Ўзбекистон халқига мурожаат!

Ўзбекистон халқига мурожаат!
95 views
27 November 2014 - 16:01

11. Альянс хуқуқ ҳимоячилари Ўзбекистон халқидан:

-21.12.2014 йилда Конституциявий хуқуқларингиздан фойдаланган ҳолда, фуқаролик бурчингиз ва виждонингиз амрига бўйсунган холда, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик Палатасига ва вилоят, шахар, туман кенгашларига муносиб депутутлар сайланишида фаол иштирок этишингизга чақиради.

-Унутмангизки, ватан равнақи ва ўз келажагингиз ўз қўлингизда, шунинг туфайли 21.12.2014 йилда сиз номуносиб деб билган бирорта ҳам номзод депутут бўла олмаслиги учун , сиз номуносиб номзодларни чизиб ташлашлигингиз орқали ўз фуқаролик позициянгизни намоён этган бўласиз , худди шундай позицияни бутун дунё сайловчилари номоён этадилар.

-Билингки, айнан 21.12.2014 йилда депутутларни сайлаш мажбуриятини қонун сизга юкламайди, токи муносиб номзодлар бўлмас экан, сиз овозингизни қарши кўрсатиш хуқуқига эгасиз.

-Бунинг билан сиз, Ўзбекистонда қонун устиворлиги таъминланган фуқаролик жамияти қурилишида ва ўз келажагингиз равнақи учун сиёсий фаолликни ва фуқаролик бурчингизни адо этган бўласиз.

-ЙЎҚ, -йўқ дейишга шошилманг, сиз ўзингиз учун ва ҳамма учун ва сизга ўхшаган ҳамма сиз учун бир бўлиб овоз бериб сайлов тақдирини ва бунинг билан ватан келажаги тақдирини ҳал қилган бўласиз, қўрқоқлик ва бефарқликдан хазар қилинг.

-Қолаверса, қўғирчоқ хукумат-қўғирчоқбознинг, жонсиз қўғирчоғи бўлиб, қўл оёғингиз боғланган холда, юқоридан сизни бошқаришларига чек қўйиш вақти етиб келди, сизинг қўлингиз билан сизни қўғирчоқ қилиб ўйнатишларига йўл берманг, ахир ручка ва қалам сизнинг қўлингизда, ўз тақдирингизни ўзингиз белгиланг, эркингизни номоён этиш орқали ўзлигингизни англаб етиш муддати аллақачон етиб келди, азиз Ўзбекистонликлар.

-Сиз ушбу сайлов орқали нафақат ўз хаётингиз, балки фарзандларингиз ва авлодларингиз хаётига ҳам масъул эканлигингизни асло унутманг, азиз Ўзбекистонликлар.

2. Чет эллик кузатувчилар , халқаро ташкилотлар ва жахон ҳамжамиятидан:

-Ўзбекистонда, марказий сайлов комиссияси доимий равишда давлат буюртмасини бажариб келаётганлиги, сайлов натижалари доимий равишда давлат буюрмасига монанд равишда сохталаштирилаётганлиги ва шунинг учун ҳам Ўзбекистон халқи адолатли ва хақиқий сайлов ўтказилишлигидан умидларини узиб қўйганлиги хеч кимга сир эмаслигини назарда тутган холда; сайлов натижалари саноғида узлуксиз равишда фаоллик билан видеотехника ёрдамида иштирок этишларини , Ўзбекистон халқи номидан Альянс хуқуқ ҳимоячилари сўрайди.

-Бунинг билан чет эллик кузатувчилар, халқаро ташкилотлар ва жахон хамжамиятининг узлуксиз кузатуви таъминланган сайлов участкаларидаги хақиқий сайлов саноқ натижалари орқали сайлов компанияси қандай ўтганлигига бахо бериш имконияти туғилади.

Альянс хуқуқ ҳимояси матбуот маркази.
Тошкент. Ўзбекистон.