Ўзбеклар этник мансублигидан воз кечишмоқда – Eurasianet

Ўзбеклар этник мансублигидан воз кечишмоқда – Eurasianet
108 views
10 December 2014 - 16:22

2Қирғизистоннинг жанубий вилоятларда минглаб ўзбеклар ўлимига сабаб бўлган этник тозалашнинг амалга оширилганига ҳам тўрт йилдан ошди, бироқ яралар ҳамон тузалганича йўқ.

Республика жанубидаги қирғинда жабр кўрган ўзбеклар ўзларига нисбатан иккинчи тоифа одам сифатида муомала қилинаётганидан шикоят қилишмоқда.

Шу сабабли ҳам кўпгина ўзбеклар касбий ва ижтимоий соҳаларда муаммоларга дуч келмаслик мақсадида ҳужжатларда ўзларини этник қирғиз сифатида кўрсатишга мажбур бўлишмоқда, деб ёзади Eurasianet.

Қирғиз паспортларида илгари советларда бўлгани каби ҳозирда “бешинчи графа” деб аталадиган “миллати” деган графа мавжуд. Бутун Марказий Осиё давлатларида миллат отага қараб белгиланади. Бироқ, давлат статистика маълумотларига кўра, кўплаб ёшлар 16 ёшга тўлганликлари муносабати билан илк маротаба паспорт олишаётганида миллати деган жойга ўзбек сўзини ёздиришни исташмаяпти. Баъзилар ҳатто қирғизга ўхшаш учун исмларини ҳам алмаштиришмоқда.

“2010 йилда 16 ёшга тўлганимда онамнинг миллати – қирғизни танламоқчи бўлдим, чунки бу ерда қирғизлар бўлиш анча енгил”, – дейди Бишкекдаги олий ўқув юртларидан бири талабаси Чоро. Паспорт столида ундан миллатини қирғизга ўзгартириш ҳақида илтимоснома ёзишини, бироқ илтимосномага мавжуд этник кескинлик ҳақида ҳеч нарса киритимасликни сўрашган.

Орадан икки йил ўтиб Чоро фамилиясини ҳам ўзгартирди. Унинг сўзларига кўра, фамилияси кўпроқ ўзбекчага ўхшаш бўлган ва шунинг учун ҳам у доимий ҳадик остида яшаган.

“Мен Бишкекдаги ҳайдовчилик курсларига ёзилганимда у ердаги аёл паспортимга қаради ва мендан “ростанам қирғизмисан” деб сўради. У қандай қилиб қирғизда ўзбекча эшитиладиган фамилия бўлиши мумкинлигини тушуна олмасди. Шу каби саволлар ва шовинистик босимлардан зада бўлиб қонуний асосларда фамилиямни ўзгартиришга қарор қилдим. Энди ҳеч ким менга савол бермайди, аҳволим яхшиланди”, – дейди у.

Талаба бўлган Феруза (исми ўзгартирилган) ҳам 16 ёшга тўлиб паспорт олаётганида миллатини қирғис қилиб ёздирган. Бироқ унинг сўзларига кўра, барибир институтда камситишларга дуч келмоқда. Масалан, курсдошлари унинг ўзбек бўлганлиги туфайли ҳам талабалар орасидан сайланадиган лавозимга сайланишига қарши чиқишган.

2010 йилдаги қонли тўқнашувлардан сўнг сентябрь ойида ўша пайтда сиёсий масалалар бўйича президентнинг собиқ маслаҳатчиси паспортлардан “бешинчи графа”ни олиб ташлаш ва унинг ўрнига этник мансублигидан қатъий назар барча фуқароларга таълуқли бўлган “қирғизистонлик” атамасини киритишни таклиф қилганди.

Бироқ, “бешинчи графа” сақланиб қолинди ва ёқимсиз саволлар ҳам ўтмишга айланмади.

Давлат статистика хизмати маълумотига кўра 2010 йилда 16 ёшга тўлган ва илк паспортларини олаётган ўзбек ёшларининг 29,77%, 2013 йилда эса 21,53%и миллатини ўзгартиришларини сўраб мурожаат қилишган.
Бишкекдаги Қирғизистон-Россия Славян университетининг сиёсатшунослик фани ўқитувчиси Марат Казакпаевнинг нима сабабдан ўзбекларнинг ўз миллатларидан воз кечишаётгани борасида изоҳ беришича, бу уларнинг норасмий талаб мавжуд бўлган давлат хизматида мансаб пиллапояларига кўтарилиш истаги билан боғлиқ. Унинг сўзларига кўра “бешинчи графа”ни бекор қилиш бемаъниликдир. Чунки ҳар бир инсон маълум бир миллатга мансубдир.

Қирғизистон Конституциясининг 38-моддасида ҳар бир шахснинг эркин тарзда ўз этник мансублигини белгилаш ёки кўрсатиш ҳуқуқи мустаҳкамланган. Ҳеч ким ўз этник мансублигини белгилаш ёки кўрсатишга мажбур қилинмаслиги лозим.

Бишкекда яшовчи 22 ёшли ўзбек йигити қирғиз чегарачилари томонидан унга гиёҳванд моддалар савдоси ва террорчилик айбловлари билан таҳдид қилинган ҳолда ўтказилган терговдан сўнг ўз паспортининг “бешинчи графа”сидаги ёзувни “миллати йўқ” тарзида ўзгартиришга ҳаракат қилди. Бироқ паспорт столи унинг илтимосини рад қилди.

ЎХҲ ахборот бўлими

windows 10 kaufen office 2019 kaufen office 365 kaufen windows 10 home kaufen windows 10 enterprise kaufen office 2019 home and business kaufen office 2016 kaufen windows 10 education kaufen visio professional 2019 kaufen project 2019 kaufen project 2016 kaufen visio 2016 kaufen windows server 2012 kaufen windows server 2016 kaufen windows server 2019 kaufen betriebssysteme office software windows server softhier instagram türk takipçi satın al instagram türk beğeni satın al instagram görüntülenme satın al instagram otomatik beğeni satın al facebook türk beğeni satın al facebook sayfa beğenisi satın al facebook türk takipçi satın al twitter türk takipçi satın al twitter türk beğeni satın al twitter retweet satın al youtube türk izlenme satın al youtube türk abone satın al takipçi hilesi