“Оврўосиё иттифоқида Кремлнинг дирижёрлигига чек қўйиш керак” – Турк халқлари Ассамблеяси

“Оврўосиё иттифоқида Кремлнинг дирижёрлигига чек қўйиш керак” – Турк халқлари Ассамблеяси
71 views
26 December 2014 - 20:33

3“Оврўосиё иқтисодий иттифоқини ташкил қилиш – қачонки ушбу ташкилотга Эрон ва Туркия қўшилса, Арманистон эса Озарбайжон ҳудудини ишғол қилишни тўхтатмагунича ташкилотдан чиқарилган тақдирдагина қандайдир маъно касб этади”,- дейилади турк халқлари Бутунжаҳон Ассамблеяси президенти Ерментой Султонмуроднинг Оврўосиё иқтисодий иттифоқи аъзо давлатлари раҳбарларига йўллаган мурожаат мактубида.

Академикнинг сўзларига кўра, иттифоққа кирувчи мамлакатлар бутун дунё билан ҳамкорликни амалга оширишлари учун етарли имкониятга эга бўлишлари лозим.

“Бу эса сиёсий омилларни аралаштирмасдан томонларнинг тенглиги ва барча аъзоларнинг иқтисодий манфаатлари эътиборга олинган тақдирдагина мумкин бўлади. Бироқ, Оврўосиё иқтисодий ҳамжамияти, Божхона иттифоқи каби бирлашмалар фаолиятидан кўриниб турибдики – уларда Кремль дирижёрликни амалга оширмоқда”, – дея қайд қилади Ассамблея президенти.

Унинг фикрича, иттифоқнинг бошқа аъзолари эса “баҳосини белгилаш қийин бўлган Россия махсулотлари”ни ўтқазадиган бозорга айланиб қолишмоқда.

“Россия Федерациясининг бошқа аъзоларни ўз сиёсий авантюраси домига тортишга қаратилган ҳаракатлари дирижёрнинг асл мақсадини намоён қилмоқда. Россия иттифоқни нафақат ўзининг иқтисодий манфаатлари, балки сиёсий мақсадларини амалга ошириш воситасига айлантирмоқда. Арманистоннинг иттифоққа қабул қилиниши ҳам иқтисодий жиҳатдан ҳеч қандай аҳамиятга эга эмас. Ушбу қадам эса ҳудди Россиянинг ўзи сингари иттифоқни ҳам ишғолчилар блокига айлантирди. Бундай ҳаракатлар ҳеч қачон Оврўосиё иқтисодий иттифоқини ўз олдига қўйган мақсадлар сари етакламайди, аксинча, иқтисодий турғунлик, яқин ўтмишга қайтиш, ишсизлик, рус халқи ва давлатчилигига нисбатан ишончсизликка олиб келади”, – дея қайд қилади Султонмурод.

Ассамблеяси президентининг таъкидлашича, воқеаларнинг бу тарзда давом этишига йўл қўймаслик учун бир қатор шартларни амалга ошириш, жумладан, Туркия ва Эроннинг иттифоққа аъзолик учун розилигини олиш талаб қилинади.

“Фақат Эрон ва Туркиянинг ташкилотда аъзолиги билангина келажаги бор Оврўосиё иқтисодий иттифоқни қуриш мумкин. Юқоридаги омилларни ҳисобга олган ҳолда биз: Ишғол қилинган Озарбайжон ҳудудлари қайтарилмагунича ҳамда етказилган моддий зарар тўла қопланмагунича Арманистонни Оврўосиё иқтисодий иттифоқи ҳамда бошқа бирлашмалари аъзолигидан чиқариш; сиёсий муаммоларнинг иттифоқ фаолиятига аралашувига йўл қўймаслик; иттифоққа аъзо бўлмаган бошқа давлатлар билан бўладиган иқтисодий алоқалардаги тўғаноқларни олиб ташлаш; Эрон ва Туркиянинг Оврўосиё иқтисодий иттифоқидаги иштирокини таъминлаш бўйича чоралар амалга оширилишини сўраймиз”, – дейилади Ассамблея президентининг мурожаат мактубида.

ЎХҲ ахборот бўлими