Оврўпа кафелари ишғолчиларга хизмат кўрсатмайди

Оврўпа кафелари ишғолчиларга хизмат кўрсатмайди
27 views
01 December 2014 - 16:15

1Испаниянинг Аямонте шаҳридаги кафелардан бири Россиялик сайёҳларга хизмат кўрсатишдан бош тортди. Бу ҳақда гувоҳлардан бири ижтимоий тармоқ орқали хабар тарқатди, деб ёзади “Пресса Украина”. Гувоҳнинг сўзларига кўра у Португалия билан чегарада жойлашган Аямонте чегарасида ғалати воқеага гувоҳ бўлган.

“Шаҳарча унчалик катта эмас, асосан сайёҳлардан иборат. Турмуш ўртоғим билан кофе ичиб ўтирган эдик. Кафега ўзларини ҳар жойда эркин ҳис қилишга ўрганиб қолган рус сайёҳлари гуруҳи кириб келишди. Баланд овозда қаҳқаҳа отишиб столга ўтиришди ва беписандлик билан официантни чақиришди. Улар ёнига кексароқ ёшдаги бир одам келди ва инглиз тилида шу кафенинг эгаси эканлигини, унинг кафеси ишғолчиларга хизмат кўрсатмаслигини айтди ва улардан чиқиб кетишларини талаб қилди”, – дея ҳикоя қилади гувоҳ. Руслар кафеда ўтирган мижозларнинг қарсаклари остида кафени тарк этишди. Шундай экан, Португалия ва Испания Украина билан биргаликда.

Сўнги вақтларда бир қатор Шарқий Оврўпа шаҳарларида русларга қарши кайфиятнинг ортиб бораётгани кузатилади, бу эса русларни ушбу шаҳарларни айланиб ўтишга мажбур қилмоқда. ВВС халқаро хизмати буюртмаси асосида ўтказилган ижтимоий таҳлил натижаларига кўра, сўнги бир йил ичида русларнинг халқаро имиджига жиддий путур етган.

ЎХҲ ахборот бўлими