Ўқув муассасалари ва шифохоналар милицияга ҳисобот беришлари шарт

Ўқув муассасалари ва шифохоналар милицияга ҳисобот беришлари шарт
59 views
26 November 2014 - 9:07

11Ўзбекистонда таълим ва тиббиёт муассасаларининг турли хил ҳуқуқбузарликлар ҳақида ички ишлар органларига хабар беришлари тартиби тўғрисидаги Йўриқнома тасдиқланди.

Эндиликда таълим муассасалари ҳуқуқбузарлик фактлари, оилавий-маиший низолар, жаотчиликка қарши ҳатти ҳаракатлар содир қилганлар ҳамда ҳуқуқбузарлик содир қилишга мойиллиги бор шахслар ҳақида ички ишлар органларига хабар беришлари шарт.

Ўз навбатида тиббиёт муассасалари ҳам ижтимоий аҳамиятга эга ва одамлар учун хавфли бўлган касалликлар ёки тан жароҳати билан мурожаат қилган ёҳуд ҳушдан кетган ҳолда шифохонага ётқизилган шахслар ҳамда инсон ҳаёти ва саломатлиги учун хавф солувчи оилавий маиший низолар ва оилавий-маиший муносабатлар соҳасидаги ҳуқуқбузарликлар ҳақида ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга ахборот етказишлари лозим бўлади. Шу билан бирга тиббиёт муассасалари касаллик тарихи варақасига мижоз ҳақидаги тўлиқ маълумотларни киритишлари шарт.

Юқорида тилга олинган ҳуқуқбузарлик фактлари аниқланган тақдирда таълим муассасаси ва шифохона ходимлари худудий ички ишлар органларининг навбатчи қисмига телефон орқали зудлик билан хабар беришлари лозим. Навбатчи ходим хабарни рўйхатга олади ва қўнғироқ қилган шахсга кейинчалик хабарни ёзма шаклда киритиш тақдим қилиши учун рўйхат рақами беради. Шундан сўнг мазкур органлар ва муассасалар бир сутка ичида навбатчи қисмга хабарни ёзма шаклда тақдим қиладилар. Хабар уни расмийлаштирган масъул ходим томонидан имзоланади ва гербли муҳр билан тасдиқланади.

Бундан ташқари таълим муассасалари ва соғлиқни сақлаш идоралари ҳуқуқбузарлик фактларини рўйхатга олиш китобини юритишлари лозим ва бу китобга киритилган маълумотлар уч йил давомида сақланиши шарт.

Ички ишлар вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ва Халқ таълими вазирлигининг қўшма қарори 2014 йилнинг 24 ноябрь куни кучга кирди.

ЎХҲ ахборот бўлими