Ўзбекистон Халқ Ҳаракати

Каримов ворислик масаласини ҳал қилганича йўқ – эксперт

Каримов ворислик масаласини ҳал қилганича йўқ – эксперт
25 Aralık 2014 - 16:12 'да юкланди ва 2391 марта ўқилди.
9

Аркадий Дубнов

21 декабрь куни Ўзбекистонда парламент сайловлари деб аталган тадбир амалга оширилди. Ушбу тадбир натижаларининг республика сиёсий ҳаётида ҳеч қандай аҳамиятга эга эмаслиги барчага маълум. Бироқ, барчанинг диққат эътиборида турган нарса – парламент сайловлари натижалари эълон қилинганидан сўнг уч ой ўтиб Ўзбекистонда президентлик сайловлари бўлиб ўтиши кераклигидир. Айниқса келаётган ойда 77 ёшга тўладиган ва чорак асрдан бери ҳокимиятни ноқонуний эгаллаб келаётган узурпатор Каримовнинг яна ҳокимиятда қолиши ёки ўрнини ўз ворисига бериши билан боғлиқ савол ҳаммани қизиқтиради.

Ўзбекистондаги парламент сайловларининг ҳеч қандай аҳамиятга эга эмаслиги, Каримовнинг навбатдаги маротаба ўз номзодини илгари суриши ва Марказий Осиё барқарорлигига асосий таҳдидлар ҳақида Марказий Осиё бўйича эксперт Аркадий Дубнов Slon нашрига берган интервьсида фикр билдирди.

– Сизнинг фикрингизча Ўзбекистондаги парламент сайловлари саҳналаштирилган томошами?

– Ҳа, ва бу фақат менинг фикрим эмас. Мен бошқача фикрлайдиган биронта таҳлилчини билмайман, Марказий Осиё ва айнан Ўзбекистон билан шуғулланадиган таҳлилчилардан тортиб мамлакат ичкарисида фаолият кўрсатадиган ҳукуматпараст шархловчиларгача ҳаммаси шундай фикрда деб ўйлайман. Албатта улар ўз фикрларини ошкора билдиришмайди, аммо бошқача бўлиши ҳам мумкин эмас.

– Демак, ўзбек парламенти мамлакатда гўёки қонунчилик ҳокимиятини намоён қилиш мақсадида фойдаланиладиган декоратив орган холос?

– Шубҳасиз. Бироқ, парламент фақат кўрказма учун қўлланилмайди. Шунингдек у Каримовга ташқи ёки ички дунё учун қандайдир ишорат бериш учун ҳам керак. Бундай ишоратлар парламент орқали ўзбек сиёсатининг эгри-бугри йўналишини ифода этади. Бошқа сўз билан айтганда, ташқи кучларнинг қандайдир ҳаракати расмий Тошкент томонидан ҳуш кўрилмаганида ҳорижий ҳамкорларга тегишли ишоратни беришда парламентдан фойдаланишади. Ҳудди мана шу йўсинда 2005 йили Хонободдаги АҚШ ҳарбий базасини ёпиш тўғрисида парламент орқали қарор қабул қилдирилган. Тошкентнинг қайсидир масала юзасидан ўз аразини ёки розилигини ифодалашда бу жуда қулай бир усулдир.

– Бундан келиб чиқадики, сайловларда иштирок этган партияларга (Либерал-демократик партияси, Халқ-демократик партияси, “Миллий уйғониш” партияси ва “Адолат” ижтимоий-демократик партиялари) баҳо бериш имкони йўқ?

– Мен ушбу сиёсий партияларда қандайдир сиёсий таркибни ажратиб кўрсата олмайман. Бу партияларга кимлар аъзо, уларнинг лидерлари кимлар эканлиги ҳақида ҳеч ким билмайди. Ҳеч қандай тарғибот ҳам йўқ. Бегона одам улар ҳақда фақат расмий нашр қилинган манбалар орқали маълумот олиши мумкин. Бошқа иложи йўқ.

– Ўзбекистонда мухолифат йўқ, бироқ кланлар бор. Улар ўртасида кураш кетмоқда, аммо буни сиёсий кураш деб айта олмаймизми?

– Ҳокимият учун ҳар қандай кураш – сиёсий курашдан бошқа нарса эмас. Бироқ Ўзбекистонда бу ошкора расмийлаштирилмаган, балки яширин бир тарзда олиб борилади. Бу эса унинг қонун ташқарисида эканлигини англатмайди, балки бу Ўзбекистон учун ҳос бўлган мувозанат тизимидир. Ушбу курашнинг характери уни олиб борувчи шахсларнинг Каримов тўдасидаги ўрни ва режимда эгаллаган мавқеи билан белгиланади. Масалан, Бош вазир бир кланга тегишли бўлса, Бош вазир ўринбосари – бошқа клан вакили, қайсидир таъсирли вазир эса учинчи бир кланга хизмат қилади.

– Яъни кланлар ўз сиёсий курашида парламент, фракциялар ва депутат гуруҳларидан фойдаланишмайдими?

– Менга бу ҳақда эч нарса маълум эмас. Ва ўйлайманки сизга бу ҳақда бирон маълумот бера оладиган одамни ҳам топа олмайсиз.

– Сиз бўлиб ўтган парламент сайловларининг асосий аҳамияти улар ўтказилганидан сўнг Каримовнинг навбатдаги муддатга ҳокимиятда қолиш ёки қолмаслик истагининг маълум бўлиши эканлигини тилга олдингиз. Сизда бу ҳақда бирор маълумот борми? Бу гапга қанчалик ишонса бўлади?

– Бу гапга тўлиқ ишонса бўлади. Бугунги кунда бу кундек равшан. Ўзбекистон атрофидаги, минтақадаги ва дунёдаги вазият жуда мураккабдир. Иқтисодий инқирознинг янги тўлқини кириб келмоқда, Афғонистондан коалиция кучларининг олиб чиқилиши ортидан беқарорлик таҳдиди ортиб бормоқда. Шунинг учун баъзилар синалган доҳийдан бошқа ким мамлакатни ушбу вазиятдан олиб чиқа олади деб ҳисоблашади. Бу биринчиси. Иккинчидан, ҳаттоки биз янглишаётган бўлган тақдиримизда, яъни Каримов ўзига ворис тайинлашга қарор қилган тақдирда ҳам бир неча ойдан иборат бўлган қисқагина муддат ичида бўлажак номзодни мамлакат ичида халққа ва мамлакат ташқарисида таништиришга қандай улгуради? Президент сайлови эса парламент сайловлари натижалари эълон қилинганидан сўнг 90 кун ўтиб бўлиб ўтиши лозим. Мен ҳозир номзодликка даъвогарларнинг рейтинги ҳақида гапириб ҳам ўтирмайман.

– Демак Рустам Иноятовни бўлажак президент дейишга ҳали эртароқми?

– Буни эсдан чиқаринг. У жуда кучли таъсирга эга шахс, аммо менинг ишончим комилки, унинг президент бўлмаслиги ҳақида қандайдир келишув бор. Хавфсизлик тизими раҳбари албатта ўз ҳокимиятини сақлаб қолади, фақат бу Каримов томонидан танланган ворис ёрдамида амалга ошади. Мен президентликка номзодларни бирма-бир санаб ўтишни истамайман, чунки бунинг ҳозирча аҳамияти йўқ. Биринчидан, аниқ билмайман, адашсам эҳтимол хафа бўлишар. Энг ёмони қўрқишади.

ЎХҲ ахборот бўлими

Etiketler :
Хабарга ўз изоҳингизни қолдиринг

 Ушбу хабарга қолдирилган изоҳлар

( 2 Yorum )

  • Sodda ;

    U. Haqnazarov qani?

    27/12/2014 19:24
  • zorro ;

    Adminlar juda ham katta o’zgarishlar bo’lyapti O’zbekistonda juda ham katta .Nimaga jimsizlar nimaga tahliliy maqola yo’q .Qayerda Haqnazarov qayerda sizlarni kuchli maqolalaring .Juda ko’p savollar javobsiz qotyapti.Nimaga Putin pullardan voz kechdi Prezident yana ovozini qo’yapti xali ketkisi yoq shekilli sizlar jim biror maqola yozmadilaring bu haqda halq kutyapti .

    26/12/2014 12:15
Сўнгги хабарлар
Ўхшаш хабарлар
xxx video gratis porno italiano
paykasa instagram takipi hilesi instagram followers free followers ak bys ak etme bys shell indir php shell hacklink hacklink al hacklink satn al denizli escort tempobet giri altanya escort bayan ankara escort bayan maltepe escort umraniye escort eskiehir escorteskiehir escort eskiehir bayan escorteskiehir escort

rokettube