Россиядаги меҳнат муҳожирлари тиббий суғурта олишга мажбур қилинди

Россиядаги меҳнат муҳожирлари тиббий суғурта олишга мажбур қилинди
39 views
02 December 2014 - 18:04

3Россия президенти Владимир Путин меҳнат муҳожирларини фақат тиббий суғуртага эга бўлган ҳолдагина ишга ёллаш тўғрисидаги қонунни имзолади, деб хабар берди lenta.ru.

Ҳужжат меҳнат кодексини янги бир модда билан тўлдирди.

Ушбу ҳужжат мазмунига кўра, эндиликда меҳнат муҳожирлари ихтиёрий тиббий суғурта полисига ёки хизмат кўрсатиш ҳақида тиббий муассаса билан тузилган шартномага эга бўлган тақдирдагина ишга олиниши мумкин. Тиббий хизматлар чет элликка иш берувчи томонидан тақдим қилинган тақдирдагина истисноларга йўл қўйилиши мумкин.

Тузатишларда иш берувчининг чет эллик ходимни тиббий суғурта полиси, ишга рухсатнома ёки патент муддати тугаши билан ишдан бўшатиш бўйича мажбуриятлари ҳам келтирилган. Бу ҳолатда ишчи икки ҳафталик ўртача иш ҳақи миқдорида ишдан бўшаш нафақасини талаб қилишга ҳақли.

Расмий маълумотларга кўра, ҳозирда Россияда 3,5 миллион атрофида чет эл фуқаролари меҳнат қилмоқда.

ЎХҲ ахборот бўлими