Ўзбекистонда поездлар ичида йўловчи буюмларини текшириш таъқиқланди

Ўзбекистонда поездлар ичида йўловчи буюмларини текшириш таъқиқланди
52 views
28 November 2014 - 16:38

2Темир йўл транспортларида божхона назорати ҳамда йўловчиларнинг қўл юклари, валюта ва валюта қийматидаги буюмларини расмийлаштириш тартибига ўзгартишлар киритилди.

Киритилган ўзгартишларга кўра, йўловчилар, уларнинг қўл юклари, валюта ва валюта қийматидаги буюмларини расмийлаштириш фақатгина божхона назорат ҳудудида амалга оширилади, деб хабар берди norma.uz.

Божхона расмийлаштирилуви ўтказиладиган жойларда йўловчиларнинг қўл юклари ва поезд бригадаси аъзолари техник назорат воситаларидан фойдаланилган ҳолда текширилади. Бу ҳолатда божхона органлари томонидан божхона назоратининг соддалаштирилган тартиби қўлланилиши мумкин.

ЎХҲ ахборот бўлими