Самарқандлик журналист: “Бўлғуси депутатлар, қаердасиз?”

Самарқандлик журналист: “Бўлғуси депутатлар, қаердасиз?”
52 views
17 December 2014 - 13:37

1Самарқандлик журналист Тошпўлат Рахматуллаев ўз блогида депутатларга номзодларнинг халқ билан юзма-юз учрашишга қўрқиши ҳақида ёзади.

“Мен сайловчи сифатида ҳалигача депутатликка номзодлар билан учраша олмадим. Бизнинг маҳалламиздаги сайлов участкасидан 12 та одам номзод сифатида кўрсатилган: Олий Мажлисга ҳамда вилоят ва шаҳар кенгашларининг ҳар бирига тўрттадан. Ҳозирча улардан фақат биттаси – шаҳар кенгашига номзод аҳоли билан учрашув ўтказди”, – деб ёзади журналист.

Рахматуллаевнинг фикрича, депутатликка номзодлар халқ билан юзма-юз учрашишга қўрқишади. Бунга сабаб одамларнинг газ, чироқ ва автомобил йўлларининг аҳволи билан боғлиқ муаммоларни кўтаришидир.

“Бундай саволларга номзод қандай жавоб бера олади? Уларнинг оиласида ҳам аҳвол ҳам бошқаларники билан бир хилми? Наҳотки мен ва қўшниларим номзодларни кўрмасдан туриб сайловга боришимизга тўғри келса? Уларнинг тегишли давлат органларида менинг манфаатларимни ҳимоя қила олишларини қаердан биламан?”, – дея риторик савол ташлайди Рахматуллаев.

ЎХҲ ахборот бўлими