Қиримда мусулмон маданияти йўқ қилинмоқда – Украина ОАВ

Қиримда мусулмон маданияти йўқ қилинмоқда – Украина ОАВ
89 views
28 November 2014 - 16:25

1Украина ОАВ тарқатган хабарарга кўра, мустақил Украинада ҳеч қачон неоантисовет ёки таъқиқланган адабиётлар бўлмаган. Бугунги кунда ишғол қилинган Қиримда эса ўз ичида ислом адабиётини ҳам қамраб олувчи таъқиқланган адабиётларнинг узун рўйхати пайдо бўлди. Эндиликда украин тилида ёзилган ёки украина тарихи ҳақидаги китобларни ҳам ушбу рўйхатга киритиш бошланди.

Россия Федерал хавфсизлик хизмати томонидан тузилган қора рўйхатга мингдан ортиқ китоб номи киритилган. Бу рўйхат эса “Қирим таълим вазирлиги” сайтида эълон қилинган. Бу турдаги адабиётларни излаб топиш баҳонасида асосан қирим-татарлар яшайдиган хонадонлар, масжидлар ва мадрасаларда давомли равишда тинтувлар ўтказилмоқда. Қўлга киритилган адабиётлар мусодара қилинмоқда, қирим-татарларининг ўзларига эса жиноий иш очилмоқда ёки огоҳлантириш берилмоқда. Ҳозирда кўпгина қирим-татар мусулмонлари мазкур рўйхатга номи киритилган китобларни уйларидан узоқроққа, кўздан пана жойларга беркитиб қўйишмоқда.

Хабарда таъкидланишича қирим-татар маданиятни йўқ қилиш борасида ҳам фаол иш олиб борилмоқда. Бу мақсадда қирим-татар маданияти намуналари “катта татар” маданиятининг таркибий қисми сифатида намоён қилинмоқда. Масалан, Россия ва Қозонда ташкил қилинган кўпгина йирик кўргазмаларда қирим-татар рассомлари қаламига мансуб экспонатлар тагига уларнинг айнан қирим-татар санъатига мансублиги кўрсатилмайди. Бундан ташқари қирим-татарлари тарихи бўйича китоблар ҳам қайта ёзиб чиқилмоқда.

Қирим ҳар доим қирим-татарларига ва украинларга тегишли ҳудуд бўлган ва шундай бўлиб қолади. Уч юз минглик аҳолини руслаштириб юбориш учун беш-олти йил кифоя қилмайди. Умид қиламизки бу вақтга келиб Қирим Украина таркибига қайтади, – дея якун ясайди Украина ОАВ.

ЎХҲ ахборот бўлими

windows 10 kaufen office 2019 kaufen office 365 kaufen windows 10 home kaufen windows 10 enterprise kaufen office 2019 home and business kaufen office 2016 kaufen windows 10 education kaufen visio professional 2019 kaufen project 2019 kaufen project 2016 kaufen visio 2016 kaufen windows server 2012 kaufen windows server 2016 kaufen windows server 2019 kaufen betriebssysteme office software windows server softhier instagram türk takipçi satın al instagram türk beğeni satın al instagram görüntülenme satın al instagram otomatik beğeni satın al facebook türk beğeni satın al facebook sayfa beğenisi satın al facebook türk takipçi satın al twitter türk takipçi satın al twitter türk beğeni satın al twitter retweet satın al youtube türk izlenme satın al youtube türk abone satın al takipçi hilesi