Ўзбекистон Халқ Ҳаракати

Эргаш Сулаймон: Фитратга мактуб ёхуд руҳ билан суҳбат (2)

Эргаш Сулаймон: Фитратга мактуб ёхуд руҳ билан суҳбат (2)
09 Aralık 2014 - 14:21 'да юкланди ва 2204 марта ўқилди.

1Инсон ички табиатидаги моддий ва маънавий унсурларнинг бир-бирига номутаносиблиги бутун жамият қиёфаси ва қурилишида акс этади. Буни Ўзбекистон президенти, Ислом Каримов тимсолида бутун дунё кўриб турибди. Масалан, жамият киши ҳаётининг ёлғиз бир жиҳати – моддий прогресга зўр берса-ю, унинг маънавий жиҳати, чунончи, ўлгандан кейин тирилиш, абадий тириклик каби тушунчаларни унутса, у дунёни забт этади ва унинг тамаддуни ғишт, тош, қоғоз, мато, пўлат ва қўрғошин каби моддий ашёларда намоён бўлади. У кемалар, жанг майдонлари, заводлар, рақс заллари, меҳмонхоналар, клублар ва театрлар атрофида айланишиб, ўша ерларда яшаб бойийди. Аммо оилавий муносабатларда кишилик ҳаётининг ахлоқий ва шунга яқин соҳаларида инсон билан ҳайвон ўртасидаги фарқ йўқолади. Бошқача айтганда, бундай тамаддун бир қарашда бақувват, гуллаб яшнаётган бир вужудга ўхшаса ҳам, аслида беҳисоб иллатлар, хасталиклар уясига айланиб қолади.

Худди шунингдек, ҳокимият тепасига келган жамоа фақат маънавий жиҳатларга зўр бериб, шахс ва унинг дунёвий эҳтиёжларини рад этса, инсоннинг табиий имкониятлари ривожланмайди, тамаддун ўлади. Бунинг натижасида кишилар дунёдан воз кечиб, дарвеш, қаландарларга айланишади. Улар оилавий ҳаётдан яккаликни, қишлоқ ва шаҳарларда яшашдан ўрмон ва ғорларда умргузаронлик қилишни афзал билишади. Ўз-ўзларини қийнаб, таннинг жон устидан ҳукмронлигини камайтириб, шу йўсинда гўёки “покланиш”га интилишади. Шундай қилиб, ўлим ҳаётдан устун келади. Зеро, унинг воситасида инсоният моддий дунё васвасасидан қутулиб, маънавий дунё фароғатига етишади ва ўз маънавий ривожини тугатади.
Бундай фалсафа инсоний табиатга зид бўлгани туфайли, ҳар сафар шундай жамият пайдо бўларкан, инсон руҳи унга қарши исён қилиб, оёққа туради ва гўёки ўч-интиқом олмоқчидай, ўзини иккинчи ёққа – бетайин моддий эрмаклар ва бузуқчиликка уради.

Тамаддун машъалини турли тарихий даврларда кўтарган жамоалар камдан-кам ҳолларда моддийлик ва маънавийлик, тан ва руҳ, ақлу идрок ва ҳис туйғу ўртасида уйғунлик, мувозанат ўрнатишга муваффақ бўлишди.

Улар кўпинча ақлий ва маънавий жиҳатдан ё қўпол моддиётчилар ёки тарки дунё этувчилар бўлиб майдонга чиқишди. Натижада инсоният деярли ҳамиша бир-бирига зид бўлган материализм билан аскетизм (зоҳидлик) ўртасида тебраниб турди.

Битта мустабидни йўқ қилган билан ҳеч нима ўзгармайди. Бошқаси келади. Айтмоқчи, тўрт асрдан буён жаҳолат ботқоғига ботган халқни уйғотиш мингта мустабидни йўқ қилишдан минг карра қийин. Маърифатга эврилмаган ҳар қандай қадам, Ленин инқилобига ўхшаган қароқчилик амалиёти бўлиб қолади. Халқ навбатдаги муттаҳамнинг малайига айланади. Миллат руҳига илғор ғояларни сингдириб, қалбига эзгу ҳислар билан ишлов бериш зарур. Шунда уларнинг ўзлари зўравонларнинг додини беради. Буни Оврупо ва Амриқо, Русия ва Туркия фуқаролари тимсолида эътироф этса бўлади. Уларнинг одоб-ахлоқлари, баъзи бир нотўғри кўз қарашларини ҳисобга олмасак, амалга ошираётган ишлари биз орзулаган тизимга мос келади. Айтилганлардан “мустабидларни тек қўйиш керак” деган маъно чиқмаслиги жоиз. Яхши томонга ўзгариш учун ният яхши бўлмоғи керак. Ҳукумат бошига келганларнинг онгида давлатчилик пойдевори шаклланган бўлиши зарур. Мустақиллик давлатчилик унсурларидан бехабар кимсаларни миллат бошига олиб келди. Бу халқимизнинг оламонлашишига, маданиятимизнинг инқирозига сабаб бўлди. Халқ аҳволи баттарлашди. Сиёсий-ижтимоий муносабатлар таранглашди. Навбатдаги хато Туркистон орзусини абадул-абад йўққа чиқариши мумкин.

Азалдан дунёни чаламуллалар бузади, деган нақл бор…

Мусулмонлар қўлида нодир бир устунлик – Илоҳий китоб (Қуръони карим) ва Ҳадиси шариф (шариат) бор. Улар ҳаётнинг туб, мураккаб масалаларида шахсий кўз қарашларга суянмайди. Бинобарин, шу билан боғлиқ бўлган турли қийинчиликлар ва хавфу хатарлардан жуда ҳам йироқ. Илоҳий сўз инсонларнинг бутун ҳаёт йўлларини ёритади, ўзлари аниқ тасаввур этган мақсад сари дадил қадам босишларига имкон беради. Уларда синаш ва адашишлар усулига ҳожат йўқ.

Қуръони каримда дейилади:

“Ўлик (кофир) бўлган одамни (ҳидоят билан) тирилтириб, унга одамлар ичида ўзи билан олиб юрадиган нур (имон) берганимиздан кейин у зулматлар ичида қолиб, ундан чиқмайдиган кимсага ўхшамайдими?” (6:122).

Бу китобларни тубдан ўрганган одамлар Илоҳий сўзга суяниб ҳукм юритишлари жоиз бўлади. Улар адолат ва тенглик талабларини четлаб ўтолмайдилар. Уларнинг фикрига адоват ва нафрат, ўч-интиқом истаги таъсир этмаслиги лозим. Шу китобларни билмаганлари учун ҳам Ўзбекистон ҳукумати бошида ўтирганлар адолат ва тенглик қудратини ҳис қилолмайдилар, адоват ва нафратга, ўч олишга, босиб-янчишга зўр берадилар.

“Эй имон келтирганлар! Тангри учун (тўғриликда) собит турувчи, одиллик билан гувоҳлик берувчи бўлингиз: бир қавм (кишилари)ни ёқтирмаслик сизларни уларга нисбатан адолатсизлик қилишга ундамасин! Адолатли бўлингиз! Зеро, у (адолат) тақвога яқинроқдир. Тангридан қўрқингиз! Албатта, Тангри ишларингиздан хабардордир” (5:8).

Тўрт халифа замонида ҳам мусулмонлар тубсиз жарликдан юксак ҳокимиятга ўз-ўзларича, бирданига келишгани йўқ. Улар бунга Қуръони карим ва Ҳадиси шариф таълимотларига суяниб муваффақ бўлишди. Пайғамбар алайҳиссалом узоқ йиллар ранжу заҳмат чекиб, уларни ана шундай юксакликка, чинакам олижаноблик, поклик, ҳалоллик даражасига кўтарди. Пайғамбар (а.с.) уларни машаққатли, хайрли ҳаётга ўргатди, уларга камтаринлик ва мардона фидойилик фазилатларини сингдирди, уларни очкўзлик, ҳокимиятга, машҳурликка, молу давлатга ҳарислик балосидан халос қилди. У ислом давлат қурилишининг асосий принсипини белгилаб берди: “Биз мансабга интилган, у ёки бу йўсинда уни қўлга киритишга ҳаракат қилган кимсаларга ҳукуматда мансаб, мартаба бермаймиз” (Бухорий, Муслим).

Мусулмонлар фирибгарлик, кибру ҳаво, кийну адоватдан оқ ва қора янглиғ йироқ эдилар. Уларга Қуръони каримнинг ушбу оятлари беҳудага кеча-кундуз сингдирилмаган эди:
“Биз ўша (сизларга маълум) охират диёрини ер юзида зулм ва бузғунчилик қилишни истамайдиган кишилар учун яратурмиз. Оқибат фақат тақволи кишиларникидир” (28:83).
Улар мансаб, мартабага интилишмас, уни истар-истамай қабул қилишар, қабул қилишгач, Тангри таолонинг омонати деб билишар ва Қиёмат куни шу мансабдан орттирилган гуноҳу савоб учун ҳисоб берилишини эсда тутишар эди.

Қуръони каримда дейилади: “Дарҳақиқат, Тангри омонатини ўз эгаларига топширишингиз ва одамлар ўртасида ҳукм қилганингизда адолат билан ҳукм қилишингизга буюрар” (4:58).
“У шундай зотким, сизни Ер юзида ўзининг халифаси қилди ва ато этган неъматларида Сизларни синаш учун баъзиларингиздан баъзиларингизни (юқори) даражаларга кўтарган зотдир. Албатта, Раббингиз жазода тезкор ва У кечиримли ва раҳмли зотдир” (6:165).

Яна, мусулмонлар баъзи бир жоҳил диндорлар ва мустабидлар шубҳаланганидек, маълум бир ирқ, миллат ёки мамлакат вакиллари эмас ва уларнинг араб империализмини барпо этиш режаси йўқ. Уларнинг миссияси дунё бўйлаб эътиқод ва эркинликни жорий этиш, холос. Улар ҳар нечук носоғлом ғояларни зўрлаб ўтказишдан, миллий ва ирқий бидъатлардан йироқ инсонлардирлар. Улар учун барча инсонлар тенг, баробар. Қуръони карим таъкидлайди: “Эй инсонлар! Дарҳақиқат, Биз сизни бир эркак ва бир аёлдан яратдик ҳамда бир-бирингиз билан танишинг деб сизни турли-туман халқлар ва қавмлар қилиб қўйдик. Ким кўпроқ тақводор эса Тангри олдида ўша азиздир. Дарҳақиқат, Тангри билгувчи ва ҳамма нарсадан хабардор зотдир” (49:13).

Туркистоннинг миллатпараст давлатлари сиёсий, ирқий, жуғрофий чегаралар билан чекланган, тор ва биқиқ дунёларга айланишди. Ўзларини президентлар деб атаётган мустабидларнинг шахсларини илоҳийлаштириб, фуқаролардан уларга худди Яратганга сиғингандай сиғинишни талаб қила бошладилар. Улар гўёки барчадан юксак ва барчадан афзал. Уларни деб яшаш ва уларни деб ўлиш лозим. Миллатпараст учун унинг ўз давлати – Худонинг энг олий неъмати. Бошқаларнинг баҳоси бир чақа.

Миллатпарастлик руҳи билан йўғрилган халқ агрессив ва урушқоқ бўлмаслиги мумкин эмас. Бундай халқнинг тепасига диний ва ахлоқий жиҳатдан тарбиясиз кишилар келади ва улар миллатпарастлик жазавасини авж олдиради. Бундай мамлакатларда ўтган кунларнинг шон-шуҳрати ва улуғворлиги миллатнинг кибру ҳавоси, шуҳратпарастлигини оширишга дастак бўлади. Ҳатто адабиёт, фалсафа ва бошқа фанлар ҳам миллатпарастлик иродани мустаҳкамлашга қурол бўлиб хизмат қилади.

Нафрат ва қўрқув – замонавий миллатпарастликнинг асосий таркибий қисмидир. Инсонларда миллий туйғуни қўзғатиш учун улар нафратланадиган ва улар қўрқадиган бирор нарсани тақдим этиш керак. Профессор Жоуд бу ҳодисани қуйидагича таҳлил этади:

“Кўпчилик инсонларга хос ва қўзғатиш осон бўлган туйғулар – нафрат ва қўрқувдир. Кўпчилик инсонларни ҳамдардлик, меҳру шафқат, муҳаббат ва саховат эмас, ана шу туйғулар ҳа деганда эгаллаб олади… Маълум мақсад ила миллатни бошқаришни истаган шахс ҳам нафратланиб, ҳам қўрқадиган бир нима топсин. Мен бугун дунё халқларини бирлаштирмоқчи бўлсам, улар учун ойдами ёки ўзга сайёрадами бирор душманни ўйлаб топардим. Бунинг ҳайрон қоладиган жойи йўқ, ҳозирги дунёнинг миллатпараст давлатлари қўни-қўшнилари билан муносабатларда нафрат ва қўрқувга суянадилар, ана шу туйғулардан фойдаланиб, ҳукмдорлар даврон сурадилар ва халқ билан бирлик, ҳамжиҳатликка эришадилар” (Жоуд, I жилд, 150-151).

(Давоми бор)

 

Etiketler :
Хабарга ўз изоҳингизни қолдиринг

Сўнгги хабарлар
Ўхшаш хабарлар
xxx video gratis porno italiano
paykasa instagram takipi hilesi instagram followers free followers ak bys ak etme bys shell indir php shell hacklink hacklink al hacklink satn al denizli escort tempobet giri altanya escort bayan ankara escort bayan maltepe escort umraniye escort eskiehir escorteskiehir escort eskiehir bayan escorteskiehir escort

rokettube