У кўнглимни, юрагимни фатҳ этган инсон эди…

У кўнглимни, юрагимни фатҳ этган инсон эди…
84 views
24 December 2014 - 22:21

Ойдин Солиҳ хоним Эрзурумга келганида “Ойша, вақтим оз қолди, бу ишни сиз ўрганинг-ки, мендан сўнг давом эттиринг” деганида, “йўқ Ойдин опа, сиз бизга кераксиз” десам, майин жилмайиб қўйганди.
У менинг Ҳаёт фалсафамни бутунлай ўзгартирган инсон!
Ойдин опагинам, сени жуда қаттиқ яхши кўраман ва бир куни сен билан учрашишга умид қиламан!

Ойдин Солиҳ хоним Пайгамбаримизнинг шу сўзларини такрорлар эди: “Ўлимни яхши кўраман, биродаримнинг ўлимини ҳам яхши кўраман”.
Ва ниҳоят севганига қовушди.
Ойдин Солиҳ ҳазрати Алининг тақдирига ҳавас қиларди. “Ҳазрат Али шаҳид бўлишидан бир неча кун олдин ўлимини ҳис қилган ва еб-ичишни тўхтатган эди. Нима сабабдан емаётгани ҳақида сўраганларга у Амри Илоҳийнинг мен оч вақтимда амалга ошишини истайман”, деган эканлар. Чунки Аллоҳ Расули с.а.в. оч ва сувсиз ўлишга ғайрат қилинг, дея даъват қилганлар.Ким билади, бунда қандай ҳикматлар бор. Бутун буюклар шундай қилишган”, дерди Ойдинхоним.
Ўзи ҳам шу айтганларига амал қилиб, вафот этди.
У маънавий жиҳатдан бой эди, у моддиятдан воз кечган эди.
Унинг каби бўлиш қийин, аммо унга ўхшаш қийин эмас.
Мана шу ҳадис Ойдинхонимнинг асосий сўзи эди: “Еганларингиз ҳалол ва покиза бўлсин, чунки фарзандларингиз еганларингиздан ҳосил бўлади”.
Аллоҳ Жаноби Ҳақ ундан абадий рози бўлсин, ҳиммат ва баракатлари ёғилиб турсин.

Ойша Дамир

Эрзурум

www.facebook.com