида Ўзпахтасаноатнинг жуда катта миқдордаги пулларини талон-тарож қилиши лекин бу ҳаракатлари қонун ҳимоячилари тамонидан жазоланмасдан аксинча “ОБРЎЛИ” одамлар деб эътироф этилиши юқорида келтирилган ҳар иккаласига тегишли бўлган қонун бузарликларнинг келиб чиқишига йўл очиб берди. Ўз вақтида жазоланмаган жиноят бошқа жиноятларнинг келиб чиқишига сабабчи бўлади деган сўз шу ерда ўз исботини топиб турибди. Кўриб турганингиздай бу икки дўстнинг жамиятга ҳеч қандай нафи йўқ, аксинча турган-битгани зиёндир.

Негманова Чамангул