Тошкентдаги «модель агентлиги» 13 ёшли қизларни фоҳишага айлантирди

Тошкентдаги «модель агентлиги» 13 ёшли қизларни фоҳишага айлантирди
62 views
21 November 2014 - 12:30

3Тошкентда Kolleman Models модель агентлиги бир неча йил давомида фоҳишалар хизматини тақдим этиб келгани фош этилди. Бу ҳақда, маҳаллий нашрлар хабар тарқатди.

Хабарга кўра, Фаррух Ғофуров раҳбарлигидаги агентликнинг фоҳишалари фақат нуфузли мижозларга хизмат кўрсатган.
Маълум бўлишича, агентликни фош қилиш учун шаҳар ИИББ ходими ўзини «мижоз» сифатида таништирган, Ғофуров эса тўрт нафар «қиз» учун 1,6 минг доллар сўраган.

Ғофуров қўлга олинганидан сўнг унинг сумкасидан енгилтабиат қизларнинг 500дан ортиқ суратлари, шунингдек, буюртмачиларнинг рўйхати ҳам топилган.

Таъкидлашларича, фоҳиша қизлар орасида 13-14 ёшли коллеж ўқувчилари ҳам бўлган. Бундан ташқари, агентлик модель ниқоби остида қизларни Жанубий Кореяга фоҳишалик учун ҳам жўнатган.

ЎХҲ ахборот бўлими