Элёр Ғаниев: “Россия ўзбек автомобиллари савдосига нисбатан камситувчи чоралар қўлламоқда”

Элёр Ғаниев: “Россия ўзбек автомобиллари савдосига нисбатан камситувчи чоралар қўлламоқда”
82 views
26 November 2014 - 16:45

elyor-ganievРоссияда ўзбек автомобиллари савдосининг пасайиб кетишига сабаб рублнинг қадрсизланиб кетиши билан боғлиқ россия бозоридаги ноқулай ҳолат ва россия авто ишлаб чиқарувчиларини ҳимоя қилиш бўйича чоралардир.

Бу ҳақда чоршанба куни Тошкнетда бўлиб ўтган Ўзбекистон ва Россия ўртасидаги иқтисодий ҳамкорлик бўйича ҳукуматлараро комиссия мажлисида Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестиция ва савдо вазири Элёр Ғаниев маълум қилди.

“GM Uzbekistan ишлаб чиқарган автомобилларнинг Россиядаги савдоси бу йили учдан бир қисмга пасайди. Автомобилларимизнинг Россиядаги савдосига нисбатан камситувчи чоралар жорий қилинмоқда, жумладан россия автомобил ишлаб чиқарувчилари алоҳида рағбатлантирилмоқда”, – дея таъкидлади вазир.

Ўзбек томони ўзбек автомобил экспортёрлари учун тенг шароитлар, жумладан, автокредитлаш масалаларида тенг имкониятлар яратилишини талаб қилмоқда.

Ҳукуматлараро комиссия мажлиси якунлари бўйича имзоланган баённомада икки давлат вазирликлари ва идораларига 2015 йилнинг 1 майига қадар Ўзбекистонда ишлаб чиқарилган автотранспорт воситаларининг Россия бозорига киритилиши билан боғлиқ масалалар бўйича икки томонлама маслаҳатлашувлар ўтказиш топширилди.

Қайд этиш лозимки, GM Uzbekistan қўшма корхонасида ишлаб чиқарилган автомобиллар экспортининг 90%и Россия ҳисасига тўғри келади. Россиядаги Оврўпа бизнеси уюшмасининг авто ишлаб чиқарувчилар Қўмитаси берган маълумотларга кўра жорий йилнинг январь-октябрь ойларида Россияда GM Uzbekistan корхонасининг 49 мингта автомобили сотилган. Бу кўрсаткич 2013 йилнинг айни авдрига нисбатан 32%га пастроқдир.

Ўтган йили GM Uzbekistan автомобил ишлаб чиқаришни 246 мингтача, яъни 2102 йилга нисбатан 4,5%га оширганди. Бу йили ишлаб чиқариш 250 сингта автомобилгача кўпайиши кутилмоқда.

ЎХҲ ахборот бўлими