Кимсасиз сайлов участкаларида

Кимсасиз сайлов участкаларида
53 views
21 December 2014 - 11:40

1

2014 йил 21 декабрь, соат эрталабки 07:30. Сайлов участкаси очиқ, бироқ одамлар сайловга шошилаётганлари йўқ.

Сабаблар эса турлича: барча номзодлар раҳбар лавозимлардаги шахслар орасидан кўрсатилган, уларнинг оддий халқ эҳтиёжини тушуна олишлари ҳақиқатдан анча йироқдир.

Айни манзарани Ўзбекистоннинг ҳориждаги элчихоналари ва консуллик идораларида ташкил қилинган сайлов участкаларида ҳам кузатиш мумкин. Сайлов учун масъул қилинган элчихона ходимларининг барчаси ўз иши билан банд, гўёки улар учун бугун навбатдаги иш кунидек.

3

2

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисидан тортиб халқ депутатлари шаҳар кенгашигача фақат учтагина номзод халқ вакилларидан кўрсатилган: биттаси – чилангар-пайвандчи, иккинчиси – хусусий тадбиркор ва яна биттаси пенсионер.

ЎХҲ ахборот бўлими