Рустам Азимов меҳнат муҳожирлари борасида россия ОАВ ёндашувидан норози

Рустам Азимов меҳнат муҳожирлари борасида россия ОАВ ёндашувидан норози
17 views
27 November 2014 - 17:14

2Олдин хабар берганимиздек чоршанба куни Тошкентда Россия ва Ўзбекистон ўртасидаги иқтисодий ҳамкорлик бўйича Ҳукуматлараро комиссиянинг мажлиси бўлиб ўтди.

Мажлис давомида Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестиция ва савдо вазири Элёр Ғаниев билан бир қаторда Ўзбекистон Республикаси Бош вазири ўринбосари Рустам Азимов ҳам сўзга чиқди ва Россиядаги ўзбек муҳожирлари мавзусини тилга олди.

Рустам Азимов нутқи давомида қайд қилишича, россия оммавий ахборот воситаларининг ўзбекистонлик меҳнат муҳожирлари билан боғлиқ мавзудаги ахборотни ғоятда кўпиртириб ёритиши, бунинг миллатчиликка йўл очаётгани ва Ўзбекистоннинг ташқи имиджига салбий таъсир кўрсатаётгани Ўзбекистонда жиддий ҳавотир уйғотмоқда.

“Шу саабли ҳам Ўзбекистон биз билан ҳамкорлик қилувчи мамлакатларга ишчи кучи ёллашнинг маданийлашган шаклини тадбиқ қилишни тавсия қилади. Бу меҳнат ресурсларига бўлган талабдан келиб чиққан ҳолда минтақа ва касби бўйича йўналтирилган ишчиларнинг аниқ сонини ўз ичига олиши лозим. Ёлланма ишчиларнинг сони борасида уларнинг тайёргарлигини ташкиллаштириш мақсадида Ўзбекистоннинг ваколатли органлари билан олдиндан келишиб олиниши, Россиянинг ваколатли органлари меҳнат муҳожирларнинг ҳуқуқий ҳимоясини кафолатловчи тартиботни жорий қилишлари, энг кам иш ҳақи тўғрисидаги талабларга риоя қилиниши, муносиб турар-жой ва маиший шароитлар билан таъминланиши лозим”, – дея таъкидлади Рустам Азимов.

ЎХҲ ахборот бўлими