Путиннинг Божхона иттифоқи тарқалиб кетди

Путиннинг Божхона иттифоқи тарқалиб кетди
49 views
10 December 2014 - 15:14

1Божхона иттифоқи пойдеворидаги биринчи ғиштни Россиянинг ўзи кўчирди…

Белорусия ўзининг Россия чегараларидаги божхона постлари фаолиятини қайта тиклади. Бу постлар 2011 йилдаёқ – Россия, Белорусия ва Қозоғистон биргаликда божхона иттифоқини тузишган пайтда тугатилганди. Бироқ, кўриниб турибдики уларга эҳтиёж қайтадан пайдо бўлди.

30 ноябрь куни Россия ўз ҳудуди орқали Белорусия махсулотларининг россия ўтказиш пунктлари кўригисиз Қозоғистонга транзитини таъқиқлаб қўйганди. Бундан ташқари, гўёки инсон организми учун зарарли бўлган бактериялар ва вируслар борлиги баҳонаси билан баъзи Белорусия гўшт комбинатлари ва товуқ фабрикалари махсулотларининг Россияга киритилишига таъқиқ ўрнатганди.

Божхона иттифоқининг моҳиятига зид бўлган ушбу таъқиқлар Минск тарафидан юмшоқ қилиб айтганда ижобий қаршиланмади. Мамлакат президенти кескин бир тарзда белорус махсулотларининг сифати билан боғлиқ барча айбловларни рад қилди.

Бугунга келиб Белорусия Россия билан чегарага божхона назоратини қайта ўрнатди. Ушбу маълумот Белорусия давлат божхона қўмитаси ва Россия Федерацияси федерал божхона хизмати томонидан ҳам тасдиқланди.

Бир сўз билан айтганда, Путин Божхона иттифоқининг умри қисқа бўлди.

ЎХҲ ахборот бўлими