Атамбаев: “Қамбар-ота ГЭС-1 нафақат бизга, Ўзбекистон ва Қозоғистонга ҳам керакли лойиҳа”

Атамбаев: “Қамбар-ота ГЭС-1 нафақат бизга, Ўзбекистон ва Қозоғистонга ҳам керакли лойиҳа”
75 views
03 December 2014 - 3:47

8“Мен Қамбар-ота ГЭС-1 қурилишига нуқта қўйилиши керак деган фикрга қаршиман”, – деди Қирғизистон президенти А. Атамбаев 1 декабрь куни қирғиз телеканалларига берган интервьюсида.

“Қамбар-ота ГЭС-1 – бу Тошкент институтида яратилган уникал лойиҳадир. Биринчи навбатда, унинг функцияси – бу қиш учун сув йиғиш, чунки бугунги кунда Токтогул сув омборида электр энергияси ишлаб чиқараётганимиз туфайли сув сарф бўлмоқда. Биз сувни икки маротаба ўткази оламиз ва икки маротаба электр энергияси ишлаб чиқара оламиз ҳамда баҳорда қўшниларимизга сув зарур бўлганда биз айнан шу сувни қайтаришимиз мумкин. Шунинг учун ҳам бу нафақат биз учун, айни пайтда Ўзбекистон ва Қозоғистон учун ҳам керакли ва ажойиб лойиҳадир”, – дейди у.

“Умид қиламанки, вақти келиб Ўзбекистон ҳам буни англаб етади. Менимча улар яхши англашади, бироқ нимадан хавфсирашлари тушунарсиз. Бундан ташқари миллиардлаб инвестиция Қирғизистон томонидан ажратилаётгани йўқ, инвестор – «ИнтерРао».

Юқоринорин каскад ГЭСининг аллақачон қурилаётгани кўпинча бизни кечиктираётган бошқа масаладир. Ҳалигача ҳал қилинмаган масалалар бор. Худди шу каби Қамбар-ота ГЭС-1 борасида ҳам плотинанинг юксаклиги борасида низолар ҳамон давом этмоқда. Россиянинг молиявий дефицит (етишмовчилик)ни бошдан кечираётгани ҳақида гапирарканмиз шу ўринда мен аниқлик киритиб ўтишни истардим. Молиявий дефицитни Россия Федерацияси эмас, баъзи бир рус банклари ва компаниялари бошдан кечиришмоқда.

Ўйлайманки, Қирғизистон ва Россия ўртасида халқаро шартномалар билан мустаҳкамланган ушбу лойиҳалар амалга ошади”, – дея ўз сўзига якун ясайди президент.

ЎХҲ ахборот бўлими