Ш.Мирзиёев: “Ваҳобий деб расмийлаштириб қамоққа тиқинглар”

Ш.Мирзиёев: “Ваҳобий деб расмийлаштириб қамоққа тиқинглар”
43 views
01 January 2015 - 14:07

4А.САРИМСОҚОВНИНГ ЎЗБЕКИСТОН ХАЛҚИГА МУРОЖААТИ

Аввалам бор, барчангизга соғлик омонлик, оилангизда тинчлик хотиржамлик бўлишини, ният орзуларингиз янги йилда рўёбга ошишини, хамиша сизларга омад кулиб боқишини чин дилдан тилаган холда Ўзбекистонда авжига чиққан зўровонликлар, қонунбузарликлар, адолатсизликларнинг негизи тўғрисида сизларга қисқача маълумот бермоқчиман.

Мустақиллигимизнинг дастлабки йилларидан бошлаб халқни алдаш, нотўғри сиёсат олиб борилишига қарши чиқиб, мен қишлоғимиз аҳолисига ўз ёнимдан Наврўз байрамларини ўтказиб бериб, “Мана мустақилликнинг неъматлари” деб қишлоғимиз аҳолисини Ал Бухорий ва Бухоро зиёратгохларига олиб бориб, халқ дарди билан яшаётганимда Ш.Мирзиёев мени “Ваҳобий деб расмийлаштириб қамоққа тиқинглар” деб буюрган эди. Шунда мен Зомин туман ҳокимлигининг катта мажлислар залида ўзимни оқлаб олганман.

20.05.2003 куни Ш.Мирзиёевнинг шогирди У.Яманкуловнинг қабулида бўлиб, унга: “Нима учун Зарбдордаги 2 мактаб ўқитувчиларининг ойлик иш хақларини 9 ойдан бери бермай, ўқитувчиларни қийнаяпсиз?” деб ҳақиқатни унинг юзига айтганим учун у ўзининг 4 та барзанги йигитларига мени ўлдириб юборишни буюрган эди.

Шунда мен 4 та йигитларнинг 3 тасини ярадор қилиб, улар чангалидан соғ саломат чиқиб кетганман. Шундай таъзиқлар сурункали давом этаётган бўлса хам мен 20 йилдан бери бу харакатимдан қайтмаяпман.

Жиззах вилоятидаги йирик завод, фабрикаларни, корхоналарни, совхозларни ва фермаларни Ш.Мирзиёев вайронага айлантириб, Жиззах ахолисинининг асосий қисмини ишсиз қолдиргани оқибатида оила боқувчилари иш излаб, ўзга юртларга мардикорликка кетишга мажбур бўлишиб, натижада аёллар мардикорликка чиқа бошлаб, аёллар мардикор бозорлари пайдо бўлди.

Ш.Мирзиёев Жиззах вилояти халқига нисбатан қилаётган вахшийлигини, зўровонлигини у Ўзбекистон Республикасининг Бош Вазири бўлган кунидан бошлаб бутун Ўзбекистон халқига нисбатан вахшийлик, зўровонлик ўтказиши оқибатида айни кунда Ўзбекистон қамоқхоналарида жазони ўтаётган махкумдарнинг қарийиб 70% дан ортиғи нохақ қамалганлар.

Совет даврида иқтисодий ва ижтимоий қийинчиликлар бунчалик бўлмаган! Шундай экан, нега мустақил бўлганимиздан кейин қўшимча қийинчиликлар юзага келди?

Шундан хулоса қилиб, ҳозирги кунда бизнинг хақиқий душманимиз Совет тузими эмас, балки совет тузимини сўзда қоралаб, амалда мустақиллик асосларини емираётган ҳокимият эгалари эканлиги аён бўлиб қолди. Менинг бундай хулосага келишимга Ш.Мирзиёевнинг олиб борган вахшийлик, ва зўровонлик сиёсатидир!

Юқоридаги мен айтиб ўтган адолатсизликлар ва нохақликларни ошкор қилиш, халқимизнинг фаровон яшаши учун хизмат қилиш барчамизнинг бурчимиздир. Айни вақтда фуқароларнинг давлат идораларига ёзган шикоятлари учун жиноий жавобгарликка тортишни тўхтатиш хақида ҳукуматимиз тегишли Қарор чиқарган. Шунинг учун атрофингизда, маҳаллада, туманда ва вилоятда бўлаётган адолатсизлик ва ноҳақликлар ҳақида манзилингиз, телефон рақамингиз ва муаммоларингиз хақида қуйидаги манзилга хат ёзиб юборишингизни сўрайман.

Адрес: Тошкент 100071.
Шайхонтохур тумани, Каттабоғ кўчаси, 31 уй
“Альянс” ИХТ хуқуқ химоячиси А.Саримсоқов
Тел: +99894.341.53.77; +99890.310.31.64.
29.12.14 йил.