Тиб мужаддиди

Тиб мужаддиди
24 views
22 December 2014 - 13:15

Aidin Salih[1]

Ҳакима Ойдин Солиҳ. Истанбул, Султон Ахмад масжидининг боғчаси. 2005 йил август

Вафотига 40 кун тўлган буюк ислом ҳакимаси, мужохида Др. Ойдин Солиҳ хоним ҳақда тафаккур қиляпман.

Ҳаётга, ҳодисаларга муносабати билан инқилоб қилган, бизга “ҳикмат ва ҳақиқат”ни ўргатган, инсониятнинг қутулиши учун буюк хизмат ва фидокорлик кўрсатган азим, иззат, назокат ва ирфон обидаси, шуурли бир муслима, мушфиқ, аммо букилмас бир таблиғчи, ёрқин бир огоҳ этувчи сифатида гавдаланади Ойдин Хоним кўзим ўнгида.

Ҳаёт, хасталик, шифо борасида бизга яҳудий истилочи тизими асири бўлмак мажбуриятида эмаслигимизни, шифо ва соғлиқнинг Пайғамбаримизнинг Суннатига уйғун яшаётганини бир илмий система ичида бизга тушунтириб, буни хасталарига тадбиқ этиш йўли билан исботлаб кўрсатган эди.

У бугунги билимнинг, тиббий қонуннинг бир ширк асосига қурилганини фош этиб, докторларнинг сўзлари қонун каби мунозарасиз қабул этилиши кераклиги талаб этилаётган пайтда, бу шайтоний бир тизимга қарши чиқиб (бундай қарши чиқиш ҳатто диндорлар тарафидан ҳам қораланаётган бир пайтда); Пайғамбаримизнинг(с.а.с) даволаш тавсиялари “у пайтларда билим йўқ эди…, ҳозирги замонда билим бор…, пайғамбар ҳамма нарсани билавермайди…, Пайғамбар доктор бўлмаган-ку…, у ҳодисалар уйдирмадир” дея рад этилаётган пайтда, Пайғамбаримиз(с.а.с) тавсия этган суннатларнинг унутилгани бир замонда, бу суннатга амал қилиб, шифо топганлар эса: “хаживатми-маживатми, бир нарсалар килдик”, дея ўз-ўзига киноя қилиб, Ҳожамот каби суннатлардан бегоналашганимиз бир даврда, бу кинояларга парво қилмай, Аллоҳ ризоси учун ҳақиқатни айтди ва бу йўлда ўз курашини давом эттирди.

Ҳолбуки, олимларимиз Пайғамбаримизнинг(с.а.с) пайғамбар эканига инонган, аммо “қабиламдагилар нима дейди”, дея иймон этмаган Абу Толибга хос бир қабилачилик дунёқараши туфайли ширкка тушганини (ширк фақат бутга сиғинишда эмас, балки, Қуръон таъқиқлаган фухшга “бу санъат” деётганларнинг “санъати” ҳамдир) бугунги билимнинг ҳам шу мантиқ-ла инсонларни ширкка етаклаётгани ҳакда огоҳлантирди Ойдин хоним.

Ва яна Пайғамбаримизнинг ширк борасида нега бу қадар қаттиқ огоҳлантирганига оид ҳақиқатни идрок эттирди бизга, диний амр ва тавсиялар қаршисида “билим” дея аталган мухолифатнинг моддий зарарлари ва иймоний таҳликаларидан бизни огоҳ этди.

Сизга “Д витамини олмоқ учун яланғоч улароқ қуёшга чиқинг, даъво учун ароқ ичинг, рўза тутманг, уят бўлади”, қабилида гапирган ва бугун бутун зарарлари аниқланган мингларча дориларни тавсия этган бир зеҳниятнинг тавсияларини бир мўмин ўлароқ қандай қилиб, ҳеч ўйламай, амалга тадбиқ этишимиз ҳақда бизни саволга тутди.

Ҳолбуки, аждодларимиз ғарб олдида ҳеч қачон бугунгидай эзилган ва чорасиз бўлмаган, доимо устувор вазиятда эди. Илмларнинг соҳиби Мусулмонлар эди. Аждодларимиз харом орқали шифо топишга, ўлимдан қутулишга ҳаракат қилмас эди.

Ал Маликул Одил Султон Махмуд Зангининг ўғли Ал Солиҳ салтанатининг унинчи йили 21 ёшда экан колик хасталигига чалинганида бу хасталикнинг шифоси ичкиликда экани ва агар у онасига айтмаса, шу ичкилик билан уни даволаяжагини айтган яхудий табибга у: “Сен билмайсанми, динимизда харомда даво йўқ, харомдан шифо изламанг, дейилган, агар мен бу ичкини ичсам-да, шу шаклда ўлсам, Аллоҳга қандай ҳисоб бераман”, дея табибга бундай тавсия бермасликни амр этиб, ўлишни афзал кўраркан ва йиллар ўтиб, унинг қабри очилганида унинг жасади ҳеч бузилмаган ҳолда атрофга гул ҳидлари таратаётгани ҳақда тарихий китоблар нақл этаркан, биз ўлимдан қочиш учун ҳар тешикка бош урган осийларга айланган эдик.

Ойдин хоним “Инсонлар жаннатга киришни истайдилар, аммо улмак истамайдилар” деган сўзлари билан вазиятимизни бизга эслатиб, йўқотилган Шифо изларини бизга кўрсатиб, Пайғамбар(с.а.с) тавсияларини Ҳақиқий Тиб ўларок тавсия этарди.

У ўз қавми ичида тарқалган бутга сажда қилишга қарши бутун бутларни синдиришга бел боғлаган Иброҳим (а.с) каби, ва ёки ўз қавмининг қаршисига чиқиб, “Сизга шу тоғ ортидан душман келаяпти, десам ишонасиз, мадомики, шундай экан, билинг-ки, мен ҳак пайғамбариман, кетаётган йулингиз янглишдир”, деган Пайғамбаримиз(с.а.с) каби ва ёки Нажиб Фозилнинг: “Тўхта эй, халойиқ, бу кўча боши берк, дея ҳайқирсам, қулларимни қайчи каби очароқ”, деган хитобидаги каби, “Бу кўча боши берк кўчадир, сўнгги жаҳаннамдир” дея ҳайқирган бир инқилобчи, янгиликчи(мужаддид) эди.

Асарлари айнан меъмор Синон асарлари каби шоҳасар эди.

Бугун 400 га яқин асар қолдирган меъмор Синоннинг бир асарини такрорлаган бир меъмор нечоғлик буюк кўрингани каби, жамиятда Ойдин хоним даволган бир хастани айни натижалар билан даволай олган бир ҳакимга ҳайкал қўйишга тайёр турган бир тизим мавжуд экан, у бундай натижалардан мингларчасини ва ўзи бўлмаган пайтда ҳам биз фойдалана олишимиз мумкин бўлган илм ва методни бизга мерос қолдирди.

Ҳақиқий Тиб билганлар учун фақат Тиб китоби эмас, ҳаётни ислом арконларига кўра яшашни тавсия этган ва бунга амал қилганларга Соғлик, Аллоҳ ризоси ва Жаннат йўлини кўрсатган бир дин ва бир таблиғ китоби ҳам эди.

Аллоҳ бу васила ила у кишини кўпдан кўп рахмат этсин, суюкли Пайғамбаримизга қушни қилсин. Бизга ҳам бошлаб берган йўлларида хайрли хизматлар қилишни ва Жаннатда кўришмакни насиб айласин. Амин.

Абдуллоҳ Қоя
Туркиядаги “SELAM TV” телеканали Бош директори

Туркия туркчасидан ўзбекчлаштирилди