ПАЙГАМБАРИМИЗ НАМОЗЛАРИНИНГ СИФАТИ

ПАЙГАМБАРИМИЗ НАМОЗЛАРИНИНГ СИФАТИ
132 views
26 December 2014 - 9:23

САФАРДА НАМОЗЛАРНИ ЖАМЛАБ ЎҚИШ

Имом Бухорий ва Муслим ривоят қилган ҳадисда Ибн Аббос розияллоҳу анҳумо шундай дейди: “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам йўл устида бўл- салар, пешин билан аср ўртасини, шунингдек шом билан хуфтон ўртасини жамлаб ўқирдилар”.

Имом Бухорий ривоят қилган ҳадисда Ибн Умар розияллоҳу анҳумо шундай дейди: ―Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламни кўрганманки, сафарда тез юраѐтган бўлсалар, шомни кечиктириб, хуфтон билан қўшиб ўқирдилар. Шом намозига иқома айтиб, 3 ракъат ўқирдилар, сўнг салом берардилар. Озгина турганларидан кейин хуфтонга иқома айтиб, уни 2 ракъат ўқирдилар, сўнг салом берардилар.

Бу икки намоз ўртасида бирон ракъат намоз ўқимас эдилар, хуфтондан кейин ҳам то кечаси таҳажжуд намозига тургунларича бирон ракъат намоз ўқимас эдилар”. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам ѐмғирли кечада шом билан хуфтонни жамлаб ўқиганлар.158 Аллоҳ таоло бандаларига бўлган марҳамати ва фазлу карами ила улардан қийинчиилик ва ҳаражни кўтаришни истади, сафарда тўрт ракъатли намозларни икки ракъатдан қилиб, жамлаб ўқишга изн берди.

Зеро, мусофир киши йўлда бораркан, ҳар намоз пайтида маркабидан тушиши ѐки кўпчилик минган умумий сайѐраларда ҳайдовчини тўхтатиши иккала тараф учун ҳам ҳараж бўлиши мумкин. Шу боис мусофир киши Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам кўрсатиб берганларидай, пешин билан асрни қаср қилган ҳолатда жамлаши ва қайси бирининг вақтига тўғри келса, шу вақтда ўқиб олиши мумкин.

Шом билан хуфтон ҳам шундай ўқилади, фақат бомдод намозини ўз вақтида, икки ракъат қилиб ўқийди, бомдоднинг суннатини сафарда ҳам ўқиш суннат. НАМОЗ ЎҚИШДАН ҚАЙТАРИЛГАН ВАҚТЛАР Имом Муслим ривоят қилган ҳадисда Уқба Ибн Омир розияллоҳу анҳу шундай дейди: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам бизни уч вақтда намоз ўқишдан ѐки ўликларимизни дафн қилишдан қайтарар эдилар; қуѐш чиқаѐтган вақтда то бир газ кўтарилиб олгунга қадар, кун тиккага келганида то мойил бўлгунича ва қуѐш ботишга яқинлашганида то ботгунига қадар».

158 Бухорий (543) ва Муслим (705) ривояти. Абу Бакр ва Умар розияллоҳу анҳумо ҳам шундай қилганлар (Мусаннаф Абдирраззоқ (4440) ва Мусаннаф Ибн Аби Шайба (2/44)