Нега еттиюзламачи Қатағонбой Хитой ҳукуматига хушомад қилмоқда?

Нега еттиюзламачи Қатағонбой Хитой ҳукуматига хушомад қилмоқда?
17 views
09 December 2014 - 16:36

9

Бўларман бўри феълли, ари дидли –шер дидли,
сертаъмиз, далли-ғўлли, юртига кўз-қош бўлар.
Бўлмаснинг йўқдир бурди, товонин ялар зўрди,
сон тегса Худо урди –золим бағритош бўлар.
Бўлмаснинг бети бездир, мақсади қамаб -эздир,
ўғли бўлмас – қизи қизмас, қилиқлари фош бўлар.
Элим, сен, бўларман бўл, Илоҳим берсин оқ йўл,
«Омин»-деб очайин қўл, Оллоҳим йўлдош бўлар.

Нима учун ўзбек боласи юргакда совуққотмоқда, чин боласи роҳат олмоқда?…» -сарлавха остида ёзилган мақолада, Ўзбекистон ҳукумати Хитойга(Чин) давлатига, Ўзбекистон халқининг табиий бойлиги бўлган газимизни, ўзимиз сув ва ҳавога муҳтож бўлгандек муҳтожлик сезиб турган бўлсакда, нима сабабдан сув текингами ёки текингами тортиқ қилаётганлиги, Еттиюзламачи Қатағанбойнинг, Хитой ҳукумати раҳбарига хушомад қилиши нега керак эканлиги ҳақида фикру-мулоҳазани бошлаган эдик.

Бир устоз инсон, бирда менга юзланиб, имон нима – имон хақида ёзишни иккита журналистга тайинлаган эдим, аммо икки ой ўтган бўлсада, бироқ ҳанузгача ёзишганлари йўқ, -дея айтган эдилар. Ҳа, имон шунчалар улуғ тушунчаки, уни ойлаб айтиш ва ёзиш мумкин, худди бахт тушунчасидай, қолаверса ИМОН ва БАХТ бир-бировига жуда ўхшаш ва бир маънони англатади -десам ҳам хато қилмаган бўламан, чунки имонни ҳам-бахтни ҳам инсон қалбдан ҳис этмоқлиги лозим, ҳамда бахтли инсон имонли бўлишлиги ва имонли инсонгина бахтли бўлишлиги мумкин. Шунинг билан бир қаторда, ХАҚ-нинг йўлидан қайтиш билан, инсон бир сонияда имондан ҳам, бахтдан ҳам жудо бўлишлиги мумкин.

ИМОН ҳам, БАХТ ҳам, инсон фақат ОЛЛОХНИ севишида – унинг қули бўлишида ва унга нафақат сўзи-иши билан , балки қалби билан ҳам шак келтирмаслигида номоён бўлади.

Аммо, шуни аниқ айтаманки, ўзбек болаларининг барчасига оталикни даъво қилганда ҳолда, уларни эзиб-янчиб-азоблаб, совуқда сақлаб, безбетларча, -«Мен қарияни асранг-ардоқланг»-деб еттиюзламачилик қилишлиги, – ИМОНсизлик ва -БАХТсизликдир.

Бу ҳақда кейин батафсил фикру-мулоҳаза юритишни ният қилсакда, бугунги мавзуга қайтсак.

Аввало, -«гумон-имондан айиради»-деган халқимизнинг пурмаъно сўзларини эсдан чиқармайлик, туҳмат-уйдирмалар ҳам оғир гуноҳ бўлиб имондан айиради ва шунинг учун ҳам, гумондан ҳазар-тухматдан озор – деб билган ҳолда, мен ушбу фикру мулоҳазаларимни табиий ҳолатда асослашга, асослаганда ҳам савол назари билан ёндашишга ҳаракат қилмоқдаман.

Ушбу муаммоли саволларнинг хақиқий жавобини бўлса, айнан Парламент аъзолари бўлмиш Депутат ва Сенаторлар, агарда ҳақиқатдан ҳам халқ сайлаган ва халқ тақдирини ўйлайдиган ва миллат дарди билан яшайдиган бўлишсаларгина, ана ўшанда билиб олишимиз мумкин.

Мана шунинг учун ҳам Ўзбекистон халқи, айнан 21.12.2014 йилда ирода ва қатъият кўрсатган ҳолда, ўз эрки ва фуқаролик позициясини номоён этмоқлиги лозим бўлади.

Энди бир, мулоҳаза юритиб кўрайликчи:

А) Нима учун сув текингами -деган ўйга келдик;

-Биринчидан; – Хитой ҳукумати катта ва зўравонлиги билан эмас, аксинча ишлаб чиқарган товар-махсулотларининг арзонлиги билан дунё бозорини эгаллаётганлиги ҳеч кимга сир эмас. Шундай экан, арзон махсулот чиқаришни уддасидан чиқаётган Хитой ҳукумати, Ўзбекистондан газни қиммат нархларда олиб, ундан чиққан махсулотларни жаҳон бозорига арзон нархларда сотишлигига ишониш мумкинми?

Мана шу ҳолат ҳам , Хитой ҳукумати Ўзбекистондан газни сув текинга олаётганлигига асос эмасми ?
-Иккинчидан; -Ўзбекистон ҳукумати, ўз автомобилларини ўз халқига, четга сотаётганидан икки баробар қиммат нархда сотаётганлиги ҳеч кимга сир эмас, яъни айни ҳақиқатдир. Шундай экан, Ўзбекистон ҳукумати газни, Хитойга қимматроқ нархда, иқтисодий манфаатни (халқ манфаатини) кўзлаб сотишига ишониш мумкинми?

Бу ҳақда ўйлашнинг ўзи ҳам, руҳий етишмовчиликни, яъни миянинг тош қотган-догмалигини ифодаламайдими?

Мана сизга исбот талабсиз аксиома, сув текингами ёки йўқми, сиз ҳам фикр юритинг!

Б) Нима учун текингами, хушомад қилиш учунми –деган ўйга келдик:

Тан олиш керак-ки, дунёда чин маънода(Ўзбекистондан фарқли ўлароқ) демократик кучлар ва қарашлар катта кучга эга. Шу ҳолатда қатағон-геноцит сиёсати билан инсон омилини йўқ қилиб давр сураётган ҳукумат, зўрларнинг товонини қанчалар яламасин, аммо халқаро прогрессив инсоният уни безовта қилиб туришлиги тайин, шунинг учун:

Ўзбекистоннинг бўлмас-кетмас Президенти, Америка Президентининг кўнглини ҳарчанд овлашга ҳаракат қилмасин (НАТО қароргоҳига жой бериб ва … ) , бироқ демократик прогрессив кучлар, қатағон ҳукуматнинг еттиюзламачилик сиёсатини фош этишлари ва натижада, АҚШ Президентини Ўзбекистонга қарши қаттиқ санкция – чора тайинлашга мажбур этишлари мумкин, ҳудди шунингдек, Европада ҳам ва алқисса Россияда ҳам «плюрализм мнений» мавжуд бўлиб, Ўзбекистоннинг еттиюзламачилик, ҳаккадек ундан бунга сакраш, сиёсати маъқул бўлмаслиги тайин.

Хитойда бўлса коммунистик тузум бўлиб, демократия ҳақида ортиқча вайсамайдилар, вақтлари ҳам йўқ, сабабики Хитой ҳукумати учун 1,5 миллиардлик халқини боқиш учун иқтисодий манфаатлар биринчи ўринда туради ва мана шу нуқтаи назар билан ҳам, айнан Хитой Ўзбекистоннинг Бўлмас-сарбони бўлмиш Президентни, иқтисодий манфаат негизида ҳар қандай ташқи куч ва таъзийқлардан асраши мумкин бўлса керак.

Яна бир омил, бутун дунёда, масалан Россия ҳам ўзи сотаётган газ ва нефт нархларини аниқ айтаётган ва халқаро нархларни тинмай вайсаётган маҳалда, нима учун Ўзбекистон ҳукумати Хитойга сотаётган газ нархи хақида, ёки ундан бюджетга тушаётган фойда хақида лом-мим демайди, хўш кимдан яширади ёки уялади, нархларнинг сув текинлигиданми ёки умуман текинлигиданми?

Аммо, ушбу ўта муҳим ва халқнинг фаровонлиги учун сув ва ҳаводек зарур бўлган муаммоли саволларга ҳукуматдан сўров талаб қилиш фақат ва фақат халқ сайлаган ва халқ тақдирига жонкуяр Депутат ва Сенаторлар ваколатига киради.

Яна такрорлаш бўлсада, мен 21.12.14 да албатта сайловга бораман ва халққа қайишмайдиган ва халқ дарди билан куйиб ёнмайдиган барча номзодларга қора крест қуяман, токи шундай номзодлар бўлмагунича, бу менинг нафақат Конституциявий хуқуқим, балки бурчимдир, сабаби мен ўзим ва фарзандларим совуқда қотишини ва зотилжам бўлиб ногирон бўлиб қолишини истамайман, сиз эса ўзингиз биласиз.

Шуни аниқ биламанки:
– От минган, бўлармон, кўзи ўткир, нафси тўқ сарбон етовидаги қарвон – аниқ кўзлаган манзилига ва мақсадига етмоғи муқаррардир.
– Қарри Эшшак минган, бўлмас, кўзи сўқир, нафси оч сарбон етовидаги карвон – аросатда қолмоқлиги муқаррардир.

Ким-кимга эргашиши, ҳар бир инсоннинг ақлу фаросати бирлан, унинг қатъияти ва виждонига хавола…

Холдор Равшан