“Меҳрибонлик уйидан чиққан қизларнинг 40 фоизи фоҳиша” – қозоқ депутати

“Меҳрибонлик уйидан чиққан қизларнинг 40 фоизи фоҳиша” – қозоқ депутати
27 views
27 November 2014 - 20:20

5Қозоғистон парламенти қуйи палатаси депутати меҳрибонлик уйларини ёпишни таклиф қилди. Ушбу таклиф билан у ҳукуматга мурожаат қилди, деб хабар берди tengrinews.kz.

“Меҳрибонлик болалар уйлари тизимини оталиққа олиш асосида тарбиялаш (патронат)ни ривожлантиришга ўтказиш тўғрисидаги масала кўриб чиқилишини сўраймиз”, – дея ҳукумат раҳбарига депутатлик сўровномаси билан мурожаат қилди Турсунбек Ўмурзоқов.

Депутатнинг сўзларига кўра, меҳрибонлик уйларидан чиққан болалар оддий оилалардан чиққан болаларга нисбатан кўпроқ ҳуқуқбузарлик содир қилишади. Меҳрибонлик уйларини тугатиб мустақил ҳаётга йўл олган болаларнинг қарийб 60%и биринчи йилидаёқ жиноятга қўл уришади, қизларнинг 40%и эса меҳрибонлик уйини тарк этганларидан бир йил ўтиб фоҳишага айланишади.

“Бизнинг меҳрибонлик уйларимиз самара бермаяпди. Шундай экан, баъзи давлатларда, жумладан Исроилда меҳрибонлик уйлари умуман йўқ. Бу халқнинг менталитетига боғлиқ. Буюк Британияда ҳам болалар уйлари йўқ, улар етим болаларни оилаларга беришади”, – дея мисоллар келтиради депутат. Шу сабабли ҳам у меҳрибонлик уйларига муқобил вариант сифатида оталиққа олиш тизимини таклиф қилади. Бироқ, айни пайтда, депутатнинг фикрича ҳозирда давлат васийлар ва хомийларни етарлича қўллаб қувватлаётгани йўқ.

“Патронат ота-оналарнинг ойлик маоши 35 минг тангдан бошланади ва улар бола учун 18 минг танга қўшимча маош олишади. 2015 йил январь ойидан бошлаб фарзандликка олганлик учун 150 минг танга ҳисобидаги бир марталик пул маблағи берилади. Қиёслаш учун айтиш мумкинки: АҚШ да фарзандликка олганлик учун бир марталик компенсация 10 минг долларга тенг. Бундан ташқари уларда ҳар ойда 900 доллар миқдорида қўшимча нафақа тўланади. Испанияда эса бир марталик тўланадиган пул миқдори 2,5 минг еврога тенг. Канадада эса ҳар ой 800 доллар тўланади”, – дея халқаро тажрибадан мисоллар келтиради депутат.

Унинг маълумотларига кўра Қозоғистонда 2 ярим минга яқин бола патронат оилаларда яшашади. Кўрсаткичларнинг бундай паст эканлигини меҳрибонлик уйларининг фарзандликка олишга тўсқинлик қилишлари билан изоҳлаш мумкин.

“Шундай фикр мавжудки фарзандликка олишга эркин рухсат бериш меҳрибонлик уйлари учун фойдали эмас. Биринчидан, бу уларнинг молиявийлаштирилишига таъсир қилади, иккинчидан, процессни тижоратлаштириш имконияти мавжуд”, – дея таъкидлайди депутат.

Расмий маълумотларга кўра,Қозоғистондаги етим болалар сони 34 дан ортиқ. Ҳар йили бир ярим мингтача бола ота-онаси тирик бўлган ҳолда етим қолишади. Уларнинг ўндан бир қисми эса оилаларга фарзандликка берилади.

ЎХҲ ахборот бўлими