Ўзбекистон Халқ Ҳаракати

Эргаш Сулаймон: Фитратга мактуб ёхуд руҳ билан суҳбат

Эргаш Сулаймон: Фитратга мактуб ёхуд руҳ билан суҳбат
06 Aralık 2014 - 16:04 'да юкланди ва 2431 марта ўқилди.

1Биринчи боб

Дейсиз-ки: Ҳаётнинг (яккама-якка) кураш майдонида ва жаҳон халқлари орасида ислом оламининг фарсах-фарсах орқада қоганлигини баён қилишга эҳтиёж йўқдир. Биз туркистонликлар эса бошқа исломий жамиятларга нисбатан дунёи жаҳон паришонлик тушиб, йўлимиздан адашганмиз. Ажабо, бу паришонликнинг сабаби недир?

Туркистонликларнинг аксарияти бу саволга жавоб беришда икки тоифага бўлинадилар! Миллат ва ватанлари учун қайғурган бир тоифа бу паришонликни илмсизлик ва танбаллик оқибати деб билади. Ҳақиқатан ҳам, тушкунлик ва хароблигимизнинг сабабларидан бири илмсизлик ва ҳаракатсизликдир. Лекин буларнинг ҳам асл сабаби, ана ўша тушкунлигимизнинг асосий сабабидир.

Ажабо, бу сабаб нима экан?

Бу масала хусусида иккинчи тоифа туркистонликларнинг нуқтаи назарини баҳс мавзуига киритсак, уларнинг нима дейишлари маълум бўлади. Орқада қолганлигимиз хусусида бу томоннинг асосий қисми қуйидаги фикрларни келтирадилар:

1. Паришонлигимиз ва тушкунлигимизга сабаб йўқ, бу илоҳий хоҳишдир.
2. Худо бу дунёни кофирлар учун жаннат, мўъминлар учун дўзах қилиб яратгандир.
3. Қиёмат яқиндир, мусулмонлар бу дунёда аста-секин камайиб бормоқдалар.
4. Ҳазрат Пайғамбаримиз “кулли явмин бадтар” деб айтганларидек, мусулмонларнинг куни кундан баттар бўлиб бормоқда.

Маълумки, бу мулоҳазалар билкул пуч ва ботилдир.

Унга жавоб бериш у ёқда турсин, балки уларни эшитмоқлик ўзи тўғри эмас. Бунда ҳам маълум муддат халқ ва миллатнинг хароблиги сабабларини излаб топиш учун ҳар тарафга югуриб, кўп кишини сўроққа тутдим, аммо ҳеч кимдан қониқарли жавоб ола билмадим…

Эй, Туркистоннинг улуғи! Эй, миллатнинг сарвари! Сизнинг “Раҳбари нажот”, яъни “Нажот йўли” асарингизни ёзганингизга юз йил ўтди. Энди ҳам бу саволларингизга қониқарли жавоб ололмайсиз… Бу давр ичида, қанчадан-қанча сувлар оқиб, қанчадан-қанча мамлакатлар инқирозга юз тутмадилар. Назардан овлоқдаги ўлкалар тараққиётга эришиб, кўримсиз элатлар, ранг касб этдилар, бир мушт бўлиб, бир ёқадан бош чиқариб, ер юзидаги эътиборли миллатлар қаторига қўшилдилар. Биз туркистонликлар, ҳали ўша-ўшамиз. Ўша замонлардаги каби ғафлат ботқоғига тумшуғимизни тиқиб, осмондаги юлдузни бенарвон уришга чоғланиб, бир-биримизга кезаниб юрибмиз. Бир-биримизнинг тагимизга сув қўйиб, бир-биримизни сотиш билан оварамиз. Китоб кўрмаган бўлсак ҳам, устозлар баридан тутмаган бўлсак ҳам, ҳар биримиз фозил, ҳар биримиз Қуръони ҳофизмиз. Ахмоқ, худбин, жоҳилнинг жоҳили бўлсакда, жаҳонда биздан оқилроқ, бизлардан зўрроқ бирор кимса йўқ.

Шўронинг сиртмоғига бошингизни тиқиб, миллатни дея, қон йиғлаб кетган кунингиздаги сингари кўксимизни захга босиб, мустақилликнинг йигирма уч йилида, кўзи орқасида кетган мурда дағи кўзимиз очиқ, “фаравон ҳаёт” ҳақидаги ёлғон-яшриқ чўпчакларни тинглаб, жодуланиб юрибмиз. Мустақилликнинг йигирма уч йили тушимизда кечдими, ўнгимизда, ўзимизга маълум эмас!
Атрофдагилар аҳволимизни кўриб, ичаклари узулгудек бўлиб куляптилар, баъзи соҳир қалбли кимсаларнинг йиғлаётгани ҳам сир эмас…

…Оқибат, биз туркистонлиларнинг мусулмонлигимиз ва муқаддас Китобга эга эканлигимиз ва шу Китобни ягона раҳнамойимиз деб тасдиқлашимиз хотирамга келди. Энди шу муаззам ва мукаррам дастуруламал бўлмиш Китобга таважжуҳ қилишдан бошқа чора қолмади. Бу хусусда (Қуръони карим) бизга раҳнамолик қиладими-йўқми деб камоли қалб ва вужуди бебизоат ила Қуръони азим мутолаасига машғул бўлдим ва матлабимга эришдим. Қуръони карим аввал менинг саволимга шу тариқа жавоб берди: “Албатта, неъмат берилган қавм ўзларини ўзгартирмагунларича Аллоҳ уларнинг ҳолини ўзгартирмас” …

Сиз дорулбақодан дорулфанога кўчганингиздан буён кўп ўзгаришлар содир этилди. Бирортаси бизнинг таъсиримизда, ёки хоҳиш-иродамиз чегарасида ўртага чиқмади. Биз ҳалигача ҳам кимларнингдир, думи вазифасини ўтаяпмиз. Бошқа қайси томонга қайрилса, дум орқасидан қайтади, деганларидек, эгасини танимасак-да, на совуғи, на иссиғи бор сояларга қуллуқ қилиб юрибмиз. Мусулмончилик учун, адолат учун жонфидолик, ватанпарварлик сўзимизда халос. Амалда, тескарисини бажарамиз….
“Фитратнинг “Раҳбари нажот”, “Нажот йўли” асари билан юқоридаги янглиғ суҳбатлашиб ўтирганимда, шерикларимнинг “нон тугапти. Дўконга ким чиқиб келади” дея, эринчоқлик қилиб, бир-бирларига солаётганларини эшитиб қолдим.

– Мен! – дедим, шунда китоб-дафтарни йиғиштириб.
Ишга чиқмаганим учун уззукун китоб ўқиб чарчаган эдим. Кўчага чиқишим билан юзимни эрта тушган қорнинг мусаффо ифори силади. Ўпкамни тўлдириб, тоза ҳаводан нафас олдим.
Шаҳарга қоронғилик чўкканига анча бўлган эди. Аммо, тунги чироқлар кўчаларни чароғон этиб, оппоқ қорга бурканган оламни нурга чулғаганди.

Нон олиб, шундоқ дўкондан орқамга қайтиб чиққанимда, ўттиз ёшлардаги йигит, ўзбекчалаб:

– Ака, телефонингиздан оғайнимга қўнғироқ қилиб олсам бўладими? Ўзимнинг телефонимни заряди тугаб қолди! – деди, тортинчоқлик билан.
У қанча қўнғироқ қилмасин фойдаси бўлмади.
– “Ўчирилган” деб жавоб беряпти! – деди, у телефонни менга узатар экан.

У билан икки дақиқа гаплашган эдим, барчасини дарров тушундим. У, наманганлик эди. Уни турган жойига чақирган қишлоқдоши, телефонини ўчириб қўйгани учун бечора йигит ноқулай аҳволга тушиб қолганди. Шаҳарнинг нари чеккасидан паноҳ истаб келган бечора, тонг отмаса, ёнида тайинли ҳужжати бўлмагани учун орқасига ҳам қайтиб кета олмасди. Кўчада қолса, музлаб қоларди.
Уни қўярда-қўймай, ижарада турадиган уйимизга бошлаб кирдим.

У ҳам мен каби оддий бир ўқитувчи экан. Яқинда Москвага келгани сабаб, ҳали ҳужжатларини расмийлаштиришга улгурмапти. Қишлоқдоши ҳужжатларини тўғирлаб бераман, дея, ваъда бергани учун ҳам, у Москвага мардикорчилик этишга қўрқмасдан рози бўлиб келаверган экан…

У эртаси кун тонгда туриб чиқиб кетди. Шунда, унинг флеш хотирасидан ўз флеш хотирамга ташлаб олган нарсаларни кўрмоқчи бўлдим. Нима бўлди, денг. Унинг бисотлари орасидан, менинг хаёлимга ҳам келмаган бир китобнинг электрон нусхаси чиқиб қолди. Китоб муаллифи Абул Ҳасан Али Надавий деган ҳиндистонлик бир киши эди. Ўтган асрнинг эллигинчи йилларида яшаган у кимсанинг номини умрим бино бўлиб, биринчи бор эшитишим эди. Китоб “Дунё нима йўқотди – мусулмонлар ортга чекиниб…” деб номланар, асар ўзбеклар учун махсус ёзилганга ўхшарди. Китобни ўқир эканман, Гаспринский, Фитрат, Беҳбудий, Мажоний ва Бегали Қосимовларнинг сиймоси кўзларим олдига келди…

Надавий пешқадам жадид, сўзсиз исломнинг замонавий қаҳрамони эди. Шу учун ҳам унинг ёзганларини Гаспринский, Фитрат ва Бегали Қосимов каби жадидларнинг фикрлари билан чоғиштириб, ўзимнинг тилимда халқимизга, бутун ёшларимизга етказишга шошилдим. Китобда дардларимизга дармон борлигини кўриб, юрагим кўксимга сиғмасди. “Фитратга мактуб ёхуд руҳ билан суҳбат” дея, сарлавҳа қўйдиму, ишга киришиб кетдим…

…Бир буюк мусулмон мутафаккири бизни қийнаётган муаммоларга ечим топганига эллик йилдан кўп бўлган экан. Бизлар ҳалигача у олимнинг номини ҳам, китобини ҳам билмаймиз.
Ул зотнинг исми-шарифи, Абул Ҳасан Али Надавий! Китоби, “Дунё нима йўқотди – мусулмонлар ортга чекиниб…” деб номланади.

…Инсоният ҳаёти турли жиҳатларга эга: жисмоний, ҳиссий, ижтимоий, ахлоқий, ақлий ва маънавий. Улардан бирини остин, бирини устун қўёлмаймиз, дея ёзади у киши. Токи ҳар бир инсоний инстинкт чинакам ҳаракатга келтирилмас экан, инсоният юксак тараққиётга эриша олмайди. Токи Илоҳий яратилишига мувофиқ инсоннинг яширин имкониятларини очиб, ривожлантирувчи ақлий, моддий, ахлоқий ва маънавий муҳит яратилмас экан, соғлом инсоний жамият қуришга умид боғлаш беҳуда. Тажрибадан биламизки, то тамаддун жилови ҳам моддий, ҳам маънавий эҳтиёжларни диққат марказида тутувчи, юксак ахлоқий ва маънавий фазилатларга эга бўлган ва шу билан баробар, инсон табиати талабларию шахс ва жамият муносабатларини доимо инобатга олувчи инсонлар қўлида бўлмагунча, бу мақсад фақат орзу бўлиб қолаверади.

(Давоми бор)

Etiketler :
Хабарга ўз изоҳингизни қолдиринг

 Ушбу хабарга қолдирилган изоҳлар

( 1 Yorum )

  • Мухиддин ;

    “Албатта, неъмат берилган қавм ўзларини ўзгартирмагунларича Аллоҳ уларнинг ҳолини ўзгартирмас” …
    бунданда ортик изохга хожат булиши мумкинми,давомини кутиб коламиз, рахмат…

    07/12/2014 21:50
Сўнгги хабарлар
Ўхшаш хабарлар
xxx video gratis porno italiano
paykasa instagram takipi hilesi instagram followers free followers ak bys ak etme bys shell indir php shell hacklink hacklink al hacklink satn al denizli escort tempobet giri altanya escort bayan ankara escort bayan maltepe escort umraniye escort eskiehir escorteskiehir escort eskiehir bayan escorteskiehir escort

rokettube