Еттиюзламачи ҳукуматнинг-яна бир антиқа ҳийласи…

Еттиюзламачи ҳукуматнинг-яна бир антиқа ҳийласи…
75 views
15 December 2014 - 14:38

Ўз халқини, ҳийла-ю найранглари билан оч боқадиган ҳукуматдан кўра,
Макру-ҳийлалар билан фол очиб, бола боққан фолбин ҳам афзалроқдир…

1

Олдинги мақолаларимизда таъкидлаганимиздек, мақсадимиз кимнидир айбини очиш ва бундан роҳат топиш эмас, алқисса ўзимизнинг аянчли аҳволимизга танқидий назар солиб, биргаликда фикр мулоҳаза юритиш ва тўғри-маъқул ечимни биргаликда топиш мақсадида, мен ўзбек халқига-миллионларга мурожаат этишни мақсад қилганман.

Худди шу мақсадда, ҳукуматимизнинг яна бир антиқа еттиюзламачилик ҳийласини сизнинг эътиборларингизга ҳавола этмоқчиман ва бунга қарши нима қилишимиз мумкинлиги ҳақида фикр-мулоҳаза юритмоқчиман:

Ҳеч кимга сир эмаски, Ўзбекистон давлатининг табиий газ запаслари ўз халқи учун етарли…

Бироқ ҳамма учун ўта махфий даражадаги сирки, Ўзбекистон давлати нима учун ўз халқини газсиз-иссиқликсиз, (нақд пулсиз ва энг асосийси эрксиз-тилу-забонсиз) совуқда қийнаб қўйган ҳолда, газини Хитой ва Афғонистонга тортиқ қилаётганлиги ва бундан халққа учун неча чақалик фойда келаётганлигидир…

Халқда, -«бақани ҳам бехосдан боссанг, -вақ этади»-деган мақолда айтилганидек, бизнинг топилмас ва ўз-ўзидан йўқ бўлмас, еттиюзламачи маккор ҳукуматимиз, Хақ Таолонинг халққа нарзи бўлган – халқ мулки бўлмиш ерти ости бойлигимиз-табиий газни талон-тарож қилаётганлигидан уялганидан эмас асло, балки халқ ҳам совуқдан хеч бўлмаганида қурбақадек вақ этиб қолишлигини олдини олиш мақсадида, янги антиқа ҳийлакорлик билан оми халқни ўз тузоғига илинтирмоқда, яъни:

Кимда ким газ йўқлигидан шикоят билан маҳаллий ҳокимият ёки газ идораларига мурожаат этса, жавобан сурбетларча, табиий газ йўқ ва бўлмаслигини ва шунинг учун фуқароларга суюлтирилган 20 литрлик балонда пропан газини атига 6000 сўмга маҳалла орқали олишни таклиф этишмоқдалар.

Наҳотки, биз хом сут эмган бандалар, шунчалар ношукр ва нотавон бўлсак, ахир биржада (хукуматнинг қуғирчоқ биржасида), ҳар бир литри 2500-2600 сўмга баҳоланаётган ва 20 литри 50000-55000 сўм бўладиган ПРОПАН газини, 20 литрлик балонини ўн баробар арзон нархда атига 6000 сўмга халққа маҳалла орқали беришни таклиф этиб, ўз халқига шунчалар ғамхўрлик қилаётган бўлса, сизга яна нима керак, ўзи нима истайсизлар, -дейдиганлар ҳам бордир….

Тағин ҳийлакорлик дейсиз-а, -дерсиз балким?…

Сиз, ўзингиз ўз ҳукуматингизнинг халқ учун ғамхўрлик қилишига ишонасизми?…

Ҳа, бу ҳийлакорликнинг муддаоси шундаки, ушбу 20 литрлик пропан газини олишлик учун, фуқаролардан ўз хоҳишлари билан табиий газ тармоғидан ўзилишни сўраб ариза ёзишни талаб этмоқдалар, узоқни кўра билмаган оми халқ, жуда ва жуда арзон нархларда пропан гази олишлигига ишонишиб, ушбу ҳийлага учиб ўз хоҳиши билан ариза ёзиб бермоқда.

Ҳийлакор, еттиюзламачи ҳукуматимиз ўз халқини яна бир бора чув тушириш учун ҳам, табиий газнинг йўқлигидан кескин оммавий норозилик чиқиб кетишининг олдини олиш мақсадида, айнан шунинг учун ҳам, антиқа ҳийлакорликни қўллаб, фуқароларга суюлтирилган ПРОПАН гази балонини ўн баробар арзонга сув текинга, яъни 20литр пропан газини атига 6000 сўмга маҳалла орқали олишни таклиф этиб алдамоқда, эвазига бор йўғи битта ариза.

Табиий газдан узилган халқ, бечора нари борса бир ёки икки марта газ балонини олар, ундан кейин газни тўлдириш муаммоси камида олти ойлик йўл харажати-ю ташвишига тенглашиб қолмоқда…

Ариза ёзиб бериб, табиий газ тармоғидан ўз хоҳиши билан узилган бечора халқ, кейин қандай қилиб, ёки кимга нима деб арз-додини айта олишлиги мумкин, мана сизга ҳийлакорликнинг антиқа усули, яъни ҳийлакорликнинг ҳам -«Ўзбекона Модели».

Яна такрорлаш бўлсада, худди мана шу каби долзарб муаммоларнинг, -« агарда биз 21.12.2014 йилга бирлашиб қора крест қўя олсаккина, – «бекорчи сафсатабозликдан ваҳимага тушишдан ва ожизлик ва қўрқоқлигимиз туфайли иккиланишдан тийилган ҳолда» ва кейин халқ тақдирини ўйлайдиган ва миллат дарди билан яшайдиган инсонларни, адолатли сайловлар орқали вакиллик органларига сайлашга ҳаракат қилсак, ҳа ҳаммамиз биргаликда ҳаракат қилсак, -ана ўшанда биз сайлаган, (яқин ўтмишимизда бўлиб ўтган Шовруқларга ўхшаган ўтюрак депутатларимиз)» тагига етиб ва халқ учун манфаатли қонун ва қарорларни ишлаб чиқажаклар, ИншаОллоҳ…

Бунинг учун (для особо тупих), яна ва яна такрорлашдан чарчамайман: -Барчамиз, ожизлигимиз ва қўрқоқлигимизни ўз кучимиз билан енгмоғимиз шарт, билингки айнан, ожизлик – қўрқоқликка, қўрқоқлик – иккиланишга, иккиланиш – ваҳимага тушишга ва алқисса ваҳима – мутеликка(қулликка) олиб келади ва натижада ушбу унсурлар, ўз исканжасига олган баъзиларни бемаъни бенишон-беном билан қуйидаги каби изоҳлар билан энсамизни қотиришга ундайди:

zorro Bu odam o’zbekistonlimasmi deyman xech qanaqasiga u aytgan rejalarni amalga oshirib bolmiydi .ehh qaniydi demokratiya bolsa lek xech qatta va xech qachon kormadim demokratiyani eshitmadim ham tak shto yoq narsani gapirmaylar. Xalqni aldamaylar qo’llaringdan xech narsa kelmaydi. Xalqni fikrini o’zgartirish uchun kamida 25 yil mediani boshqarish kerak faqat quruq gap bilan qorin toymiydi…..

Биринчидан, ушбу изохда, юқоридагилардан қайси бир унсур мавжуд эмас, хулоса сизлардан.
Иккинчидан, ким кўпроқ Ўзбекистонликка ўхшайди, zorro-ми, ёки Холдор Равшан, хулоса …?

Доимо таъкидлаганимдек, мақсадим кимнидир қоралаб балчиққа ботириш эмас, аксинча шуни айтмоқчиманки, кимки қаерига қараб фол кўрса –айнан ўша жойнинг иси анқиб сасийди, ҳамда ҳар қандай ноҳуш ҳид кенг тарқалади, шунга кўра бир жойига қараб фол кўрувчиларнинг фолининг ҳиди бошқа фуқароларга уриб кетмаслигини истайман, зероки ҳеч бўлмаганида:

Ҳеч нарса қилмагандан –ҳеч нарса қилган афзалроқдир
Ҳеч нарса қилмаган, хеч қачон ҳеч нарсага эриша олмайди,
Ҳеч бўлмаганида, ҳеч нарса бўлсада қилмоқчи бўлган,
Албатта, қачондир — нимагадир эришмоқлиги мумкин!!! –эканлигини асло унутмангизлар.

Яна шуни азизлар айтмоқчиманки, инсон ўз ҳаётида, ўз фикрига ва ўз эркига эга бўлмоқлиги шарт:

Биров билиб, бировлар билмаган одам,
йиғла – десалар, ҳўнграб йиғлаган одам.
Кул-десалар, ҳанграб кулар, бе шак сўз,
ўзлигини англаб, мудом билмаган одам…

–бўлиб қолишдан албатта қўрқиш лозим…

Ҳамда, азиз инсонлар, шуни ҳам айтмоқчиманки:

Тилин тийсанг -туриб бесадо, ўзлигидан бўлгувчи жудо,
қўша қўллаб урса-да -Худо, бехабарни одам санаманг.
Фаросату фаҳмдан -йўқ дарак, подакалла, товушқон юрак,
кун кечириб юрган жон сарак, беномларни одам санаманг.

Шунинг билан бир қаторда, шуни ҳам айтиб ўтишни ўзимга мажбурият деб билдимки, интернет тармоқлари ичида, Ўзбекистон Халқ Ҳаракати тармоғи, -«Ўзбекистон диктатураси тан олмасада, аммо бутун дунё эътироф этадиган, Ўзбекистон давлатининг кучли сиёсий мухолифатининг ахборот воситасидир», -демак ушбу сайт ўз олдига ўзбек халқини ёруғ кунларга етаклашдек улкан ва жиддий мақсадларни қўйган ҳаракатдир.

Шунинг учун ҳам ушбу сайтга бекорчи-беъдаволар эрмак учун киришлари ва енгил елпи беъмани-бемантиқ изоҳчалар ёзиб эрмак қилишлари ножоиздир деб ўйлайман, сабабики, сўз эркинлиги деган тушунча, бу анархия ва бетаъмиз уйдирма-ю олди қочдиларга кенг йўл очиқ -дегани эмасдир!.

Бир, сўзи эркин яхши ўртоғим менга доимо, -«ўзингиз ёмон одам эмассиз-ку-я, аммо тилингизнинг учида заҳар борда, шу тилингиздан жижжагина кесиб ташласалар туппа-тузук одамга ўхшаб қоласиз»-дея таъкидлайди, аммо мен кўпларга ўхшаган туппа-тузук, аммо тилсиз-забонсиз одам бўлишни истамайман, ишонинг балки камчилигимдир, аммо қон билан кирар-жон билан чиқар экан.

Antisaylov-нинг; –
Universitetdagi butun kursdoshlarni e-mail pochtasiga bittadan kopya jo’natvordim. Kerak bolsa 50-60 ta kopyani qogozga chiqarib dushanba kuni fakultetga tarqatvoraman. Studentlar kak raz nima qilishni bilmay yurishibdi.– деган фикрларига муносабат маслаҳатим, албатта ўзингиз каби талабалар ўртасида фикрлаш жуда жоиздир. Ҳа, керак! Сабабики:

-Агарда, университет, институтлар ва бошқа ўқув масканларида, ҳақиқий билимга чанқоқ ёшлар ўз кучлари билан ўқисинлар, уларга порахўрлик халақит бермасин десангиз, керак!
-Ёшлар ўз кучлари билан олийгоҳларга киришсинлар десангиз, керак!
-Нима азобларда университетни битириб, кейин сарсон-саргардон бўлиб, олий маълумотли мардикорга айланишни истамасангиз, керак!
-Келажагингиз, фақат ўз билимингиз ва кучингизга боғлиқ бўлишлигини истасангиз, керак!
-Ўз севгилингиз ва ўз севган касбингиздан бахтингизни изласангиз, керак!
-Сиз ва сизга ўхшаган нима қилишни билмай юрган ёшлар, студуентлар ўз қалбларига ва мустақил Ўзбекистонимизнинг ёзиб қўйилган-ишламайдиган қонунларига қулоқ тутмоқлигингиз, керак!
-Ёшлигингиз ва шижоатингиз бирлан ақлу заковатингизни бирга ушлаган ҳолда, баъзи ёши катта сермулоҳазаларга ўхшаб қолмаслигингиз, керак!
-Билингки, ўз тақдирингиз ўз қўлингизда, сизлар ҳам эртак эшитиш ёшидан анча каттасизлар, шунинг учун ҳаётга реал боқиш ва ўз келажагингизни қуриш учун, нафақат 50-60 та нусхада, ушбу нусхани бир неча мингга кўпайтириб тарқатмоқликларингиз, керак!
-Мана шунинг учун ҳам барчангиз, азиз студент ёшлар авваломбор, «бошингиз омон бўлсин», айнан 21.12.2014 йилда ирода ва қатъият кўрсатган ҳолда, Конституциявий хуқуқингизни бурч деб англаган ҳолда, албатта сайловга боришингиз ва ўз эркингиз ва фуқаролик позициянгизни намоён этиб, халққа қайишадиган ва халқ дарди билан куйиб ёнадиган муносиб номзодлар бўлмагунича барча номзодларга қора крест қўйишингиз, керак!
-Бу, сизнинг нафақат Конституциявий хуқуқингиз ва бурчингиздир, балки бу сизнинг келажагингиз, истиқболингиз ва бахтингиз калитидир, буни теран англашингиз, керак!
-Чунки, депутутларни ким тайинласа, айнан ўшанга қараб эгилиб букилиши, агар ҳақиқатдан халқ сайласа, албатта халқ тақдирини ўйлайдиган ва миллат дарди билан яшайдиган бўлишлари, керак!
-Шунинг учун ҳам, депутутларни халқ сайлаши ва улар халққа ҳисобдор бўлмоқлиги, керак!

Ёшларга, ҳаётларида баланд парвоз-улкан ютуқлар ва бахтли келажак тиловчи:

Холдор Равшан