Қуллар романи

Қуллар романи
66 views
21 November 2014 - 20:37

4Ҳали мактабдалигимда Айнийнинг “Қуллар” романини ўқиган эдим. Бугун замонавий қуллар романи кўз ўнгимда юз бермоқда.

Мана бир ўзбекни қозоқ сотиб олиб итни ўрнига бойлаб қўйди. Ўзбек ҳам ўтирибди вовиллаб. Москвада бу йил 25 май куни мактабни битирган ўрис боллар ўзбекларни олиб келиб эшшак қилиб минишди. Қишлоқдан Тошкентга келган ўзбек йигитини итни ëнига бойлаб қўйиб расмини телеграмга қўйишди.

Самарқандлик она ўз қизининг бокиралигини Дубайдаги бойваччага сотиш учун йўлга тушди.. Қўйлиқдаги аëллар мардикор бозори ëнига келиб тўхтаган Каптива эгаси тузукроқ қул ва чўри қидирмоқда….

Ҳар бир романда тугун¸ кульминацион нуқта¸ сюжет ва баҳтли ëки фожеавий якун бўлади. Роман ўқилганидан кейин ҳулоса чиқарилади. Роман ўртасидан ўтадиган қизил ип бўлади.

Ҳўш бу романнинг ҳулосасини ким чиқаради?

1934 йили Тошкентда чоп қилинган “Қуллар” романидаги мазлумлар инқилоб боис озод бўлади.

Бизнинг қуллар озод бўлиши учун инқилоб керакми ëки сиëсий ирода?

Бугун Қурултой эшиттириши иштирокчиси Абдулла ака Абдураззоқов Ўзбекистонда 30 миллион қул бор деб айтди. Менимча Ўзбекистондаги қулларни ҳеч ким ҳали санаб чиқмаган.

Билганимиз шуки ўзбек қуллари ҳақидаги китоб муаллифининг исми Ислом Абдуғаниевич Каримов

Шуҳрат Бобожон

«Озодлик радиоси» ходими