Афғонистон президенти АҚШ ва НАТО билан битим имзолади

Афғонистон президенти АҚШ ва НАТО билан битим имзолади
149 views
01 December 2014 - 19:01

5Афғонистон президенти Ашраф Ғани Ахмадзай иккита асосий битимга имзо чекди: АҚШ билан хавфсизлик масалалари бўйича, НАТО билан – кучларнинг мақоми тўғрисида.

“Афғонлар ва халқаро ҳамжамият Афғонистоннинг ривожланган ва тинч давлатга айланишидан манфаатдордирлар. Айнан шунинг учун ҳам бизни бутун муаммолар ва таҳдидлар билан ёлғиз қолдиришмайди”, – дея унинг мамлакат фуқароларига қилган мурожаатидан иқтибос келдиради Vesti.ru.

“Ҳозир биз НАТО Бош котиби Йенс Столтенберг билан мамлакатимиз келажагини бемалол муҳокама қила оламиз, – дея қўшимча қилади Брюсселда бўлиб ўтадиган Шимолий атлантика альянси бошлиғи билан учрашувдан бир сутка олдин Афғонистон президенти. – Битим имзоланиши билан вазиятга ойдинлик киритилди ва ишончсизлик йўқолди”.

Навбатдаги матбуот анжумани давомида Ашраф Ғани йил охирига келиб унинг мамлакати халқаро ҳамжамиятнинг қўллаб-қувватловидан фойдаланишда давом этган ҳолда ривожланишнинг янги босқичига киришини таъкидлади, деб хабар берди Afghanistan.ru.

Давлат раҳбари хавфсизлик муаммоларини ҳал қилиш масаласига ижобий ёндамоқда ва Афғонистон ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларининг мамлакатда тартибни сақлаш салоҳиятига эга эканлигига ишончи комил.

Ўтган жума куни афғон парламенти 30 сентябрдаёқ Афғонистон ва АҚШ вакиллари томонидан имзоланган АҚШ ва НАТО билан битимни ратификация қилган эди.

АҚШ ва Шимолий атлантика альянсининг янги йилдан бошлаб Афғонистонда 8-13 минг кишидан иборат ҳарбий мутахассисларнинг чекланган контингетини қолдиришни режалаштирган.

Контингентнинг асосий қисмини америкалик ҳарбийлар ва ҳамкор-давлатларнинг ҳарбийлари ташкил қилади. Уларнинг “Ал-Қоида” гуруҳи қолдиқлари билан курашиши ҳамда маҳаллий хавфсизлик кучларини тайёргарликдан ўтказиши ва уларга ёрдам кўрсатиши назарда тутилган.

Бироқ, ундан олдинги ҳафтада америка ОАВда АҚШ президенти Барак Обаманинг махфий буйруғи ҳақидаги маълумот пайдо бўлди: имзоланган ҳужжат Пентагонга бундан кейин ҳам америка ҳарбий кучларини Афғонистонда қўллаш имконини бериши лозим.

1 декабрь куни Брюсселдаги НАТОнинг штаб-квартирасида Афғонистон Ислом Республикасининг раҳбарлари билан Шимолий атлантика альянси Бош котиби Йенс Столтенберг ўртасида ўзаро ҳамкорликни ривожлантириш масалаларини муҳокама қилиш мақсадида учрашув режалаштирилганди.

Қарийб 15 йил давомида ҳорижий қўшинларнинг Афғонистон ҳудудида эканлигига қарамасдан вазият мураккаблигича қолмоқда, деб ёзади Tar-tass.ru.

АҚШ ва НАТОнинг саъий ҳаракатларига қарамасдан Толибон ҳаракатини буткул тор-мор қилишнинг уддасидан чиқилмади. Ҳозирда жангариларнинг ҳаракати янада фаоллашган ва Қобул ҳукумати учун жиддий хавфни юзага келтириши мумкин. Қобул ҳукумати эса ўз кучлари билан ушбу таҳдидга қарши тура олиш салоҳиятига эга эмас.

Шунинг учун ҳам хавфсизлик бўйича битимлар мажмуаси Афғонистон президенти Ашраф Ғани томонидан жорий йилнинг сентябрь ойида лавозимга келган заҳоти имзоланган эди.

Унинг собиқ ҳамкасби Ҳамид Карзай америкалик ҳарбийлардан содир қилган ҳарбий жиноятлари учун афғон халқи олдида жавобгарликка тортилишини талаб қилганди ва битимни имзолашдан бош тортганди.

Бу жиҳатдан Ашраф Ғани унчалик ҳам талабчан эмас, натижада АҚШ ва НАТО билан битим ҳеч қандай қўшимча шартларсиз имзоланди.

ЎХҲ ахборот бўлими

Porno Gratuit Porno Français Adulte XXX Brazzers Porn College Girls Film érotique Hard Porn Inceste Famille Porno Japonais Asiatique Jeunes Filles Porno Latin Brown Femmes Porn Mobile Porn Russe Porn Stars Porno Arabe Turc Porno caché Porno de qualité HD Porno Gratuit Porno Mature de Milf Porno Noir Regarder Porn Relations Lesbiennes Secrétaire de Bureau Porn Sexe en Groupe Sexe Gay Sexe Oral Vidéo Amateur Vidéo Anal

windows 10 kaufen office 2019 kaufen office 365 kaufen windows 10 home kaufen windows 10 enterprise kaufen office 2019 home and business kaufen office 2016 kaufen windows 10 education kaufen visio professional 2019 kaufen project 2019 kaufen project 2016 kaufen visio 2016 kaufen windows server 2012 kaufen windows server 2016 kaufen windows server 2019 kaufen betriebssysteme office software windows server softhier instagram türk takipçi satın al instagram türk beğeni satın al instagram görüntülenme satın al instagram otomatik beğeni satın al facebook türk beğeni satın al facebook sayfa beğenisi satın al facebook türk takipçi satın al twitter türk takipçi satın al twitter türk beğeni satın al twitter retweet satın al youtube türk izlenme satın al youtube türk abone satın al takipçi hilesi