Қиримўғлининг даъво аризаси Москвада кўриб чиқилади

Қиримўғлининг даъво аризаси Москвада кўриб чиқилади
18 views
28 December 2014 - 13:04

1

Москва шаҳрининг Басманний тумани маҳкамасида қирим-татар халқининг миллий лидери Мустафо Абдужамил Қиримўғлининг Россия Федерал Миграция Хизмати томонидан унинг Қиримга киришига қўйилган таъқиқ билан боғлиқ қарорни ноқонуний деб эълон қилиш ҳақидаги даъво аризаси кўриб чиқилади. Бу ҳақда Қирим ахборот агентлиги (QHA) хабар тарқатди.

Москва шаҳрининг Басманний тумани маҳкамасида қирим-татар халқи лидери Мустафо Абдулжамил Қиримўғлининг Россия Федерал Миграция Хизмати томонидан унинг Қиримга киришига қўйилган таъқиқ билан боғлиқ қарорини ноқонуний деб эълон қилиши ҳақидаги даъвоси кўриб чиқилади.

Қирим-татарлари миллий лидери Мустафо Жамил Қиримўғлининг Қиримга киришига таъқиқ қўйилиши масаласи билан шуғулланувчи адвокат Марк Фейгин ўзининг Twitter саҳифасида маҳкамада Мустафо Абдулжамил Қиримўғли иши билан боғлиқ қарорни олгани ва маҳкама жараёни бўлиб ўтиши ҳақида ёзиб қолдирди.

Шу йилнинг 22 апрель куни Қирим ва Украина ўртасидаги чегара постида Мустафо Абдужамил Қиримўғлига 2019 йилга қадар Россия ҳудудига кириши таъқиқлангани ҳақида ҳужжат берилганди.

2 май куни Қирим-татарлари Миллий Мажлиси лидери Мустафо Қиримўғли Москва орқали учоқ билан Қиримга келишни режалаштирганди. Бироқ, Қиримўғли Москва аэропортида чегарадан ўтказилмади. Чегара хизматчилари Қиримўғлининг Россияга киришига таъқиқ қўйилганини билдиришди. Шу сабабли ҳам Қиримўғли Қиримга Киевдан автомобил билан келишга мажбур бўлди.

Минглаб қирим-татарлари Қиримга кириши таъқиқланган қирим-татарлари миллий лидери Мустафо Абдужамил Қиримўғлини қарши олиш учун 3 май куни Арманибозор назорат пости олдида тўпланишди. Чегарада Қиримўғлини махсус отряд аскарлари қарши олишди ва Қиримга кира олмаган Қиримўғли Киевга қайтишга мажбур бўлди.

2

ЎХҲ ахборот бўлими