Эртак севар ҳақиқатдан қўрқар – Ўзбекистон халқига!

Эртак севар ҳақиқатдан қўрқар – Ўзбекистон халқига!
123 views
03 December 2014 - 18:49

1Аччиқ дори табобатда шифонинг  ўзидир – Аччиқ  гаплар хаётда хақиқатнинг ўзидир…

Альянс хуқуқ ҳимоячилари 27 ноябр куни ўта долзарб ва Ўзбекистон халқи ва унинг келажаги  учун сув ва хаводек зарур бўлган, халқ ўзлигини ва ўз хақ-хуқуқини англаши лозим бўлган  масала юзасидан мурожаат этган эди, бу шунчаки чақириқ эмас, балки хаёт-мамот курашига чорлов деб ўйладим, жумладан:

21.12.2014йилда Конституциявий хуқуқларингиздан фойдаланган ҳолда, фуқаролик бурчингиз ва виждонингиз амрига бўйсунган холда, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик Палатасига ва вилоят, шахар, туман кенгашларига муносиб депутутлар сайланишида фаол иштирок этишингизга чақирмоқда!

Ҳа, ростдан ҳам айнан мана шундай қилмоқ лозим, ахир ҳаётнинг ўзи бизга шундай шароит яратиб турибди, нега фойдаланмаслигимиз керак, ахир сиз ва бизга ушбу ҳуқуқдан фойдаланишга ҳеч ким тўсқинлик қила олмайди, чунки сайлов куни сайлов кабинасида сиз қўлингиздаги авторучка билан ёлғиз бўласиз ва ўзингиз лозим топган номзодга овоз беришингиз ёки умуман номзодларни рад этиб устини чизиб ташлашлигингиз мумкин, буни ҳеч ким сизга тақиқламайди-тақиқлай олмайди!.

Алқисса, сизга ушбу хуқуқлардан фойдаланишга икки омил халақит беришлиги мумкин, булар:

-Сизнинг қўрқоқлигингиз ва айбни бошқаларга ағдаришга-қидиришга важ  қидиришингиз;
 
-Сизнинг ўта бефарқ ва тақдир ҳукмига худди қўл оёғи боғлоғлиқ ёғоч қўғирчоқдек итоаткорлигингиз.

7

Сиз бошқаларни қўйингда, ўзингизни-ўзлигингизни ҳурмат этувчи шахс сифатида ўзингиз муносиб деб билган номзодларгагина овоз беринг, акс ҳолда овозингизни қарши беринг.

Бир менинг овозим ҳеч нарсани ўзгартирмайди – деган тушкунликка тушиб бошқалар учун қарор қабул қилманг, фақат ўзингиз учун ўзингиз мустақил қарор қабул қилинг, чунки худди сизга ўхшаган ўз қурқоқлигини   бировларни ғами-номи орқасида яшириб, мени овозим хеч нарсани ўзгартирмайди деган бахоналар билан  ёғоч қуғирчоқларга айланиб қолган миллионлар ҳам худди сиздек фикрдалар ва улар ҳам овоз беришадилар!

Шунинг учун ҳар бир инсон фақат ва фақат ўз эрки ва хоҳишига кўра сайловда қатнашиб, мустақил хаётда биринчи маротоба бўлса ҳам инсон эканлигини англаб етиш вақти келди.

Альянс мурожатидан:

– Унутмангизки, ватан равнақи ва ўз келажагингиз  ўз қўлингизда, шунинг туфайли  21.12.2014 йилда сиз номуносиб деб билган бирорта ҳам номзод депутут бўла олмаслиги учун, сиз номуносиб номзодларни чизиб ташлашлигингиз орқали ўз фуқаролик позициянгизни намоён этган бўласиз, худди шундай позицияни бутун дунё сайловчилари номоён этадилар.

-Билингки, айнан 21.12.2014 йилда депутутларни сайлаш мажбуриятини қонун сизга юкламайди, токи муносиб номзодлар бўлмас экан, сиз  овозингизни қарши кўрсатиш хуқуқига эгасиз.

-Бунинг билан сиз, Ўзбекистонда қонун устиворлиги таъминланган фуқаролик жамияти қурилишида ва ўз келажагингиз равнақи учун сиёсий фаолликни ва фуқаролик бурчингизни адо этган бўласиз.

ЙЎҚ, -йўқ дейишга шошилманг, сиз ўзингиз учун ва ҳамма учун ва сизга ўхшаган ҳамма сиз учун бир бўлиб овоз бериб сайлов тақдирини ва  бунинг билан ватан келажаги тақдирини ҳал қилган бўласиз, қўрқоқлик ва бефарқликдан ҳазар қилинг.

-Қолаверса, қўғирчоқ хукумат-қўғирчоқбознинг, жонсиз қўғирчоғи бўлиб, қўл оёғингиз боғланган холда, юқоридан сизни бошқаришларига чек қўйиш вақти етиб келди, сизинг қўлингиз билан сизни қўғирчоқ қилиб ўйнатишларига  йўл берманг, ахир ручка ва қалам сизнинг қўлингизда, ўз тақдирингизни ўзингиз белгиланг,  эркингизни номоён этиш орқали ўзлигингизни англаб етиш муддати аллақачон етиб келди, азиз  Ўзбекистонликлар.

-Сиз ушбу сайлов орқали нафақат ўз хаётингиз, балки фарзандларингиз ва авлодларингиз хаётига ҳам масъул эканлигингизни асло унутманг, азиз Ўзбекистонликлар.

Ушбу мурожаат маъноси ва мохиятига етишимиз шарт ва зарур деб ўйладим.

Ушбу мурожаатни мен ўзбек халқи учун авваламбор Оллоҳнинг инояти, хақиқат учун кураш имконияти деб ҳисобладим. Бу фикрлар шунчаки чақириқ ёки тижорат рекламаси эмас, балки ростдан ҳам ҳаммамизнинг – фарзандларимизнинг эртанги кунимиз қандай бўлиши, эртаклар мамлакатининг қуллари бўлиб, ёлғон-яшик, фисқу –фасод орасида қўл-оёғимиз боғлиқ холда, юқоридан ип билан бошқарилувчи ёғоч қўғирчоқлар бўлиб қолаверамиз-ми, Ўзбекистон деб аталувчи мустақил давлатнинг -ўз эркига ва мустақиллигига эга бўлмаган мустамлака бандилари бўлиб қолаверамизми, ёки ўз эркимиз учун ўзимиз курашамизми?

Мана шу саволга муносиб жавоб олиш учун, қўлимизга автомат эмас (бундай иш кўп жоҳилликлар келтиради ва бутун дунё қоралайди), балки қўлимизга авторучка олиб ўз эркимиз ва келажагимз учун курашни бошлаш фурсати етди, фақат бунинг учун руҳиятимизни нас уйқудан ўйғотиш ва қўрқоқлик, бефарқлик, ўзи-бўларчилик ва бировларнинг орқасига яшириниш каби ёмон иллатлардан воз кечмоқлик лозим ва шарт бўлади.

21.12.2014 йилда, биз овозимиз билан бирданига давлатимиз демократик йўлга юз тутади -деб ўйлаш лақмалик бўлар эди!

21.12.2014 йилда биз ҳам онгли инсонлар эканлигимизни, бизларнинг қўлимиз билан ўз сценарийси асосида спектаклларини бундан буён қўйишларига бизлар ҳам қарши тура олишлигимизни намоён этишимиз лозим бўлади.

Бунинг учун 21.12.2014 йилдаги сайловга қўйилган зомби номзодларнинг имкони борича кўпроғи сайланмасликлари шарт ва сайлов қолдирилмоғи-қайтадан тайинланмоғи лозим, ишонинг бу фақат ва фақат сиз ва бизнинг қўлимизда, бунинг учун миллионлаб ёлғиз менлар, ҳар бирлари қўрқмасдан ўз овозларини мустақил кўрсатишлари лозим, ҳа миллионлаб сиз ва бизлар, ҳа Европа ёки америкаликлар эмас, айнан сиз ва биз Ўзбекистонликлар.

Ҳар бирингиз авваломбор ўзингизга ишонинг ва мустақил фикрингизга таянинг!!!

Альянс мурожаатидан:

Чет эллик кузатувчилар, халқаро ташкилотлар ва жахон ҳамжамиятидан:

-Ўзбекистонда, марказий сайлов комиссияси доимий равишда давлат буюртмасини бажариб келаётганлиги, сайлов натижалари доимий равишда давлат буюрмасига монанд равишда сохталаштирилаётганлиги ва шунинг учун ҳам Ўзбекистон халқи адолатли ва ҳақиқий сайлов ўтказилишлигидан умидларини узиб қўйганлиги ҳеч кимга сир эмаслигини назарда тутган ҳолда;   сайлов натижалари саноғида узлуксиз равишда фаоллик билан видеотехника ёрдамида иштирок этишларини, Ўзбекистон халқи номидан Альянс хуқуқ ҳимоячилари сўрайди.

-Бунинг билан чет эллик кузатувчилар, халқаро ташкилотлар ва жахон хамжамиятининг узлуксиз кузатуви таъминланган сайлов участкаларидаги ҳақиқий сайлов саноқ натижалари орқали   сайлов компанияси қандай ўтганлигига баҳо бериш имконияти туғилади.

Ростдан ҳам, Ўзбекистонда ўтказиладиган сайловлар доимо олдиндан тузилган сценарий-режа асосида, ҳаттоки сайловдан бир неча кун олдин сайлов-саноқ баённомалари сайлов участка комиссияси томонидан имзоланган бўлиши ҳеч кимга сир эмас. Шунинг учун ҳам халқаро кузатувчилар, айнан саноқда, саноқнинг  бошидан охиригача қатнашишлари ва биргаликда саноқ баённомаларига имзо чекишлари хақиқий холатни ёритиб берган бўлар эди, Ўзбекистон сайловининг хақиқий башарасини бутун дунёга кўрсатган бўлар эди, майли ҳамма участкада эмас, имкони борича бир неча участкаларда, олдиндан билдирилмаган ҳолда иштирок этишларини таклиф этмоқ лозим бўлади, яъни «Ғирромликка қарши»-чора кўрмоқ шарт.

Ушбу мурожаатни хақиқатда ҳаётга тадбиқ этиш учун, мен Ўзбекистон хукуматининг сиёсий мухолифати Ўзбекистон Халқ Ҳаракатидан сўраган бўлар эдим:

21.12.2014 йилдаги сайловларда иштирок этишларингизга ҳукумат йўл бермаганлигини тушунамиз.

Аммо, – Альянс хуқуқ-ҳимоячиларининг мурожаатини ҳаётга тадбиқ этиш учун, халқаро кузатувчилар, халқаро ташкилотларга ва бутун дунё демократик ҳамжамиятига мурожаат этиб, ушбу тадбирларда бош-қош бўлишингизни ва бунинг билан Ўзбекистонда демократик кураш ғунчаларини пайдо бўлишига ва Ўзбекистон  халқининг ўз эрки ва ҳуқуқларига эгалик ҳиссини пайдо  бўлишига ҳаракат қилишларингизни.

21.12.2014 йилдаги сохта сайловни ошкор этиш орқали сайловни қолдириш- сайлов номли спектакл сценарийсини бузиш ва кейинги сайловга ростманасига тайёргарлик кўрмоқликни…

Холдор Равшан

Porno Gratuit Porno Français Adulte XXX Brazzers Porn College Girls Film érotique Hard Porn Inceste Famille Porno Japonais Asiatique Jeunes Filles Porno Latin Brown Femmes Porn Mobile Porn Russe Porn Stars Porno Arabe Turc Porno caché Porno de qualité HD Porno Gratuit Porno Mature de Milf Porno Noir Regarder Porn Relations Lesbiennes Secrétaire de Bureau Porn Sexe en Groupe Sexe Gay Sexe Oral Vidéo Amateur Vidéo Anal

windows 10 kaufen office 2019 kaufen office 365 kaufen windows 10 home kaufen windows 10 enterprise kaufen office 2019 home and business kaufen office 2016 kaufen windows 10 education kaufen visio professional 2019 kaufen project 2019 kaufen project 2016 kaufen visio 2016 kaufen windows server 2012 kaufen windows server 2016 kaufen windows server 2019 kaufen betriebssysteme office software windows server softhier instagram türk takipçi satın al instagram türk beğeni satın al instagram görüntülenme satın al instagram otomatik beğeni satın al facebook türk beğeni satın al facebook sayfa beğenisi satın al facebook türk takipçi satın al twitter türk takipçi satın al twitter türk beğeni satın al twitter retweet satın al youtube türk izlenme satın al youtube türk abone satın al takipçi hilesi