Истанбулда Ислом тиббиёти уcтози Ойдин Солиҳ хотирланди

Истанбулда Ислом тиббиёти уcтози Ойдин Солиҳ хотирланди
129 views
17 December 2014 - 22:20

13Бугун, 17 декабрь куни Туркиянинг Истанбул шаҳридаги Айюб Маданият Марказида ташкил қилинган маросимда Ислом тиббиёти устози Ойдин Солиҳ хотирланди.

Маросимда Туркиядаги илм-фан оламининг таниқли вакиллари билан бир қаторда йиллар давомида Ислом тиббиёти соҳасида билим олиб келаётган Ойдин Солиҳнинг талабалари иштирок этишди.

Хотира маросимини олиб борган Асим Гултекин, Хатижа Мисга ва Фарук Гуниндилар Ойдин Солиҳнинг анъанавий тиббиёт соҳасидаги ўрни, у қолдирган илмий мероснинг аҳамияти борасида сўз юритдилар.

Жумладан, Истанбул Табиий Ҳаёт Институти раҳбари Фарук Гунинди устози Ойдин Солиҳ билан 2006 йили соғлиги билан боғлиқ муаммо сабабли бир оилавий дўсти воситаси билан танишгани, ўша кунга қадар бундай докторга ҳеч қачон дуч келмагани ва шу кундан бошлаб ҳаётининг ўзгаргани ҳақида гапирди.

11Шундан сўнг маросим иштирокчиларига Ойдин Солиҳнинг босиб ўтган ҳаёт йўли, ўзбек мухолифати лидери Муҳаммад Солиҳнинг турмуш ўртоғи сифатида уларнинг сургунликда кечирган йиллари ҳақида маълумот берилди.

Тадбир ниҳоясида,  ўз хасталикларига Ойдин Солиҳнинг даволаш усули орқали шифо топган кўпгина инсонлар сўзга чиқиб ҳакима Ойдин Солиҳ ҳақидаги ўз хотираларини ўртоқлашди.

9

12

ЎХҲ ахборот бўлими