Бухорий жиноятида яна икки киши қўлга олинди

Бухорий жиноятида яна икки киши қўлга олинди
147 views
16 December 2014 - 8:17

10 декабрь чоршанба куни Истанбулнинг Зайтинбурни мавзесидаги Эҳсон илмий хизматлар ва кўмаклашиш жамияти олдида отиб ўлдирилган ўзбекистонлик Абдуллоҳ Бухорий жинояти билан боғлиқ суриштирув жараёнида яна икки киши қўлга олинди. Бу ҳақда бир қатор турк матбуоти нашрлари, жумладан, Yeni Şafak, Akşam, Hürriyet, Doğan Haber Ajansı каби нашрлар хабар тарқатди.

Истанбул полиция маҳкамаси тарафидан воқеа борасида берилган ёзма баёнотда шундай дейилади:

“Воқеа жойи ва атрофида амалга оширилган хавфсизлик камералари тасвирларини ўрганиб чиқиш натижасида жиноятни амалга оширган 27 ёшли Зелимхан Махтиев исмли шубҳали шахс 2014 йилнинг 11 декабрь куни қўлга олинди.

“Воқеанинг бутун тафсилотларини ўрганиш мақсадида Миллий Хавфсизлик Ташкилоти билан биргаликда амалга оширилган текширувлар натижасида жиноятни ташкил этган ўзбек миллатига мансуб, Русия паспорти соҳиби, 30 ёшли Собир Шукуров исмли шахс Оқсарой мавзесидаги меҳмoнхоналардан бирида, жиноятни амалга оширишга ёрдам қилган 36 ёшли Элдар Аслан исмли шахс эса Анқарада қўлга олинди.
Воқеа жойи атрофидаги хавфсизлик камераларидан олинган тасвирларда қуролдан ўқ узган шубҳали шахснинг қочиб яширинган манзили акс этгандир.

2014 йилнинг 14 декабрь куни адлия маҳкамасига топширилган гумонланувчилар Элдар Аслан ва Собир Шукуров қамоққа жўнатилди”.

Иккаласи ҳам Ўзбекистон фуқаролари

Қўлга олинган иккала шахснинг ҳам Ўзбекистон фуқаролари эканликлари аниқланган. Жиноятни амалга оширган 27 ёшли З.М. эса Россия фуқароси бўлган чечен йигити экани маълум бўлди.

ЎХҲ ахборот бўлими