Yenı Şafak: “Тўрт кишилик қатл рўйхати”

Yenı Şafak: “Тўрт кишилик қатл рўйхати”
56 views
13 December 2014 - 13:02

Шу йилнинг 10 декабр куни Туркиянинг Истанбул шаҳрида Абдуллоҳ Бухорий номи билан танилган Мирзағолиб Ҳамидовнинг отиб ўлдириши турк матбуотида анча шов-шувларга сабаб бўлди. Хусусан, Yenı Şafak газетасида эълон қилинган навбатдаги хабарда Зайтинбурни мавзесида ўлдирилган Абдуллоҳ Бухорий суиқасдининг парда орқасидан рус ва ўзбек махсус хизматларининг тўрт кишилик қатл рўйхати чиққанлиги ёзилади. Уч ой илгари тайёрлангани айтилаётган ушбу рўйхатда Ўзбекистон Халқ Ҳаракати лидери Муҳаммад Солиҳ, ўғли Тимур Солиҳ, Қирғизистонлик Рашод қори ва бир неча кун олдин ўлдирилган Абдуллоҳ Бухорийларнинг исмлари жой олган.

IMG_0228

“Ўзбек махсус хизматлари тарафидан ушбу қатл рўйхатининг тайёрланишида рус махсус хизматларининг ҳам кўмаги борлиги айтилмоқда. Рўйхатда ўлдирилган Бухорийнинг ёнида Ўзбекистон Халқ Ҳаракати лидери Муҳаммад Солиҳ, ўғли Тимур Солиҳ ва Қирғизистонлик Рашод қориларнинг ҳам борлиги аниқланди. Бухорийнинг қатл рўйхатида исми борлиги ҳақида суиқасддан олдин хабари бўлгани маълум бўлди”, – дейилади хабарда.

Бирлаштирувчи нуқта – Каримов режимига қаршилик

Ўзбекистон Исломий Ҳаракати вакиларидан бири эканлиги айтилаётган Абдуллоҳ Бухорий Афғонистондаги фаолиятини тарк этиб Истанбулга кўчиб ўтган. Ҳақиқий исмий Мирзоғолиб Ҳамидов бўлган Абдуллоҳ Бухорийнинг ўзбек ва рус хавфсизлик хизматлари тарафидан таҳдид сифатида кўрилгани ва қатл рўйхатига киритилгани аниқланган. Тайёрланган қатл рўйхатига Абдуллоҳ Бухорий, Тимур Солиҳ ва Рашод қориларнинг расмлари ҳамда қисқача биографиялари ҳам илова қилинган. Бундан ташқари, Муҳаммад Солиҳ учун ҳадаф нуқтаси сифатида бевосита ўзи яшаётган уй кўрсатилгани маълум бўлган. Қирғизистонлик Рашод қорининг ўзбеклар ва қирғизлар тарафидан эҳтиром қилиниши, унинг диний мавзудаги маърузалари режимга таҳдид сифатида кўрилгани айтилади.

Ўлим сабаби – Каримовни танқид қилганлик

Абдуллоҳ Бухорийнинг ҳам маърузаларида Каримовга қарши гапиргани ва бу маърузаларнинг Каримов эътиборига тушгани айтилмоқда. Президент Каримовнинг Ўзбекистонга қарши “ҳарбийларни тайёрлашмоқда” деган иддаоси билан қатл рўйхатига киритилган Абдуллоҳ Бухорийга нисбатан таҳдидларнинг уч ой илгари бошлангани аниқланган. Бухорийнинг Каримов тарафидан “зарарли унсурлар” тоифасига киритилгани ва таҳдид сифатида кўрилгани айтилади. Қатл рўйхатига исми киритилган Ўзбекистон Халқ Ҳаракати лидери Муҳаммад Солиҳга нисбатан илгари ҳам икки маротаба суиқасд тайёрланган ва янги қатл рўйхатига киритилган. Унинг ўғли Тимур Солиҳ эса илк маротаба қатл рўйхатига киритилган.

Сайловлар арафасидаги мудҳиш жиноятлар

Ўзбекистон Халқ Ҳаракати лидери Муҳаммад Солиҳ Yeni Şafak газетасига берган интервюсида Бухорий жинояти Каримовнинг сайлов кампанияси эканини тилга олади.

Жумладан: “21 декабрда парламентга сайловлар бўлиб ўтади. 2015 йилнинг март ойида Президент сайловлари бор. Эски тажрибага таяниб тахмин қиламанки, жиноятлар сайловлар арафасида қасддан содир қилинмоқда”, – дейди у.

Шунингдек, Муҳаммад Солиҳ 2007 йилда қирғизистонлик журналист Алишер Соиповнинг ҳам сайловлар арафасида ўлдирилганини таъкидлайди. Алишер Соипов ўз мақолаларида Каримов режимини кескин танқид остига олган ва айни пайтда журналистнинг ўзбек мухолифати етакчиси Муҳаммад Солиҳ билан яқин алоқада бўлгани айтилади. Бундан ташқари, Муҳаммад Солиҳ 2011 йилда Ўзбекистон Халқ Ҳаракати аъзоси Фуад Рустамхўжаевнинг ҳам ўзбек махсус хизматлари тарафидан ўлдирилганини таъкидлайди.

Суиқасдни амалга оширувчиларга берилган ҳужжатлар

Қатл рўйхатида ўзбек мухолифати етакчиси Муҳаммад Солиҳ, ўғли Тимур Солиҳ, Рашод қори ва ўлдирилган Абдуллоҳ Бухорийнинг расми, улар ҳақида батафсил маълумотлар ва яшаётган жойлари ҳақидаги маълумотлар борлиги маълум бўлди.

Қотилларга харитали кўрсатма

Каримов режими тарафидан тайёрлангани аниқланган қатл рўйхатида Ўзбекистон Халқ Ҳаракати лидери Муҳаммад Солиҳ яшаётган уйнинг харитадаги жойлашуви ҳам кўрсатилган.

1

IMG_0230

Yenı Şafak газетаси хабари асосида тайёрланди

ЎХҲ ахборот бўлими